Тюрингия, Тюрингия Республикаси (олмонча: Тҳüринген ) — Олмония ери. Пойтахти - Эрфурт. Майдони - 16 251 км2. 2 378 000 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мамлакатниг марказий қисмида, Тюрингия сойлиги атрофида, Тюрингия Ўрмонларида жойлашган. Тюрингия 5 та федерал ер билан чегарадош. Майдони 16,2 минг км². Аҳолиси 2,4 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Эрфурт ш.

Тюрингия — Олмония ҳудудидаги тюрингларнинг қад. вилояти. 1130-йилдан ландграфлик, ХВИ аср ўрталаридан Саксония қироллиги ва бир қанча князликлар таркибида бўлиб келди. 1918-йилда князликлар барҳам топиб. Тюрингия ери ташкил этилди. 1945-йил фашистлар Олмонияси парчаланиб, Тюрингия Совет Иттифоқи оккупация зонасига ўтди. 1949-йилдан Олмония Демократик Республикаси таркибида 3 округга ажратилди. 1990-йилда Олмония бирлашгач, округлари ҳам бирлаштирилиб, Тюрингия Республикаси ташкил этилди.

Тюрингияни муҳим транспорт йўллари кесиб ўтганлиги сабабли, савдо ва ҳунармандчиликнинг ривожланиши учун шароит кулай бўлган. Тюрингия қадимдан ҳунармандчиликнинг, айниқса, ов ва спорт қуроллари ишлаб чиқариш. маркази эди. Кончилик, электротехника, керамика, ёғочсозлик, тўқимачилик, тикувчилик, кимё саноатлари ривожланган. Чинни ва шиша буюмлар, ўйинчокдар ишлаб чиқарилади. Станоксозлик, оптикамеханика, автомобилсозлик корхоналари мавжуд. Тюрингияда 3 унт, бир нечта махсус олий ўқув юрти, 50 дан ортиқ илмий тадқиқот института ва техник марказлар бор. Қишлоқ хўжалигида донли экинлар, рапс, картошка, қанд лавлаги экилади. Тюрингия — И.В.Гё’те, И. Бах ва бошқа машҳур шахслар ватани.

Ҳаволалар