Turgut Alp
Тургут Алп, шунингдек, Турғут бей номи билан ҳам танилган, туркман етакчиси ва бейи Эртўғрулнинг ўғли, Усмонийлар империяси асосчиси Усмон И учун жанг қилган саркарда ва алп-бейлардан бири[1][2]. Империя ташкил топгач, Усмон И ва унинг ўғли Ўрхон И ҳукмронлиги даврида ҳарбий қўмондонлардан бири сифатида хизмат қилган[3].
Ҳаёти
Унинг ҳаёти ҳақида жуда оз маълумот мавжуд, баъзи тарихчилар унинг тарихий шахс бўлганлигига ҳам шубҳа билан қарашади[2]. Усмон И ҳукмронлиги давридаги дастлабки Усмонийлар фатҳлари чоғида Тургут Алп Ангелакома (бугунги İнегöл) ҳудуди томон юборилган ва у ерни забт этган[4][5]. Ушбу ҳудуддаги айрим қишлоқлар унга Усмон И томонидан инъом қилинган ва бу ер „Тургут или“ (Турғут вилояти) деб аталган[6][7][8]. Бурса қамали даврида Тургут Алп Усмоннинг жангчиси Миҳал Ғозий билан биргаликда 1325-йилда Атранос қал’асини (кейинчалик Орҳанели деб аталган) забт этган, бу эса Султон Ўрхон даврида Бурсанинг фатҳ этилишида муҳим рол ўйнаган[2]. У, шунингдек, Бурсанинг забт этилишида (1326-йил) Ўрхон билан бирга иштирок этган[9][10].
Дафн қилинган жойи
Унинг қабри Туркиянинг İнегöл шаҳридаги Тургуталп (Генcи) қишлоғи қабристонида жойлашган[11]. Эртўғрул Ғозий мақбараси ёнидаги қабр эса рамзий бўлиб, асл дафн қилинган жойи эмас[12].
Мероси
1877-йилда Рус-турк уруши (1877–1878) даврида Усмонийлар империяси таркибида Тургут Алп номи билан аталган Тургуталп шаҳри ташкил этилган.
Манбалар
- ↑ Кемал, Намıк. Османлı тариҳи, Волуме 1 (тр). Билге Кüлтüр Санат, 2005 — 105,138-бет. ИСБН 978-97-56-31648-1.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Сüмер, Фарук (2012). "Тургут) Алп" (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам, Вол. 41 (Тевеккüл – Тüстерî). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. п. 416. ИСБН 978-975-389-713-6. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/тургут-алп.
- ↑ Леwисоҳн, Леонард. Cлассиcал Персиан Суфисм: Фром Иц Оригинс то Руми. Кҳаниқаҳи Ниматуллаҳи Публиcатионс, 1993 — 184-бет. ИСБН 978-09-33-54651-6. (ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=тжҚКАҚААМААЖ&қ=тургут+алп+фриэнд}})
- ↑ Тезcан, Баки. Тҳе Сеcонд Оттоман Эмпире: Политиcал анд Соcиал Трансформатион ин тҳе Эарлй Модерн Wорлд. Cамбридге Университй Пресс, 2010 — 86-бет. ИСБН 978-05-21-51949-6. Қаралди: 2020-йил 4-август.
- ↑ Ҳ.Росенwеин, Барбара. Реадинг тҳе Миддле Агес: Соурcес фром Эуропе, Бйзантиум, анд тҳе Исламиc Wорлд, Сеcонд, Университй оф Торонто Пресс, 2013. ИСБН 978-14-42-60604-3. Қаралди: 2020-йил 4-август.
- ↑ Акгундуз, Аҳмед; Озтурк, Саид. Оттоман Ҳисторй - Мисперcептионс анд Трутҳс. ИУР Пресс, 2011 — 43-бет. ИСБН 978-90-90-26108-9. Қаралди: 2020-йил 3-август.
- ↑ Çиçэк, Кемал; Куран, Эрcüмент; Гöйüнç, Нежат; Ортайлı, İлбер. Греат Оттоман Туркиш Cивилизатион (Сниппет Виэw). Университй оф Виргиниа: Ени Тüкие, 2000. ИСБН 978-97-56-78217-0. Қаралди: 2020-йил 3-август.
- ↑ [1] „ил“ меанинг ин Туренг Диcтионарй]
- ↑ ÖCАЛ, СЕФА. ДЕВЛЕТ КУРАН КАҲРАМАНЛАР - Волуме 31 оф Тüрк Дüнясı Араşтıрмаларı Вакфı яйıнı (тр). Туркей: НЕТWОРК ЙАЗИЛИМ, 1987 — 106-бет. Қаралди: 2020-йил 13-август.
- ↑ Şимşиргил, Аҳмет. Кайı 1: Эртуğрул'ун Оcаğı (тр). Тимаş Тариҳ, 2013. ИСБН 978-60-50-81295-4. Қаралди: 2020-йил 13-август.
- ↑ „Ҳисторй оф Инегол“. ицо.орг.тр. İнегöл Тиcарет ве Санайи Одасı (İТСО). Қаралди: 2020-йил 26-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ „Тургут Алп тариҳте насıл öлдü? Дирилиş Эртуğрул'да ҳееcан дорукта!“ (тр). миллиет.cом.тр. Миллиет (2019-йил 2-май). Қаралди: 2021-йил 19-январ.