Турдихон Бойдадаева (русча: Байдадаева Турдихон; 1933-йил—2021-йил август) – пахтакор ўзбек теримчи аёли, Фарғона туманидаги „Алишер Навоий“ номли жамоа хўжалиги бригадири, Меҳнат Қаҳрамони (11.01.1957)[1]. 1991-йилдан Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси аъзоси.

Турдихон Бойдадаева
Таваллуди 1933-йил
Вафоти август 2021-йил (88 ёшда) Фарғона тумани Лоғон қишлоғи
Фуқаролиги

SSSR bayrogʻi СССР

Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби пахтакор - теримчи
Фаолият йиллари 1945-1978-йиллар (44 йил)
Партияси

КПСС (1957–1991 йилларда)

Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси; (1991–йилдан)
Миллати тожик
Унвони
Мукофотлари V.I.Lenin tavalludining 100 yilligi munosabati bilan joriy qilingan medal SSSR Xalq xo‘jaligi yutuqlari ko‘rgazmasining „SSSR xalq xoʻjaligidagi muvaffaqiyatlari uchun" kumush medali“

Таржимаи ҳоли

Турдихон Бойдадаева 1933-йил Фарғона вилояти, Фарғона туманидаги Лоғон қишлоғида оддий деҳқон оиласида таваллуд топган. 1948-йилда қишлоқдаги „Етти йиллик ўрта мактаб“ни тамомлаган.

Турдихон меҳнат фаолиятини 1945-йилдан „Счорс“ номли жамоа хўжалигида ишчи – теримчиликдан бошлаган. Эллигинчи йилларда йирик жамоа хўжаликларини ташкил этиш борасида бошланган ҳаракатлар натижасида ушбу жамоа хўжалиги ҳам қишлоқдаги бошқа мавжуд колхозлар билан бирлаштирилиб, „Н. С. Хрушчев“ номи берилади. 1961-йил феврал ойидаги жамоа хўжалигининг ҳисобот йиғилишида жамоа хўжалигининг номи „Алишер Навоий“ дея ўзгартирилади. Унинг меҳнат фаолияти ҳам айни шу даврда кўзга кўрина бошлайди.

Турдихон Бойдадаеванинг меҳнта фаолиятида эллигинчи йиллар анчайин самарали кечади. Эллигинчи йилларда у ўша даврдаги кўпминг килограммчилар сафига қўшилади ва тез фурсатда ўз меҳнати билан донг тарата бошлайди. Бу вақтда у, ишчи – теримчиликдан звено бошлиғи даражасига кўтарилади ҳамда ўз жамоаси билан пахта етиштиришда юқори натижаларга эриша бошлайди. Жумладан, у ўз жамоаси билан 1956-йилда 14 гектар ердан 29 сентнер, 1957-йилда эса 30 сентнердан зиёдроқ пахта етиштиради. Бу ўша вақтда Олой тоғ тизмаси этагида жойлашган баҳори кеч, кузи эрта келадиган Лоғон қишлоғи шароитида яхши натижа сифатида қайд этилади[2].

У нафақат пахта етиштиришда, балки теримчиликда ҳам улкан зафарларга эриша олган аёллардан биридир. Мисол тариқасида, у 1955-йилда 18 тонна, 1956-йилда 24 тонна пахта теради. Ушбу хизматларини инобатга олиб, 1957 – йил 11 – январ санасида қишлоқ хўжалиги соҳасида кўрсатган қаҳромонона хизматларини инобатга олган ҳолда Турдихон Бойдадаевага „Социалистик Меҳнат Қаҳрамони“ унвони берилади[3].

Олтмишинчи ва етмишинчи йилларда ҳам унинг меҳнати ва фаолияти билан барчага ўрнак ва намуна бўлишда давом этди. Бу вақтда у звено бошлиғидан бригадирликка кўтарилади. Пахта етиштиришдек машаққатли меҳнатни сир –асрорини пухта эгаллаганлиги боис, 1965 – йилда Москва шаҳрига „Бутуниттифоқ Халқ Хўжалиги Ютуқлари Кўргазмаси“да иштирок этиш учун юборилади. Бригадир сифатидаги меҳнат фаолияти давомида Турдихон Бойдадаева 1965–1970 – йиллар оралиғида жами 70 тонна, шундан 1970-йилнинг ўзида 16 тонна пахта теради.

