"Туркистон албоми" - фотосуратлар ва рангли расмлардан тузилган албом. Туркистон генерал-губернатори К.П.Кауфман топшириғига биноан, этнограф, шарқшунос олим А.Л.Кун (1840—88) томонидан 1871—72 йилларда тайёрланган.

"Туркистон албоми" 447 картошш варақ бўлиб, 1262 фотосуратлар ва бўялган расмлардан тузилган. Этнография, ҳунармандчилик, археология ва тарих бўлимларидан иборат. "Туркистон албоми"да ХИХ асрнинг 2ярмидаги ҳунармандчилик; хўжалик турлари, урфодат ва турли маросимларни ўтказиш, ўзбекларнинг антропологик типлари, шаҳар ва қишлоқ ҳаёти, шаҳарлар, водийларнинг манзаралари акс эттирилган. Аксарият тасвирларда маҳаллий халқни ваҳший ва ўта қолоқ қилиб кўрсатиш мақсади яққол сезилади. "Туркистон албоми" 7 нусхада тайёрланган. Бир нусхаси Ўзбекистон миллий кутубхонасининг ноёб китоблар бўлимида сақланади.

Адабиётлар

  • Туркестанский альбом. Часть историческая. 1871-1872. Ташкент: Тип. Туркестанского губернатора, 1872