Туркистон дипкадийси (лотинча: Дипcади туркестаниcум) — чучмомадошлар оиласи, дипкадий туркумига мансуб, пиёзчали кўп йиллик ўт ўсимлик. Биринчи марта Алексей Иванович Введенский томонидан тасвирланган. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига йўқолиб бораётган, эндемик тур сифатида киритилган. Сурхондарё вилояти, Шеробод водийсида жойлашган Ховдак қолдиқтоғида учрайди[1].

Туркистон дипкадийси
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Гулли ўсимликлар
Синф: Бир уруғпаллалилар
Туркум: Дипкадий
Оила: Чучмомадошлар
Бинар номи
Дипcади туркестаниcум

Тавсифи

Баландлиги 15—20 см гача етадиган пиёзчали, кўп йиллик, ўт ўсимлик. Пиёзбошиси тухумсимон, ташқи томондан кулранг, юпқа қобиқ билан ўралган. Барглари 2-3 дона, эти қалин, қалами новсимон шаклда. Пояси нозик, яшил тусда. Гули икки жинсли, актиноморф. Гулқўрғони олти а'золи, эркин. Гулбарглари эркин, қўшилмаган, қалин, ярим ойсимон эгилган, ташқи томони хиралиги кўкимтир, оқ хошияли, ички томони оқиш тусда. Апрелда гуллаб меваси май ойида пишиб етилади. Меваси — кўсак мева. Уруғи ингичка қанотларга эга, шамол орқали тарқалиди. Уруғидан ва пиёзчасидан кўпаяди.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Табиатда кам тарқалган, эндемик тур. 1975—йилда 2 тупи топилиб гербарий тайёрланган. Сурхондарё вилояти Шеробод водийсидаги Ховдак қолдиқ тоғида учрайди. Мустаҳкамланган қум уюмларида ва уларнинг орқасидаги текисликларда ўсади. Баҳор ойларида Ховдак тоғида кўплаб мол боқилиши, гуллари ва пиёзчаларининг териб олиниши сабабли сони камайиб кетган. 1938—йилда Осиё давлат университети (САГУ) (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети) ботаника боғида, 1975—йилда О'збекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника боғида экиб о'стирилган, лекин ўсимликлар қуриб қолган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Дипкади туркестанский- Дипcади туркестаниcум Описание таксона - Плантариум“. 2015-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 28-апрел.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.