Қолаверса, у қишлоқда пиллачилик соҳасининг ривожланишига ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Масалан, 1970-йилда ўзига белгиланган вазифа – 156 кг пилла ўрнига, 256 кг пилла етиштириб, давлатга топширган.

Меҳнат фаолияти билан бирга, қишлоқ ва туман кенгашларига депутат сифатида сайланиб, сиёсий ва ижтимоий жараёнларда ҳам фаол иштирок этган. Жумладан, 1971-йилда Ўзбекистон ССР Комунистик Партиясининг ХВИИИ сездига Фарғона вилояти номидан номзод сифатида иштирок этган. 1991 – йилдан Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси сафига аъзо бўлган. 1978 – йилда нафақага чиқади.

Турдихон Бойдадаева 2021–йил август ойида 88 ёшида вафот этган[4]. Фарғона тумани Лоғон қишлоғидаги „Лоғон“ қабристонига дафн этилган.

Оиласи

Турмуш ўртоғи – Шариф Ибрагимов „Алишер Навоий“ номли жамоа хўжалиги бригадири. Тўрт нафар фарзанди бор[5].

Мукофотлари

Унвон ва орденлари

  • СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1957-йил 11–январдаги қарорига асосан: "Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фидокорона хизматлари" учун Турдихон Бойдадаевага „Социалистик Меҳнат Қаҳрамони“ унвони берилган:

Медаллари

Турдихон Бойдадаевани юбилей медали билан тақдирлаш ёрлиғи
  • Шавкатли меҳнати учун.Владимир Илич Ленин таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан номли юбилей медали (1970 – йил 24 – март; Фарғона туман Ижроия Комитети томонидан);

Эсдалик нишонлари

  • СССР Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасининг „СССР халқ хўжалигидаги муваффақиятлари учун" кумуш медали“ (1965 – йил 14 – декабр; 226 – н қарорига асосан);
  • „1975 йилдаги социалистик мусобақа ғолиби“ номли эсдалик нишони (Бутуниттифоқ касаба уюшмалари марказий кенгаши Президиумининг 1975-йил 7 мартдаги қарори билан — 1975 – йил 19 – декабрда №567 мукофотланган);
  • "Ўнинчи беш йиллик барабанчи" кўкрак нишони (1979 – йил 10 – августда №9/36);

Манбалар

  1. ↑ Ўзбек совет энциклопедияси. 2 том. Б — ВАҚФ. ТОШКЕНТ: Ўзбекистон ССР Фанлар Академияси Бош Редакцияси, 1972 — 313-бет. ИСБН 03 / У16. 
  2. ↑ ГЎЗАЛЛИКДА ТЕНГИ ЙЎҚ МАСКАН. Фарғона тумани ташкил топганлигининг шонли етмиш йиллик юилейига бағишланади. Фарғона: «ФАРҒОНА» нашриёти, 1996 йил. 
  3. ↑ „Список Героев Социалистического Труда (Баиров — Банцер)“ (24 февраля 2024). Қаралди: 22-март 2024-йил.
  4. ↑ Бойдадаева, Турдикҳан „А Wоман Wҳо Матуред Wитҳ Wорк“. www.мткенятимес.cом. Шашил Cоурт Wестландс & Принтед ат Момбаса Роад, Наироби бй Эхпонентиал Интернатионал Лимитед (2024-йил 8-март). Қаралди: 22-март 2024-йил.
  5. ↑ Махамадов Абдуҳошим. „Лоғонимнинг Турсунойи“ (2024-йил 2-март). Қаралди: 22-март 2024-йил.

Ҳаволалар

  • Музалевский М. В. Герои Социалистического Труда. Биобиблиографический словарь. — М.: РИЦ «Кавалер», 2009. — Т. 3. — 181 с.