Turk soʻzi
"ТУРК СЎЗИ" — ижтимоийсиёсий, иқтисодий ва адабий турк газетаси. 1918-йил майда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида Саидалихужа Эшонхўжа ўғли болохонасида чоп қилинган. Ҳафтада 2 марта чиққан. Газ. "Бирлашган турк ўртоқлиги" жамияти нашри ҳисобланган. Бош муҳаррири — Темурбек Худоёрхонов. "Турк сўзи" "Сўз ва ҳаётдан ўз насибангизни олингиз" шиори остида фаолият кўрсатган. Газ.нинг асосий мақсади миллатни сиёсий, иқтисодий асоратдан қутқариш бўлган. Аммо болшевикларнинг Туркистон ўлкасида миллий матбуотга бўлган салбий муносабати оқибатида ушбу газ. ҳам ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган. "Турк сўзи"да кўпроқ Муҳаммад Саид (Ахрорий), Туйғун ва бошқа зиёлиларнинг мақолалари бериб борилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |