Turkashlar
Туркаш (Тургаш, Тургеш) — илк ўрта аср туркий халқларидан бири.
Қозоғистонлик тарихчи Й. А. Зуевнинг фикрича, туркашларнинг қадимги аждодларидан бирини юечжи қабилалари ташкил қилган. Туркашлар тўғрисида илк маълумотлар ВИИ асрнинг 2-чорагидан учрайди. Улар, асосан, Еттисувда яшаган. Бу даврда туркашлар Ғарбий Турк хоқонлиги ҳудудида яшаган дулу қабилавий иттифоқига кирган. ВИИ асрнинг охирида туркашлар ўз давлати — Туркаш хоқонлигини барпо этди. Туркашлар 2 катта гуруҳ — қора ва сариқларга бўлинган. Улар ўртасида вақт-вақти билан ўзаро келишмовчиликлар бўлиб турган. Гардизийнинг маълумотига қараганда, туркашлар 2 уруғ: тухси ва азларга бўлинган. 766-йил қарлуқлар кучайиб Туркаш хоқонлигини тугатдилар ва туркашларнинг асосий қисмини ўзларига бўйсундирдилар. Туркашларнинг қолган қисми уйғурларга қарам бўлди. Л. Н. Гумилёвнинг фикрича, бу воқеадан сўнг туркашлар халқ сифатида тугатилди. Уларнинг бир қисми қарлуқ номини қабул қилди, қолгани эса уйғурлар таркибига сингиб кетди. Аммо, шуни таъкидлаб ўтиш керакки, туркашларнинг номи ИХ асрда ҳам манбаларда учрайди. Аз ва тухси уруғларининг номи эса кейинги асрларда ҳам манбаларда тилга олинган. Уларнинг бир қисми Тошкент воҳаси ва Зарафшон водийсида маҳаллий туркий аҳоли билан аралашиб кетган ва ўзбек халқининг бир қисмига айланган.
Адабиётлар
- Бартолд В. В., Очерк истории Семиречя, Сочинения, т.2, ч. 1, М., 1963;
- Шониёзов К., Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни, Т., 2001.
- Зуев Ю.А., Ранние тюрки: очерки истории и идеологии, Алмати, 2002.
- Азим Маликов
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |