Turk (musiqa)
Турк, турк зарб — 1) ўтмиш мусиқа рисолаларида муайян ритм тузилмалари, дойра усуллари (мас., Туркий асли жадид, Туркии асли қадим, Туркии хафиф, Туркии сариъ); 2) 3 қисмдан иборат халқ куйи. Унинг 1қисми Чапандоз (Насруллойи), 2си Уфар, 3қисми Қашқарча усулида ижро этилади. Навоийнинг "Мезон улавзон" асарида кўрсатилишича, 15-асрларда машҳур халқ қўшиқларидан бири туркии деб аталган; 3) машҳур авжлардан бири, Авжи Т., Т.ии авж деб ҳам юритилади. Домла Ҳалим Ибодов хабарига биноан, Т. авжини бундан 300 йил муқаддам яшаган Навруз Али исмли ҳофиз яратган. Т. Шашмақом ашула юлларида, йирик шаклдаги халқ куй ва ашулаларида кўплаб учрайди. Т. авжи намуд вазифасини бажариб, мусиқа асарини шаклан кенгайтириш ва мазмунан бойитишда муҳим рол ўйнайди. Т.нинг куй тузилиши мураккаб, у ёқимли, ўта лирик кайфият бахш этади. Шашмақомда Бузрук мақомининг Насруллойи, Савти Сарвиноз (5 қисмли) шўъбаларида, Навонинг Савти Наво (5 қисмли), Сегоҳнинг Наврўзи Хоро, Мўғулчаи Сегоҳ шўъбалари ва Фиғон1—2, Нимчўпоний қисмлари ва бошқа да учрайди. Уларнинг таркибида Т. кенгайтирилган ёки қисқа шаклларда келади, турли дойра усулларига туширилганда турлича тусга киради. Т. фойдаланишга жуда қулай бўлиб, кўпинча куй ладининг ВИИ поғонасидан уланади. Бастакор ва композиторлар асарларида ундан кенг фойдаланилган: Каримқулбек ("Каримқулбеги"), Ҳожи Абдулазиз ("Гулузорим"), Ризқи Ражабий ("Овораман", "Яшнасун"), К.Жабборов ("Этмасмиди") ва бошқа Ад.:Успенский В.А., Научное наследие. Воспоминания современников. Писма, Т., 1980.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |