Туркия (туркча: Тüркие), расман — Туркия Республикаси (туркча: Тüркие Cумҳуриети) — Ғарбий Осиё 97% ини ташкил этади ва Жанубий Европа 3%ини ташкил этадиган давлат. Туркия ҳам Осиё, ҳам Европа қитъасига киради. Асосчиси Мустафо Камол Отатуркдир. Туркиянинг пойтахти — Анқара шаҳри. Давлат тили — Турк тили. Майдони — 783,562 км². Аҳоли сони 2024-йил ҳисобига кўра — 86,099,039 киши. Туркия пул бирлиги — лира. Туркия Республикаси 81 та вилоятлардан иборат. Туркия 14 та давлат билан чегарадош.

Туркия Республикаси
Тüркие Cумҳуриети
Шиор: Юртта Сулҳ, Cиҳанда Сулҳ
Мадҳия: İстиклâл Марşı
(Мустақиллик мадҳияси)
Location of Turkiya
Пойтахт Анкара
Расмий тил(лар) Турк тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Ражаб Таййип Эрдўғон
Cевдет Йıлмаз
Мустақиллик (Республикани э'лон қилиш)
• Сана
29-октабр, 1923-йил
Майдон
• Бутун
783,562 км2 (37-ўрин)
• Сув (%)
1.3
Аҳоли
• 2024-йилги рўйхат
86,099,039 (18-ўрин)
• Зичлик 112/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2024-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$ 906 млрд (19-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$ 14,463
Пул бирлиги Турк лирасı (ТЛ)
Вақт минтақаси УТC+3
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма ТР
Телефон префикси 90
Интернет домени .тр

Замонавий Туркия 1923-йилда Усмонли империясининг биринчи жаҳон урушидаги мағлубияти ва турк халқининг миллий озодлик уруши, монархиянинг тугатилиши, парчаланиши ва турк миллий давлатининг барпо этилиши натижасида ташкил топган.

Давлат тузуми

Туркия — республика. Амалдаги конституцияси 1982-йилда қабул қилинган (бир неча марта тузатиш ва қўшимчалар киритилган). Давлат бошлиғи — президент (2014-йилдан Ражаб Таййиб Эрдўғон), у Буюк Миллат Мажлиси томонидан яширин овоз бериш йўли билан 7 йил муддатга сайланади ва яна 1 марта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи олий парламент — Туркия Буюк Миллат Мажлиси. Олий ижроия ҳокимияти хукумат бўлиб, уни Бош вазир (Бош боқон) бошқаради. Бош вазирни президент депутатлар орасидан тайинлайди.

1919–1939-йилларда туркияшарқий қисмида жойлашган давлат. Ҳудудининг 97 % Кичик Осиё ярим орол (Анадолу)да, 3 % Европа (Шарқий Фракия)да. Шимолидан Қора денгиз, ғарбдан Эгей денгизи, жанубдан Ўрта денгиз билан ўралган. Эгей денгизидаги бир қанча орол ҳам Туркияга қарашли. Майдони 814,578 км². Аҳолиси 86,099,039 киши (2024). Пойтахти — Анқара шаҳри Маъмурий жиҳатдан 81 эл (вилоят)га, эллар элчаларга бўлинади.

Табиати

Туркия табиати ниҳоятда рангбаранг ва жозибадор. Бариш Ўзбек Релефининг аксари тоғ ва ясситоғлик; шимолий ва жанубий соҳилларга параллел равишда ястанган тоғ тизмалари орасида кенг ва очиқ текислик, қир, кўл, плато ва дарёлар мавжуд. Шимолида Қора денгиз соҳилига ёндош равишда Шимолий Анадолу ясситоғлари, жанубда Торос тоғлари, Мармар денгизи томонда Сомонли, Улутоғ, Истранжа ва Текиртоғлар, Эгей денгизи томонда Қозақ, Юнт ва Ойдин тоғлари, Ўрта Анадолуда Қизилтоғ, Раман ва Сўф тоғлари, Шарқий Анадолуда Ағри тоғлари (бу тоғда Туркиянинг энг баланд нуқтаси бўлган Буюк Ағри чўққиси — 5137 м) қад кўтарган. Туркия ҳудуди сейсмик жиҳатдан фаол зонада жойлашган. Туркия ер остида хромит, борат, боксит, волфрам, симоб, сурма, мис, тошкўмир, нефт, марганец, темир ва бошқа бор. Иқлими субтропик, ғарбий ва жанубий соҳиллари илиқ, ёғин кўп, ички минтақада ёз иссиқ ва қуруқ, қиш совуқ, қор кўп ёғади. Январнинг ўртача температураси пасттекисликларда 5—10° дан ички ясситоғликларда —15° гача, шарқдаги тоғликларда —35° гача совуқ бўлади. Июлнинг ўртача температураси денгиз соҳилларида 22—32°, Жазира платосида 30° (гоҳр 40° дан зиёд). Йиллик ёғин ўртача 1000–3000 мм. Йирик кўллари: Ван, Туз, Бейшеҳир, Эйирдир. Дарёлари: Қизил Ирмоқ, Фурот, Сақаря, Аракс, Дажла, Яшил Ирмоқ, Жейхан. Тупроғи ички ясситоғликлардаги чўлларда асосан бўз ва оч қўнғир тупроқдан, қуруқ даштларда каштан, соҳилларда жигар ранг тупроқ, ботиқлар туби эса шўрхок тупроқдан иборат. Тавр ва Шарқий Понтия тоғларида доим яшил ва игна баргли ўрмонлар, тоғларнинг баланд қисмида алл ўтлоқлари мавжуд. Жазира платоси шувоқбошоқли ўтлар ўсадиган чала чўлдан иборат. Тоғларда ёввойи қўечкилар, тўнғиз, бўри, чиябўри, айиқ ва бошқаларлар яшайди. Соҳилга яқин сувларда турлитуман балиқ кўп. Туркияда 12 миллий боғ бор. Йириклари: Олимпос Бейдаглари, Мунзур Водийси, Кёпрюлю Канон.

Аҳолисининг 90 % — турклар. Курд, араб, Ўзбеклар, адигей, убих, чечен, осетин, лезгин, юнон, арман, лаз, гурж, озарбайжон, туркман, болгар, албанлар ҳам яшайди. Аҳолисининг асосий қисми ислом динининг сунний мазҳабига эътиқод қилади. Расмий тил — турк тили. Шаҳар Аҳолиси 69 %. Йирик шаҳарлари: Истанбул, Анқара, Измир, Кўния, Бурса, Ғозиантеп, Диёрбакир, Анталия, Адана, Эдирна.

Тарихи

Ҳозирги Туркия ҳудудида жуда қадим замонлардан бошлаб юксак маданиятга эга бўлган давлатлар бўлган. Анадолу Хетт қироллиги, Лидия, Мидия, Ахоманийлар давлати, македониялик Александр империяси, Салавкийлар давлати, Понт подшолиги, Пергам, Қад, Рим, Византия таркибида бўлган. Туркий элатлар бу ҳудудга ХИ асрдан кўчиб кела бошлаган. Ўғузтуркман қабилаларининг йўлбошчилари бўлган Тўғрулбек ва Чағрибек бошчилигида Салжуқийлар давлатида асос солингач, ислом дини тарқала бошлаган. Султон Алп Арслон 1071-йилда Малазгирт жангида Византия императори Роман ИВ Диоген армиясини тормор этганидан сўнг, Салжуқийлар давлати ниҳоятда кенгайди. Султон Маликшоҳ замонида (1072—1092) салтанат гуллабяшнади. Бу ҳукмдорнинг ўлимидан кейин салтанат парчаланиб, Сурия салжуқийлари, Ироқ ва Хуросон салжуқийлари, Кирмон салжуқийлари ва Анадолу салжуқийлари каби кичикроқ давлатлар пайдо бўлди. Уларнинг орасида Анадолу салжуқийлари давлати катта рол ўйнади. 1243-йилги Кўсатоғ жанги оқибатида мўғуллар бу давлатга барҳам бериб, ўлкани истило қилдилар. ХИИИ асрнинг охирларига келиб, мўғуллар заифлашгач, бир қанча мустақил бейликлар (бекликлар) ташкил топди ва мамлакат тараққиётга юз тутди. ХИВ асрнинг бошларида Усмон И бошчилигидаги Усмон бейлиги кўпгина бейликларни бирлаштириб, пойтахти Бурса бўлган марказлашган кучли давлатни — Усмонли турк империясини барпо этишга муваффақ бўлди. Усмонийлар тез орада Европага ўтиб, Византия империяси ҳудудини эгаллай бошлашди. Анқара жангицатп мағлубиятдан сўнг ўзини ўнглаб олган усмонли турклар Султон Меҳмед ИИ Фотиҳ бошчилигида Константинопол (ҳозирги Истанбул)ни эгаллаб (1453-йил 29-май), Византия империясини тугатишди. Салим И Ёвуз ва Сулаймон И Қонуний даврида салтанат ҳудудлари яна ҳам кенгайди Бирок, ХВИИ асрдан империянинг ҳарбий ва иқтисодий қудрати астасекин заифлаша бошлади. Аср охирларига келиб, Европа мамлакатлари Туркияга қарши бирга уруш ҳаракатларини бошладилар. 1683-йилда Вена шаҳри яқинидаги жангда турк қўшини Полша, Австрия ва Олмон қўшинларидан енгилди. 1684-йилда Туркияга қарши Австрия, Полша, Венеция (1686-йилдан Россия) „Муқаддас иттифоқ“ туздилар. Иттифоқчилар Туркияга бир неча бор қаттиқ зарба бердилар. Бироқ Туркия 1711-йилда Прут жангида Пётр И бошчилигидаги рус қўшинини тормор қилди. Қуршовдаги Пётр И ваъдалар эвазига қутулишга муваффақ бўлди. Аср охирида империя шарқда Озарбайжон, Доғистон, Жибал, ҳатто Гилондаги мавқеини йўқотди, ғарбда Дунай жанубига чекинишга, шимолда Астрахонга қадар бўлган ерларни Россияга топширишга мажбур бўлди ва жаҳон сиёсатидаги мавқеини йўқота бошлади. ХВИИИ асрда янада кўпроқ талофотлар берилди.

1768—1774-йиллардаги Россия-Туркия урушидан кейин Туркия Қора денгиз ва Болқон ярим оролдаги мавқеини бой берди. 1774-йилги КучукҚайнаржа сулҳ шартномасига мувофиқ Қрим хонлиги Туркиядан ажратиб олиниб, мустақил деб эълон килинди. Бироқ 1783-йил Россия Қримни босиб олди. 1787—1791-йиллардаги урушда Туркия яна Россиядан енгилди, натижада Россия чегараси Днестр дарёсигача кенгайди. Туркия Молдова ва Валахиянинг Россия ҳомийлигига ўтганлигини тан олишга мажбур бўлди.

Султан Салим ИИИ (1789—1807-йилларда империяни бошқарган) давлат ташкилотларини замонавийлаштириш, энг аввало, ҳарбий ислоҳотлар ўтказиш ҳаракатини бошлади. Янги Низом („Низоми жадид“) деб номланган бу ислоҳотлар натижасида бошқарув, молия, савдо, қишлоқ хўжалиги., илмфан ва бошқа соҳаларда янгиликлар жорий этишга киришилди. Бироқ ислоҳотларга жаҳолатпараст уламолар, армиядаги нуфузини йўқотишдан қўрққан яничарлар ва бошқа қаршилик кўрсатиб, 1807-йил 15-майда кўтарилган исён натижасида Султон Салим ИИИ ни тахтдан ағдариб ташладилар. Тахтга чиққан Мустафо ИВнинг фаолияти „Низоми жадид“ туфайли қўлга киритилган ютуқларни йўқ қилишга қаратилди. Бироқ ислоҳотчилар ўз тарафдорини кўпайтиришга муваффақ бўлдилар ва 1808-йил 28-июлда Султон Маҳмуд ИИ ни тахтга ўтқаздилар. Маҳмуд ИИ яничарларни йўқ қилди ва армияни қайта ташкил этди, бошқарув, молия, ҳуқуқ ва бошқа соҳаларда ижобий ўзгаришларни амалга оширди. Бироқ унинг ислоҳотлари Усмонийлар империяси инқирозини тўхтата олмади. Юнонистон ва Сербияда қўзғолонлар кўтарилди. Бу орада Россия Туркия ўртасида 1806—1812 йилларда бўлиб ўтган уруш оқибатида Россия сарҳадлари Прут дарёсигача кенгайди. 1828—1829-йилги урушда ҳам Россия ғолиб чиқди ва Туркия Юнонистонга мухторият мақомини беришга мажбур бўдди. Туркиянинг Европа капиталига иқтисодий карамлиги ортди. Қарамликдан қутулиш учун Туркия ҳукмрон синфи 1839-йил янгидан ислоҳот (танзимат) ўтказиб, турк зиёлиларининг шаклланишига имкон яратди. 1853—1856-йилларда Россияга қарши олиб борилган Крўм урушида Туркия ғалаба қозонди. Россия 1856-йил 30-мартда Париж сулҳ шартномасини имзолашга мажбур бўлди. Ушбу шартномага кўра, Дунай дарёсида кемалар эркин қатнайдиган, Қора денгиз барча мамлакатлар савдо кемалари учун очиқ, бетараф деб эълон қилинди, „Усмонийлар империясининг бутунлиги ва дахлсизлиги“ тан олинди.

Бу даврда Туркияда Европа маданияти, иқтисодиётига қизиқиш кучайди, банклар очилди, саноат ривожлана бошлади. Тараққийпарвар зиёли, журналист, ёзувчи, маъмур ва бошқа етишиб чиқди. Султон Абдулазиз салтанати даври (1861—1876)да Танзимат ҳаракати қийинчилик билан бўлсада, давом эттирилди. Бу даврда Усмонийлар давлати биронбир халқаро урушда катнашмади. Бироқ империянинг Болқон ярим оролдаги қудудларида исёнлар юз берди. Мамлакатнинг ижтимоийиқтисодий аҳволини яхшилаш, конституциявий тузум ўрнатиш ғояси тарафдори бўлган Ёш усмонийлар ҳаракати кенгайди. Бу даврга келиб китоб, журнали ва газеталар чоп этила бошланди. Султон Абдулҳамид ИИ (1876—1908-йилларда бошкарган) тахтга чиққан йили илк Асосий Қонун эълон қилинди (1876-йил 23-декабр). Султон ҳукуматни танқид остига олган парламентни 1879-йил феврал.да тарқатиб юборди, ёш усмонийларнинг кўпчилигини таъқиб остига олди. 1877—1878-йиллардаги Россия-Туркия урушида Туркиянинг енгилиши билан Болқон ярим оролда Туркия ҳукмронлиги тугатилди. 1881-йил Франсия Тунисни, 1882-йилда Буюк Британия Мисрни босиб олди. Мамлакатда ёш турклар ҳаракати тобора кучайди, улар томонидан тузилган яширин „Иттиҳод ва тараққий“ ташкилотининг кучли таъсири остида Султон 1908-йил 23-июлда яна конституциявий тузум ўрнатишини эълон қилишга мажбур бўлди. 1914-йилдан бутун ҳокимият ёш туркларнинг йўлбошчилари бўлган Меҳмет Талъат пошо (1874— 1921), Аҳмад Жамол пошо (1872— 1922) ва ҳарбий нозир Анвар пошо (1881 — 1922) қўлига ўтди. Биринчи жаҳон урушида Усмонийлар давлати Олмония томонида туриб урушди. 1918-йил 30-октабрда Туркия Антанта давлатларига таслим бўлди. Антанта давлатлари Туркияни ишғол қилдилар. Турк халқи орасида миллий озодлик ҳаракати бошланди. Туркияда Озодлик уруши (Куртулиш саваши) деб аталган бу умуммиллий ҳаракатга Мустафо Камол пошо (Отатурк) бошчилик қилди. Озодлик уруши авж олди. 1921-йилги Инўнў ва Сақария жанглари натижасида Юнонистон қўшинлари устидан ғалаба қозонилди. 1922-йил 9-сентабрда Измир озод қилинди. 1922-йил 1-ноябрда Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) султонликни бекор қилиш ва халифаликни салтанатдан ажратиш тўғрисида қонун қабул қилди. Лозанна сулҳ шартномаси (1923-йил 24-июл) га мувофиқ, Туркиянинг чегаралари белгиланди, Туркиянинг сиёсий, иқтисодий мустақиллиги эътироф этилди. 1923-йил 29-октабрда Туркия республика деб эълон этилди. 1924-йил 3-мартда эса халифалик бекор қилинди. 1924—1934-йилларда давлат қурилиши, ҳуқуқий муносабатлар, маданият ва турмушга оид қатор ислоҳотлар ўтказилди, жумладан, Конституция қабул қилинди, араб алифбосидан лотин алифбосига ўтилди. Энг аввало, давлат ва дин бирбиридан ажратилди, мактаб ва таълимтарбия ишлари давлат ихтиёрига олинди, шариат судлари бекор қилиниб, янги суд тизими шакллантирилди, қонунлар янгидан ишлаб чиқилди, аёлларга сайлов ҳуқуқи берилди. Иқтисодиёт соҳасида ҳам ўзгартиришлар амалга оширилди.

Иккинчи жаҳон уруши (1939—1945) даврида Туркия Франсия ва Англия билан шартнома тузиб, иқтисодий ёрдам олишга муваффақ бўлди. У Совет Иттифоқининг Туркияга қарши ҳужум қилиш хавфини олдини олиб, 1941-йил 25-мартда СССР билан шартнома имзолади. Олмония билан ҳам у Совет Иттифоқига ҳужум қилишидан бир неча кун олдин худди шундай шартнома тузилди. 1945-йил февралда Туркия АҚСҲ, Англия ва СССРга қўшилиб, Олмония ва Японияга қарши уруш эълон қилди. 1945-йил 5-мартда Туркия Сан-Франсиско конференсиясига таклиф этилди ва БМТ ни барпо этган аъзолар қаторидан жой олди.

Туркия 1952-йил НАТО га аъзо бўлди. Бу даврда Туркия Корея урушида иштирок этди. 1954-йилдан кейин иқтисодий аҳвол оғирлашиб, инфляция кучайди, талабалар намойишлари бўлиб ўтди, танглик ортди. Вазиятдан хавфсираган ҳарбийлар 1960-йил 27-майда давлат тўнтариши қилди. 1961-йил 9-июлда демократик эркинликларни кўзда тутган янги конституция қабул қилинди. 1965-йилги сайлов натижасида Сулаймон Демирел ҳокимият тепасига келди. 1971-йилдан коалицион ҳукуматлар даври бошланди, ҳукуматлар кетма-кет алмашиниб турди. Мамлакатда иқтисодий танглик, озиқ-овқат, ёнилғи танқислиги рўй берди, террор авж олди. Бу вазиятда генерал Кенан Эврен бошчилигидаги ҳарбийлар 1980-йил 12-сентабрда ҳокимиятни эгаллаб, ТБММ ва ҳукуматни тарқатиб юборди, қамал ҳолати эълон қилди, партия раҳбарларини назорат остига олди. 1982-йил 7-ноябрдаги референдум натижасида янги Конституция қабул қилинди, Кенан Эврен президент бўлди. 1983-йил 24-апрелдан сиёсий партиялар фаолиятига рухсат берилди. Ўша даврдан сиёсий фаолиятини бошлаган Турғут Ўзал Она ватан партиясини тузди. Бу партия 1983-йил 24-ноябрдаги сайловда муваффақият қозониб, ҳокимият тепасига келди. Турғут Ўзал қатъий ислоҳотлар ўтказиб, иқтисодиётни тараққиёт йўлига олиб чиқди. Экспорт ва импорт эркинлаштирилди, экспортни рағбатлантирувчи очиқ иқтисодий сиёсат олиб борилди. Натижада ишлаб чиқариш. экспортга йўналтирилди, хусусийлаштириш бошланди, эркин тижорат минтақалари барпо қилинди ва Туркия иқтисодиёти жадал ривожлана бошлади. Туризм мисли кўрилмаган даражада тараққий топди. Турғут Ўзал 1989-йил 9-ноябрда президент этиб сайланди. 1991-йил Совет Иттифоқи тугатилгандан сўнг Кавказ ва Ўрта Осиёда ташкил топган мустақил давлатлар билан яқин ва дўстона муносабатлар ўрнатилди. Турғут Ўзал вафоти (1993)дан сўнг Сулаймон Демирел президент этиб сайланди. Туркия Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1991-йил 16-декабрда тан олган ва 1992-йил 4-мартда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами —29-октабр — Республика куни (1923).

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

Адолат ва ривожланиш партияси, 2001-йил тузилган; Она ватан партияси, 1983-йил ташкил этилган; Жумҳурият халқ партияси, 1923-йил асос солинган; Тўғри йўл партияси, 1983-йил тузилган; Миллиётчи ҳаракат партияси, 1983-йил кайта ташкил этилган; Демократик сўл партия, 1985-йил асос солинган; Демократик партия, 1994-йил тузилган; Буюк Бирлик партияси, 1993-йил асос солинган; Демократик Туркия партияси, 1997-йил ташкил этилган. Туркия Ишчи касаба уюшмалари конфедерацияси („ТуркИш“), 1952-йил ташкил этилган; Туркия Инқилобий ишчилар касаба уюшмалари конфедерацияси, 1967-йил „Тур.кИш“дан баъзи уюшмаларнинг ажралиши натижасида тузилган; Туркия Ҳақ ишчи касаба уюшмалари конфедерацияси („ҲақИш“), 1976-йил барпо этилган.

Хўжалиги

Туркия — индустриалаграр мамлакат. 1980-йил иқтисодиётда туб бурилишни кўзда тутган кенг қамровли дастур жорий этила бошланди. Экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари пайдо бўла бошлади. Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида марказдан бошқарув ўрнига бозор механизмига ўтилди. Солиқ масаласида бир қанча қулайликлар яратилди, сармоя жамғармалари тез суръатлар билан кўпайди, чет эл сармояси эркин келишига қулай имконият яратилди. Чет эл сармояси ва технологиясини жалб этишни тезлаштириш учун 1985-йилда „Эркин минтақалар қонуни“ кучга кирди. Бундай минтақалар 1987-йилда атиги 2 та (Мерсин ва Анталия) бўлган бўлса, 2002-йилга келиб уларнинг сони 21 тага етди. Ана шулар натижасида ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 28,7 %, қишлоқ хўжалигиники 14,4 %, хизмат кўрсатиш соҳасиники 56,9 % бўлди.

Саноати

Туркия хромит ишлаб чиқариш. ва экспорт қилишда дунёда етакчи (тўртинчи) ўринда туради (40 миллион тонналик хромит захираси бор). Шунингдек, газ, нефт, тошкўмир, темир, марганец, мис ва бошқа рангли металлар қазиб олинади. Саноат корхоналари асосан мамлакатнинг ғарбий ва марказий қисмида жойлашган. Кейинги йилларда мамлакат шарқий қисмини ривожлантириш учун чоратадбирлар кўрилди. Туркия саноатида автомобилсозлик, электроника, кимё, тўқимачилик, кўнчилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари, ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш. етакчи ўрин тутади. Автомобил саноатидаги 15 фирма 2001-йил 270685 енгил автомобил ва юк машинаси ишлаб чиқарди. Кейинги даврда Туркияда электроника саноати жадал ривожланди. Кимё саноатида 970 фабрика фаолият кўрсатади. Туркия тўқимачилик саноати моллари экспортида дунёда 15, тайёр кийим экспортида эса 7-ўринда туради. Туркияда электр энергия ишлаб чиқаришда анъанавий ўтин, тошкўмир, нефт, табиий газ, гидро ва иссиқлик энергияси сингари манбалардан ташқари қуёш ва шамол энергиясидан ҳам фойдаланилади. Йилига ўртача 125 миллиард кВт/соат электр энергия ҳосил қилинади.

Қишлоқ хўжалиги

Туркия ҳудудининг 16 % ни ўтлоқ, 26 % ни ўрмонлар ташкил этади, 35 % да, яъни жами ҳудуднинг 1/3 қисмида деҳқончилик қилинади. Туркияда ғалла, пахта, тамаки, қанд лавлаги, зиғир, каноп ва бошқаларлар етиштирилади. Туркия ёнғоқ (фундук), анжир ва ўрик етиштиришда дунёда 1, сабзавот, узум ва тамаки етиштиришда 4, буғдой ва пахта етиштиришда эса 7ўринда туради. Беда, кунгабоқар, мева ҳам етиштирилади. Сўнгги йилларда суғорма деҳқончиликка эътибор кучайди. 2000-йил чорвачиликда 11 млн. қорамол, 28,4 млн. қўй-эчки, 250 млн. товуқ етиштирилган.

Булар

Автомобил йўллари узунлиги 63167 км, темир йўл узунлиги 10940 км. Мамлакат ичкарисида йўловчиларнинг 95 % автомобил транспортида, мамлакат ташқарисига йўловчилар, асосан, ҳаво йўллари, юклар эса, асосан, денгиз йўли орқали ташилади. Туркия денгиз савдо флоти 3157 кемадан иборат бўлиб, у экспорт юкларнинг 72 %, импорт юкларнинг 95 % ни ташийди. Асосий портлари: Истанбул, Мерсин, Измир, Трабзон, Искандарун, Самсун. Анкара, Истанбул, Измир шаҳриларида халқаро аэропортлар бор. Босфор бўғози устига осма кўприк қурилган. Туркиянинг энг муҳим нефт қувури тармоғи йилига 70,9 млн. тонна Ироқ нефтини Жейхан денгиз терминалига етказиб беради.

Ташқи савдоси

Туркия четга қора ва рангли металл рудалари, пўлат, газлама, ҳўл мева, тамаки, чарм буюмлар, кимёвий маҳсулотлар, электроника ва рўзғор буюмлар чиқаради, четдан нефт, машина ва ускуна, саноат хом ашёси ва тайёр буюмлар олади. Олмония, Италия, АҚСҲ, Франсия, Россия, Кавказ ва Ўрта Осиё мамлакатлари билан савдо қилади. Туркияда туризм ривожланган. 2002-йил Туркияни 13 млн. хорижий сайёҳ зиёрат қилди, туризмдан тушган даромад 10 млрд. АҚСҲ долларига етди. Пул бирлиги — турк лираси.

Тиббий хизмати

Туркияда ўртача умр 69 ёшни ташкил этади. 1989—2002-йилларда касалхоналардаги ўринлар сони 133 мингдан 178315 га, касалхоналар сони 1156 тага етди. Врач, ҳамшира ва фармацевтлар сони йилдан-йилга кўпаймоқда. 1995-йилдан бери ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида оила врачи моделига ўтиш, Туркия соғлиқни сақлаш хизматини Европа даражасига олиб чиқиш мўлжалланган.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари

Туркияда бепул мажбурий ўрта таълим жорий қилинган. Миллий таълим тизими 3 қисм (асосий таълим, ёрдамчи таълим—курслар ва очиқ, яъни сиртқи таълим)дан иборат. Асосий таълим мактабгача тарбия, бошланғич, ўрта ва олий таълим муассасаларини ўз ичига олади. Ёрдамчи таълим ўқув юртларидан ташқарида ташкил этиладиган курслар фаолиятини қамраб олади. 2002/03 ўқув йили асосий таълим тизимида 52692 таълимтарбия муассасаси ишлади, жумладан мактабгача таълим муассасаларида 320 минг бола тарбияланди, бошланғич мактабларда 10,3 млн., ўрта мактабларда 3 млн. ўқувчи, олий ўқув юртларида 1,7 млн. талаба таълим олди, Ёрдамчи, яъни кенг халк, таълими тизимида 3 млн. киши машғул бўлди.

Бошланғич таълим (6—14 ёшдаги болалар учун) 8 йил Ўрта таълим камида 3 йиллик бўлиб, ўқувчиларга умумий ўрта таълим, касбҳунар ва техника таълими беришга мўлжалланган. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар хусусий тарбия тизимида ўқийдилар. 2002-2003 ўқув йили бу тизимдаги 325 мактабда 19,4 минг ўқувчи таълим олди. 2002-2003 ўқув йили Туркия олий таълим тизимидаги 76 университет, юзлаб инт, консерватория, касб олий ўқув юртларида 1 млн. 894 мингдан зиёд талаба ўқиди. Олий ўқув юртларида ўқиш пулли. Йирик унтлари: Истанбул университети (1453), Анқара университети (1946), Ўрта Шарқ техника университети (1956), Эгей университети, Отатурк университети, Қора денгиз техника университети, Босфор университети, тиббий мутахассислар тайёрланадиган Ҳожитепа университети.

Маданият вазирлиги тизимида 1440 кутубхона ва 92 музей бор. Йирик кутубхоналар: Анқарадаги миллий кутубхона, Анкара ва Истанбул унтлари кутубхоналари, Анқарадаги ТБММ кутубхонаси. Йирик музейлар: Турк осори атиқа (археология ва этн.) музейи (1923), Истанбуддаги Тўпқопи саройи (1927), Этн. музейи (1930), Аё София ибодатхонаси музейи (1934).

Туркияда илмий тадқиқот ишларини мувофиклаштириш учун Илм ва Технология олий жамияти тузилган. 1993-йил Фанлар академияси ва Турк Патент институти барпо этилди. Стандартлар (1960), Мармар денгизини илмий ва технологик тадқиқ этиш (1972) илмий тадқиқот институтлари, кимё, биология, электрорадиография, микробиология, ветеринария, геология, тарих, тилшунослик, иқтисодиёт, фалсафа жамиятлари бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

2003-йил Туркияда 3450 газета, журнали ва бошқа матбуот нашрлари чоп этилди. Энг йирик кундалик газ.лари: „Ҳуррият“ (1948-йилдан), „Миллиёт“ (1950-йилдан), „Сабоҳ“ (1985-йилдан), „Жумҳурият“ (1923-йилдан), „Янги наел“ (1970-йилдан). Энг йирик журналилари: ҳафтаномалар — „Экономист“, „Актуал“, „Ото хабар“, „Темпо“, „Нуқта“; ойномалар — „Сўфра“, „Космополитен“: „Туркия“, „Капитал“, „ПC Магазин“ ва бошқа Анадолу агентлиги (АА) Туркиянинг етакчи ахборот агентлиги; 1920-йил ташкил топган. Бир неча хусусий агентлик ҳам бор. Туркия Радио ва телекўрсатув жамияти 1964-йил 1-майда ташкил этилган. Радиоэшиттиришлар 1927-йилдан, телекўрсатувлар 1968-йилдан бошланган. Мамлакатда 36 миллий, 103 минтақавий ва 951 маҳаллий радиостя, 16 халқаро, 15 минтақавий ва 227 маҳаллий телемарказ фаолият кўрсатади.

Адабиёти

Туркия оғзаки ижодига хос бўлган қаҳрамонлик достонлари, жумладан, „Ўғузнома“ туркумида дунёнинг яратилиши ва одамнинг пайдо бўлиши ҳақидаги исломгача бўлган афсоналар баён этилган. Тарихий қаҳрамонлик достонларидан „Эрганакон“, Кўрўғли (Гўрўгли) туркуми ва Дада Қўркут китоби машҳур. Анадолуда турк тилида яратилган дастлабки ёзма асарлар тасаввуф мазмунида бўлиб, ХИИИ аср ўрталарига мансуб. Сарой адабиети вакиллари аруз вазнида ижод қилганлар. Ўша давр анъанасига кўра, кўпчилик шоирлар ўз асарларини форс тилида ёзганлар. Бу давр ижодкорлари орасида Жалолиддин Румий, Юнус Эмра, Ҳожи Бектоши Валий ижоди айниқса ажралиб туради. Турк тилида биринча марта Ошиқ Пошо (1271 — 1332) тасаввуфона рухда шеър ва достонлар битди. Унинг 12 минг байтлик „Ғарибнома“ достони ва „Фақирнома“, „Васфи ҳол“ асарлари бор. ХИВ асрда Деҳхрний, Қози Бурҳониддин, Насимий ва Аҳмадий каби шоирлар ижод қидди. ХВасрдан турк шеърияти ривожлана бошлади. Бу тараққиёт ХВИИ асргача давом этди. Ҳамди Чалабий (1449—1503) турк тилида „Хамса“ яратди. Ахмад Доий, Фузулий, Хаёлий, Зотий, Боқий, Умар Нафий, Надим каби шоирлар етишиб чиқди. ХВИИИ асрдан сарой адабиети халққа яқинлашди. Шоирларнинг купи оддий халққа соддароқ услубда, зиёлилар учун жимжимадор ва мураккаб услубда асарлар битдилар. Ошиқ Пошшозода, Ошиқ Чалабий, Авлиё Чалабий, Найма, Қўчибей ва Маржимак Аҳмад ўз даврининг етук адибларидир. ХИХ асрда Ғарб адабиети таъсирида янги адабиёт шакллана бошлади, илк роман, песа, тадқиқот ишлари пайдо бўдди. Танзиматдаври ёзувчилари адабий тилни халқ тилига яқинлаштирдилар. Иброҳим Шиносий (1826—1871), Номиқ Камол (1840— 1888), Шамсиддин Сами (1850—1904), Режаизода Маҳмуд Акрам ва бошқа янги реалистик адабиёт асосчилари бўлдилар. Турк романчилиги асосчиси Холид Зиё Ушоқлигилнинг „Мовий ва Қора“, „Тақикланган ишқ“ романлари, Меҳмет Рауфнинг „Сентябр“ номли илк психологик романи дунё юзини кўрди.

Биринчи жаҳон урушидан сўнг Ёқуб Қадри Қораусмонўғли, Холида Эдип, Рашод Нури Гунтекин ва Рафиқ Холид Қарай, Туркия мадҳияси муаллифи Меҳмет Акиф Эрсўй, Нажиб Фозил Қисакурак сингари ёзувчилар шухрат қозонди. Нозим Ҳикмат Ран сарбаст усулда шеърлар битиб, янги оқимга асос солди. 1940-йилларда Сабоҳиддин Али, Саид Фойиқ Абасиёник асарларида жамият муаммоларининг шахс ички дунёсига таъсирини ёритишга ҳаракат қилинганини кўриш мумкин. Сабоҳиддин Алининг „Ичимиздаги шайтон“ (1940) ва „Мўйна пўстинли Мадонна“ романларида маданий ўзгаришларнинг жамият турли тоифаларига кўрсатган таъсири психологик таҳлил қилинган. Тариқ Буғро, Ўқтой Ақбал, Жавод Шокир Қабаоғочли, Халдун Танер, Жавдат Қудрат ва Самим Хўжакўз каби ёзувчилар ҳам реалистик йўлдан бордилар.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин пайдо бўлган асарларнинг кўпида қишлоқ ҳаёти муаммолари тилга олинди. Бу адабиётга қишлоқдан чиққан бир гуруҳ ёзувчиларнинг кириб келиши билан изохланади. Яшар Камолнинг „Инжа Мамад“ романида қишлоқ ахли тортаётган машаққатлар тасвирланган бўлса, Азиз Несин асарларида кундалик турмушда учрайдиган иллат ва нуқсонлар ҳажв қилинди. 1960-йилларда Явуз Бюлент Бакилар, Усмон Атилла, Айхан И нал ва бошқа шоирлар адабиётга кириб келди. Улар ижодида инсоннинг ўз виждони, жамият олдидаги масъулияти каби мавзулар ёритилди. Бу даврда ижод қилган Суот Дарвишнинг „Фосфорли Жаврия“ романи машҳур бўлди. Бу асар асосида кинофилм ҳам яратилди. 1970-йилларда адабиётга кириб келган Четик Алтан, Пинар Кур, Томрис Уяр, Аила Қутли ва бошқа ижодида психологик таҳлил чуқурлашганлиги кўринади.

