Туркистон саройи — Тошкентдаги Мустақиллик майдони шимолида Анҳор бўйидаги консерт зали биноси. Дастлаб "Туркистон" киноконсерт зали деб номланган (1992, меъморлари Ю.Халдеев ва Ф. Турсунов), кейинчалик ёзги театр саҳнаси (1993, меъмори В.Акопжанян) да халқ анъанавий байрамлари, театрлаштирилган томошалар ўтказилиши муносабати билан ҳозирги номи билан юритила бошлаган.

Бино олдидаги кенг саҳнли майдонча кўкаламзорлаштирилган. 3 поғонали, мармар билан крпланган фавворалар ишланган ҳамда ҳумо қуши тасвири туширилган (рассом Б.Жалолов эскизи) ёдгорлик ўрнатилган. "Т."с.га зинапоялар орқали кўтарилади. Бош тарзи муқарнас безакли. Бинонинг пастки қаватида касса, техник хизмат хоналари жойлашган.Вестибюлга кираверишда Туркистоннинг тарихий шаҳарлари панорамаси ҳаво рангда, баъзи қисмлари сариқ рангда акс эттирилган. Йирикйирик қилиб тахланган қизил мармар тош сирли сопол идишлар, ўсимликлар билан уйғунлаштирилган ҳолда фоенинг чап қанотида дам олиш бурчаги ташкил қилинган. 2кават вестибюл ён ойнасидан Б.Жалоловнинг "Умар Хайём тушлари" асари ўрин олган. Томоша зали муқарнаслар, ганчкори безаклар, тухумсимон гумбаз ва кундал нақшлар билан пардозланган.

Ёзги театр (3200 ўринли) қад. театр майдонига хос услубда қурилган. Марказий арена қурилмаси кия тиргак ва чамбарак тож шаклида бўлиб, дорбоз ва курашчиларнинг чиқишлари учун, замонавий томоша ва консертлар учун мослаштирилган. Йирик ўлчамли ёруғлик техникаси ва акустик жиҳозлар, махсус меъморий қурилмалар билан жиҳозланган. 200 ўринли қаҳвахонаси бор.