Turbulentlik
Турбулентлик — суюклик ва газлар оқимларида кузатиладиган ҳамда бу оқимларда турли ўлчамли кўплаб уюрмалар ҳосил бўладиган ҳодиса. Т. туфайли бу омилларнинг тезлик, босим, тра, зичлик ва бошқа характеристикалари фазода ва вақт давомида тартибсиз ўзгариб туради, яъни хаотик флуктуациялар таъсирида бўлади. Шуниси билан турбулент оқим ламинар оқимсан фарқ қилади. Ламинар оқим ўзининг барқарорлигини йўқотганда Т. вужудга келади. Суюқлик ёки газда ҳаракатланаётган қаттиқ жисмларга улар (суюқлик ёки газ) нинг қаршилигини аниқлашда, шунингдек, суюқлик ёки газ ўраб турган жисмлар орасидаги иссиқлик алмашишни ҳисоблашда Т. эътиборга олинади. Т. статистик усуллар ёрдамида изоҳланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |