Turin
Турин — Италиянинг шимолий қисмидаги шаҳар, По дарёси бўйида. Пемонт вилояти ва Турин провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 857,4 минг киши (2000). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Мамлакатнинг муҳим саноат ва маданий маркази. Саноатида "ФИАТ" консерни етакчи ўринда. Мамлакатда ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг 90%, тракторлар, самолёт, авиамотор, темир йўл ва электротехника жиҳозлари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги. машиналари, аниқ механика ва оптика, радиоэлектроника, ҳарбий саноатлар ривожланган. Қора ва рангли металлургия, кимё, резина, фармацевтика, полиграфия, тўқимачилик, тикувчилик, озиқ-овқат саноати корхоналари ишлаб турибди. Университет (ХВ аср), санъат, археология ва бошқа музейлар, картиналар галереяси, Халқаро автомобил ва техника салонлари бор. Турин —Италияда модали кийимлар тикиш маркази.
Шаҳарга мил.ав. 29—28 йилларда римликларнинг ҳарбий истеҳкоми сифатида қишлоқ ўрнида асос солинган. 1720—1860-йилларда Сардиния қироллиги, 1860—65 йилларда Италия қироллиги пойтахти. Т.да антик давр, ўрта асрларга оид ва Уйгониш даври меъморий ёдгорликлари сақланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Италия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |