Турингия колбасалари (олмонча: Тҳüрингер Ростбратwурст ) — Германиянинг Турингия ҳудудида ишлаб чиқариладиган оригинал колбаса, Европа Иттифоқи қонунларига мувофиқ географик номи ҳимояланганлик мақомига эга[1][2].

Тарихи

Турингия колбасаси юз йиллардан бери ишлаб чиқарилади. У ҳақида энг қадимги қайдлар Рудолштадтдаги Турингия давлат архивида сақланувчи 1404-йилги Арнштадт монастиридан олинган ҳисобот ҳужжатида келтирилган. Бугунги кунда маълум бўлган энг қадимги рецепт 1613-йилга тегишли ва Веймар давлат архивида сақланади, у 1797-йилдан „Тҳüрингисч-Эрфуртисче Кочбуч“га киритилган бўлиб, рецептда дудланган нав ҳақида ҳам тилга олинган[3].

Рецепти

Ишлаб чиқаришда фақатгина майдаланган чўчқа гўшти, мол гўшти, баъзан бузоқ гўшти ишлатилади. Гўштнинг кўп қисми елка атрофидаги устки соҳадан олинади. Зираворлар қаторида туз ва мурчдан ташқари, зира, маёран ва саримсоқ ишлатилади. Махсус зираворлар аралашмаси анъанавий рецептлар ёки минтақавий таъбга қараб фарқ қилиши мумкин. Таркибий маҳсулотларнинг камида 51 % Турингияда ишлаб чиқарилган бўлиши керак. Ушбу шарт 2012-йилда Европа Иттифоқининг расмий журналида 2011-йил 22-октабр[4] да чоп этилган ва Германияда ўтказилган сўровномадан сўнг бекор қилинган. Таркибий маҳсулотлар ўзаро аралаштирилади ва чўчқа ёки қўй ичаги ичига тўлдирилади. Турингия колбасалари немис колбасаларининг ўнлаб ноёб турларидан ўзига хос зираворлари (шу жумладан маёран) ва таркибидаги ёғнинг камлиги (бошқа колбасалардаги 60 % га нисбатан 25 %) билан ажралиб туради.

Германиянинг гўшт қиймаси ҳақидаги „Ҳаcкфлеисчверорднунг“ қонунига кўра, хом колбаса маҳсулотлари тайёрланган кун ичида ёки дўкон тунда ёпилишидан олдин сотилиши керак. Грилда пиширилган колбасаларнинг яроқлилик муддати 15 кун, пишрилгандан сўнг дарҳол музлатилган колбасалар эса 6 ойгача сақланиши мумкин.

Тайёрланиши

Турингия колбасасини пиширишнинг энг яхши усули — уни кўмирда ёки чўчқа ёғи суртилган грилда қовуришдир. Олов колбасанинг қобиғи ёрилиб кетадиган даражада баланд бўлмаслиги керак. Бироқ, баъзи ҳолатларда уни куйдириш мақсадга мувофиқ. Баъзан қовуриш пайтида колбаса устидан пиво билан сепиб юборилади[манба керак].

Одатда Турингия колбасалари кесилган кўринишда хантал билан бирга столга тортилади.

Маданиятда

Турингия аҳолиси учун қовурилган колбасалар шунчаки маҳаллий ошхона егуликларидан бири эмас. Турингия маданияти асосини грил ташкил қилади. Одатда грилни совутиш учун сув ўрнига пиво ишлатилади, унинг турини танлаш эса ҳар кимнинг ўзига ҳавола. Маҳаллий хантал Турингия колбасаси учун анъанавий зиравор ҳисобланади. Одатда бунинг учун Эрфуртдаги маҳаллий озиқ-овқат компаниясининг „табиий хантал“ини танлашади. Баъзи ҳудудларда колбасага ҳеч қандай зиравор, ҳаттоки хантал қўшиш мумкин эмас. Шарқий Турингияда кўпинча Бауцнер ханталини истеъмол қилишади[5].

2006-йилда Арнштадт яқинидаги Ваксенбурггемейнднинг бир қисми бўлган Холцхаузен шаҳрида Германия братвурстмузеуми очилди, бу Турингия колбасаларига бағишланган биринчи музей ҳисобланади[6].

Манбалар

  1. ↑ Эуропäисче Унион (Ҳрсг.): Верöффентличунг эинес Äндерунгсантрагс гемäß Артикел 6 Абсатз 2 дер Верорднунг (ЭГ) Нр. 510/2006, абгеруфен ам 8. Фебруар 2014. Ин: Амцблатт дер Эуропäисчен Унион
  2. ↑ Эинтраг ин дер Датенбанк ДООР дер ЭУ.
  3. ↑ Тҳüрингер Ростбратwурст
  4. ↑ Эуропäисче Унион (Ҳрсг.): Верöффентличунг эинес Äндерунгсантрагс гемäß Артикел 6 Абсатз 2 дер Верорднунг (ЭГ) Нр. 510/2006, абгеруфен ам 8. Фебруар 2014. Ин: Амцблатт дер Эуропäисчен Унион.
  5. ↑ Баутз’нер счреибт Гесчичте
  6. ↑ "1. Деуцчес Братwурстмусеум" (ин Герман). Фреунде дер Тҳüрингер Братwурст э.В. Ретриэвед 2009-03-19.

Адабиётлар

Ҳаволалар