Turhan Kaya
Турҳан Кая (1951-йил 30-ноябр — 2020-йил 31-март)[1] туркиялик театр, кино ва телевидение актёри эди.
| Турҳан Кая | |
|---|---|
| Таваллуди |
1951-йил 30-ноябр Истанбул, Туркия |
| Вафоти |
31-март 2020-йил (68 ёшда) Кадıкöй, Истанбул, Туркия |
| Таълими | Едитепе Университй |
| Касби | Актёр |
| Фаолият йиллари | 1980-йиллардан 2020-йилгача |
| Машҳур ишлари | Куртлар Вадиси Пусу (Ординарйüс номи остида) |
| Болалари | 1 |
Ҳаёти ва фаолияти
Кая 1951-йил 30-ноябрда Истанбулда туғилган. У Едитепе университетининг алоқа факултетини тамомлаган. Бўлажак актёр Англия ва Италияда актёрлик бўйича таҳсил олган. 1980-йилларнинг бошларида театрда актёрлик фаолиятини бошлагач, фаолиятини телевион филмларда давом эттирган Кая Куртлар Вадиси Пусу сериалидаги Ординарйüс образи билан танилган[2]. У Курşун Ярасı, Çэмберимде Гüл Оя, Бинбир Геcе, Докторлар, Бıçак Сıртı, Татлı Бела Фадиме, Мелеклер Корусун, ва Бу Калп Сени Унутур му? спектакилларида, шунингдек, Айҳан Ҳанıм, Üç Куруş филмларида рол ўйнаган. Кая ТРТ 1 телеканалида эфирга узатилган Ҳалка сериалида Cенгиз Эркмен образи унинг фаолиятидаги сўнгги роли эди.
Шахсий ҳаёти ва вафоти
Франсиялик собиқ рафиқасидан бир ўғли бўлган Турхон Кая 2020-йил 31-март куни 68 ёшида Истанбулда CОВИД-19 касаллигидан вафот этди[3]. Унинг жасади 2020-йил 1-апрел куни Бейкоздаги Баклажи қабристонига дафн қилинди[4].
Манбалар
- ↑ „Üнлü оюнcу Турҳан Кая корона вирüсüнден ҳаятıнı кайбетти.“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-08-10 санасида архивланган) ҲБРМА Неwспапер (Ҳаберде İнсан: 1 Април 2020)
- ↑ „Куртлар Вадиси’йле öздеşлеşэн Турҳан Каяънıн вефатı йüрек буркту…“ Ҳабер7.cом
- ↑ „Оюнcу Турҳан Каяънıн оğлу Тҳео Кая: Доğал öлüм язıёр ама…“ Теле 1 Неwс (2 Април 2020)
- ↑ „Куртлар Вадиси’нин уста оюнcусу Турҳан Кая cорона вирüстен ҳаятıнı кайбетти“ Поста (1 Април 2020)
Ҳаволалар
- Турҳан Кая ат ИМДб