Turfon soyligi
Турфон сойлиги, Турфон ботиғи — Тяншан тоғларининг шарқий тармоқларидаги тектоник ботиқ, Хитой ҳудудида. Узунлиги 200 км, эни 70 км чамасида. Турфон сойлигининг энг чўккан қисми денгиз сатхидан 154 м пастда, бу Осиёнинг қуруклик қисмидаги энг паст жой. Ер юзаси текислик. Мезозой ва кайнозойнинг қумгил ётқизикдаридан, тоғ олди чақиртош қатламларидан тузилган. Тубининг бир қисми аччиқшўр сувли кўл. Иклими кескин континентал, ёзи иссиқ (июлнинг ўртача температураси 33°, энг юқори температура 47,6°), киши совуқ (январнинг ўртача температураси —9,6°). Йилига 20 мм гача ёғин ёғади. Ўсимликлар вақтинча оқар сойлар ўзанида учрайди. Турфон сойлигининг кўп қисми чўлдан иборат, шўрхоклар, чеккаларида воҳалар бор. Турфон сойлигида Турфон шаҳри жойлашган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |