Турк — ўзбеклар таркибидаги этник гуруҳлардан бири. Т. 4 йирик қабила (турк, мусобозори, калтатой ва барлос)дан иборат бўлган. ВИ—ХВИ асрларда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудига келиб жойлашган. Қад. ва ўрта асрлардаги туркий қабилаларнинг қолдиқларидан таркиб топган. Т. таркибига турклашган мўғул қабилаларнинг айрим гурухлари ҳам кирган. Улар, баъзан, чорвачилик ва қисман деҳқончилик билан шуғулланган. Бурун Т.лар моддий ва маънавий жиҳатдан бошқа ўзбек гуруҳларидан фарқ қилмасада, айрим урфодатлари ва хўжалик фаолияти билан ажралиб турган. ХХ асрнинг бошларида Т.ларнинг кўпчилиги тоғлардан воҳаларга кўчиб тушганлар. Улар Бухоро хонлиги ҳудудида, Самарқанд вилояти, Фарғона водийсида жойлашган, айрим гурухлари эса Ўратепа, Жиззах яқинида ва Тошкент воҳасида яшаганлар. Т. қабилалари Яхсув, Қизилсув дарёлари водийларида, Хонақодарё, Кофирниҳон дарёларининг юқори қисмида, Зарафшон тоғининг ғарбий ён бағриларида, айрим гурухлари эса Бухоро воҳасида Шоҳруд дарёси бўйлаб жойлашган. Барлослар Қашқадарё, Сурхондарё ва қисман Зарафшон водийсига ўрнашган. Мусобозорилар Хонақодарё, Қарши воҳаси ва Қашқадарёнинг юқори қисмларида, калтатойлар эса, асосан, Сурхондарёда яшашган.