Турди Нодиров (1936-йил, 10-май, Тошкент) — режиссёроператор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1973). Москва кинематография институтини тугатган (1959). "Ўзбекфилм"да оператор (1959—1961), Ўзбекистон илмиёммабоп ва ҳужжатли филмлар киностудиясида режиссёр-оператор (1961—1986), директор (1976—1986). 1989—2002-йиллар "Ўзбекистон видеомаркази"да режиссёроператор, 2002-йилдан Ўзбекистон кино арбоблари бирлашмаси раисининг биринчи ўринбосари. Ижодий фаолиятини 1959-йил "Маҳаллада дув-дув гап" филмига операторлик қилишдан бошлаган. "Зангори олов кишилари" ҳужжатли филми (1960) Турди Нодировнинг ҳужжатли кинодаги биринчи ишидир. У ўз ижоди давомида 130 дан ортиқ илмий-оммабоп ва ҳужжатли филмлар яратди ("Салом, баҳор", "Олтин тўй", "Тожихон билан учрашув", "Аския", "Регистон", "Ўн уч қалдирғоч", "Канадада саккиз кун", "Олтин Бенгалия", "Халқ ўйинлари" ва бошқалар). Операторга хос кузатувчанлик, воқеликка ижодий ёндашув, ҳозиржавоблик, лавҳадаги ҳар бир эпизодни тез илғаб олиш, суратга олиш жараёнида импровизация билан ишлашТурди Нодиров ижодига хосдир. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977)[1].

Манбалар

  1. ↑ О присуждении государственных премий Узбекской ССР имени Хамзы в области литературы, искусства и архитектуры (ру). Правда Востока (1977-йил 8-ноябр), с. 3.