Туркистон силовсини[1] (лотинча: Лйнх лйнх исабеллинус) — оддий силовсиннинг кенжа тури, келиб чиқиши Ўрта Осиёдан. Ғарбдан Марказий Осиёда, Жанубий Осиёдан Хитой ва Мўғулистонгача кенг тарқалган мушуклар оиласининг йиртқич вакили. 2013-йил ҳолатига кўра, Хитойда етук силовсинлар 27000 тани ташкил этган. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Туркистон силовсини
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Оила: Мушуксимонлар
Уруғ: Лйнх
Турлари: Туркистон силовсини
Халқаро илмий номи
Лйнх лйнх исабеллинус Блйтҳ, 1847

Тарқалиши ва яшаш жойи

Туркистон силовсини оддий силовсиннинг энг кенг тарқалган кенжа турларидан биридир. Ўрта Осиёда Туркистон силовсиси асосан очиқ ўрмонлар ва даштларда яшайди, шунингдек, Ўрта Осиёнинг чўл минтақаларидаги тошли адирлар ва тоғларда ҳам учрайди. Жанубий Осиёда у Ҳимолойнинг бутун шимолий ёнбағрида, тоғларнинг ўрта ва юқори қисмлари (алп ўтлоқлари зонасининг баргли ўрмон ва арчазорлар қоплаган қуйи чегарасигача), кўпинча сочма-тошлоқ ва қояларга яқин жойларда қўним топган. Туркистон силовсини Кашмирнинг Ладах вилояти, Ҳимачал-Прадеш ва Ҳимолой минтақасининг бошқа Ҳиндистон штатларида макон топган. Хитойнинг жанубида у Тибет тоғ ёнбағирларида вақти-вақти билан учрайди.

Ғарбий Тян-Шан (Угом, Писком, Чотқол, ўтмишда – Қурама, Фарғона тизмалари) ва Помир-Олой (Туркистон, Ҳисор, Кўҳитанг, ўтмишда – Боботоғ тизмаси). Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё мамлакатлари, Қозоғистон, Мўғулистон, Хитой ғарби, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистоннинг шимолида ҳам кенг тарқалган.

Сони

Турғун. Ҳисор тоғ тизмасида 150 га яқин силовсин яшайди, Кўҳитанг тизмасида – 20–25 та, Ғарбий Тян-Шанда – 100 га яқин. Замонавий ҳисоб-китобларга кўра, ўтмишда оддий тур саналган бўлса-да, айни дамда Туркистон тизмасида мавжуд эмас. Жами тахминан 300 тага яқин.

Ҳаёт тарзи

Асосан тунда, ба’зан кундузи ҳам фаол, бошқа пайтлари чакалакзор буталар орасига беркиниб ётади. Жуфтлашиши – январ-мартда. Май-июнда урғочиси қалин чакалакзордаги маконларда (3-6 тагача) болалайди. Болалари 2-3 йилда жинсий вояга етади. Кўпайиш давридан сўнг озуқа етишмаса кўчади. Асосан қуёнлар билан озиқланади. Бу йиртқич 17 йилгача умр кўради.

Чекловчи омиллар

Ўрмонларнинг кесилиши, озуқа манбаларининг камайиб кетиши, браконерлик оқибатида камайиб кетган.

Кўпайтириш

Дунёнинг кўплаб ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.

Ҳимоя чоралари

Овлаш қат’иян ман этилади. Ҳисор, Чотқол, Зомин, Сурхон қўриқхоналарида, Угом-Чотқол миллий табиат боғи ва Зомин халқ боғида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг ИИ Иловасига киритилган[2].

Манбалар

  1. ↑ Соколов В. Е. Редкие и исчезающие животные. Млекопитающие : Справ. пособие. — М. : Высшая школа, 1986. — С. 322. — 519 с., [24] л. ил. — 100 000 экз.
  2. ↑ ТУРКИСТОН СИЛОВСИНИ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-08-23 санасида архивланган) Редбоок.уз