Turbulent oqim
Турбулент оқим (лот. турбулентус — жўшқин, тартибсиз) — турбуленглик кузатиладиган суюқлик (газ) оқими (қаранг Турбулентлик). Турбулент оқимда суюқлик (газ) нинг айрим зарралари мураккаб траектория бўйлаб тартибсиз, беқарор ҳаракат қилади. Бунда оқимдаги ҳар бир нуқта тезлиги вақт утиши билан ўзгаради ва пулсация (жадал) тусида бўлади. Босимда ҳам пулсацион ўзгариш рўй беради, сиқилаётган суюқликнинг зичлиги эса ўзгаради. Жадал тартибсиз аралашув туфайли Турбулент оқим юқори иссиқлик узатиш, кимёвий реаксиялар (мас., ёниш)ни тез тарқатиш, товуш ва электромагнит тўлқинларни сочиш, шунингдек, импулсни узатиш ва шу сабабли қаттиқ жисмларни айланиб оқаётганда уларга юқори куч таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Бунда Турбулент оқимларда ҳаракатланувчи жисм (зарра, тўлқин)лар анчагина катта қаршиликка учраши сабабли каттагина энергия йўқотишлари содир бўлади. Турбулент оқим даврида ҳаракат қилаётган суюқликнинг айрим массалари интенсив равишда аралашиб туради.
Кўпчилик атм. ҳодисалари ва жараёнлари — атмосфера билан сирт орасидаги энергия алмашинувида, иссиқлик ва намликнинг кўчишида, Ер сирти ва ҳавзалардаги буғланишларда, атм.даги ифлосликлар диффузиясида, денгизда шамол тўлқинлари ва шамол оқимларининг вужудга келишида, атм. да қисқа радиотўлқинларнинг сочилиши каби ҳолларда атм.нинг турбулентлиги катта рол ўйнайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |