Turbovintli dvigatel
Qiyofa
Турбовинтли двигател - асосий тортиш кучини ҳаво винти, қўшимча (8—12% гача) тортиш кучини реактив соплодан чиқадиган газ оқими ҳосил қиладиган авиация двигатели. Товуш тезлигидан секин учадиган самолётлар ва вертолётларда ишлатилади. Учиш пайтида унга кирадиган атм. ҳавоси олдин ҳаво олиш механизмида, кейин турбокомпрессор да сиқилади ва ёниш камерасига ўтади. Бу ерга суюқ кимёвий ёнилғи (одатда, авиация керосини) пуркалади.Ёнилғи ёнганда ҳосил бўладиган газлар турбинада кенгайиб, компрессор ва ҳаво винтини айлантиради. Газларнинг узилкесил кенгайиши реактив соплода юз беради. Турбокомпрессор ротори ва ҳаво винтининг айланиш тезлигини бир-бирига мослаш учун редуктордан фойдаланилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |