Turkiston (gazeta)
„Туркистон“ — ижтимоий сиёсий газета. Муассаси: Ўзбекистон Республикаси „Камолот“ ёшлар ижтимоий ҳаракати. 1-сони 1925-йил 8-февралда „Қизил Ўзбекистон“ газетанинг 51-сонига илова тарзида чоп этилган. 1925-йил 18-апрелдан „Ёш ленинчи“ номи билан Ўзбекистон Л КСМ ташкилот бюросининг органи сифатида ҳафтада 1 марта (8000 нусхада) мустақил чиқа бошлаган. 1992-йил 1-январдан ҳозирги номда. 1929—35-йиллар номунтазам, 1936—66-йилларда ҳафтасига 3 мартадан чиққан. Газета 1929—30 йилларда Самарқандда нашр этилган. „Туркистон“ нинг газетаси. сифатида шаклланишида ташкилотчилардан Владимир Глазков, Эргаш Байхонбоев, қаламкашлар Комилжон Алимов, Аюб Аъзамов, Зиё Сайд, Абдусалом Ниёзов ҳамда ўзбек эрлар билим юртининг талабалари ва бошқа ижодкорларнинг ҳиссаси катта бўлган. Саҳифаларида ўзбек адабиётининг таниқли намояндалари Ғафур Ғулом, Миртемир, Ғайратий, Яшин, Уйғун, Ҳамид Олимжон, Зиё Сайд, Назир Сафаров, Ойдин, Анқабой ва бошқаларнинг шеър, ҳикоялари тез-тез чиқиб турган.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида газ.нинг чиқиши вақтинча тўхтатилган. 1946-йилдан яна нашр этила бошлаган. „Туркистон“га турли даврларда Боис Кориев (Олтой), Акмал Пўлат, Сотволди Йўлдошев, Ғани Жаҳонгиров, Абдулазал Ваҳобов, Рустам Шоғуломов, Жаббор Раззоқов, Ғаффор Ҳотамов, Абдуқодир Ниёзов ва бошқа муҳаррирлик қилишган. Газетада Ўзбекистон ёшлари билан боғлиқ муаммолар ва улар эришган ютуқлар ҳақида мақолалар бериб борилади. 2003-йил июнда „Т.“ ва „Молодёж Узбекистана“ газеталарининг бирлашган тахририяти юзага келган. Адади 17000 (2004).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |