Тургор (лот. тургере — бўртмоқ, тўлмоқ) — ҳужайра қобиғининг таранглик ҳолати. Т. хужайра ичидаги суюклик ва ташқи эритманинг осмотик босими қамда ҳужайра қобиғининг эластиклиги туфайли рўй беради. Одатда, ҳайвонлар ҳужайраси қобиғининг таранглиги унча юқори бўлмаганидан (баъзи бўшлиқичлилар бундан мустасно) Т. ҳолати кучсиз эмас; уларнинг бир бутунлигини фақат изотонии эритмалар сақлайди. Тирик ўсимлик ҳужайраларида эса ички ҳужайра ширасининг осмотик босими ташқи эритма осмотик босимидан ҳар доим катта, лекин ҳужайра девори селлюлозадан иборат бўлганлиги учун ҳужайра қобиғи ёрилиб кетмайди. Т. туфайли ўсимлик тўқималари таранг ва мустаҳкам бўлади. Автолиз жараёни, ўсимликнинг сўлиши ва қариши Т. пасайиши оқибатида рўй беради.