1980-йиллардаги жамиятда сиёсатдан бегонасираш кайфиятлари кучайиши адабиётга ҳам таъсир ўтказди. Бу даврда Ўрхон Памуқ асарлари этибор қозонди. Сўнгги йилларда Надим Гурсел, Муродхон Мунган, Парихон Майден ва Элиф Шафақ олдинги сафда туриб ижод қилмоқдалар. Туркёзувчиларидан Рашод Нури Гунтекиннинг „Чолиқуши“, Яшар Камолнинг „Инжа Мамад“, Суот Дарвишнинг „Фосфорли Жаврия“ романлари, Азиз Несин ҳикоялари, Нозим Ҳикмат шеърлари, Явуз Баҳодирўғлининг „Хоразм ўт ичида“ ва „Алвидо, Хоразм“ тарихий романлари, Нажиб Фозил Қисакурак шеърлари ва бошқа кўплаб асарлар ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилган.

Меъморлиги

Коня

Туркия ҳудудида мил. ав. ва милоднинг илк даврларига тааллукли меъморий ёдгорликлар кўп (қаранг София ибодатхонаси). Юнонистон, Византия, Араб мамлакатлари, Ўрта Осиё давлатларининг меъморий тажрибаларини ижодий ўзлаштирган салжуқийлар ва усмонийлар империялари меъморлари муҳташам, гўзал бинолар курдилар. ХИИ—ХИХ асрларда империянинг турли шаҳарларида ҳашаматли сарой, масжид, Мадраса, мақбара, гумбазли ҳаммом, гўзал фавворалар (мас., Истанбулдаги Султон Аҳмад фаввораси) бунёд этилган. ХВ—ХВИ асрларда меъмор Хожа Синон (1490 — 1588) янги композициялар яратиб, ҳайратга сазовор 400 дан зиёд бино барпо этди. Истанбулдаги Сулаймония маежиди, Аҳмадия маежиди, Салимия маежиди улар орасида энг машҳурларидандир. Усмонийлар империясининг инқирози даври меъморлиги маҳобатлилиги билан ажралиб туради. ХХ асрнинг 20-йиллари охиридан шаҳар қурилишини режали тарзда олиб боришга киришилди, айрим шаҳарлар (Анкара ва бошқа шаҳарлар)нинг бош режаси тасдиқланди. 30-йиллардан замонавий бинолар қуриш учун хориждан меъморлар жалб қилинди. Кейинчалик халқаро тажрибани миллий анъаналар билан уйғунлаштиришга эришган миллий кадрлар етишди. Маҳаллий қурилиш маҳсулотлари индустрияси ривожланди. Бу даврда таникли меъморлардан Седат Ҳаққи Элдан яратган иморатларнинг лойиҳалари ўзига хос меъморий ечими билан ажралиб туради. Кейинги даврда бутун жаҳонда оммалашаётган меъморий услублар Туркияга ҳам кириб келди. Аммо бу ерда уйжойларни намунавий лойиҳалари оммалашмади. Катта шаҳарларда маҳобатли осмонўпар бинолар қуришга, меъморликда турлитуман услуб ва йўналишларни жорий этишга киришилди. Жумладан, Анқарадаги Камол Отатурк макбараси (маъморлари Э. Онат, О. Арда), Туркия тарих жамияти биноси (меъмори Т. Жонсевар), „Стад“ меҳмонхонаси (меъмори М. Хепгюлер), „Одеон“ консерт зали, Халк, банки, Истанбулдаги „Хилтон“ меқмонхонаси (меъмори Седат Ҳаққи Элдан), Измирдаги осмонўпар бинолар барпо этилди. Баҳруз Чинижи, Чингиз Бектош, Дўғон Пекали, Аффон Ятман ва Шавки Ванли каби меъморлар машҳурдир.

Тасвирий санъати

Туркия ҳудудида Қад. Шарқ, Эллин, Рим, Византия санъати ёдгорликлари сақланиб қолган. Тасвирий санъат ўрта асрларда миниатюра жанрида ривож топди. ХВИ асрда бу санъат гуллаб яшнади. Бадиий тўқиш, гиламдўзлик, кандакорлик, ёғоч ўймакорлиги ривожланди. ХВИИ—ХВИИИ асрларда дастгоҳ рангтасвири юзага келди. Замонавий тасвирий санъат ХИХ асрдан бошлаб шаклланди. 1910-йилларда бир гуруҳ рассомлар — Иброҳим Чалли, Ҳикмат Ўнат, Номиқ Исмоил, Авни Лифиж, Файхаман Дуран Европада таълим олдилар ҳамда импрессионизм ва символизм йўналишида асарлар яратдилар. 1929-йил рассомларнинг „Мустақиллар“ номли жамияти, 1933-йил „Д гуруҳи“ тузилди. Рангтасвирчилар Заки Фаиқ, Изер, Нуруллан Берк, Элиф Наси, Кемал Толлу, Абидин Дино ва ҳайкалтарош Зухту Муридоғли импрессионизм йўналишини тарк этган ҳолда, янги йўналишни яратдилар. Янги усул анъанавий маданиятнинг муҳим элементларини ХХ аср Европа санъатининг ғоялари билан уйгунлаштиришдан иборат эди. 1936-йил Истанбулдаги „Санойи нафиса мактаби“ „Нафис санъатлар академияси“га айлантирилди. Туркия рассомлик санъатида турли оқим ва йўналишлар ривожланган. 1949—1950-йилларда „Янги гуруҳ“ деб номланган ижодий гуруҳ ташкил қилинди. Бу гуруҳ „Д гуруҳи“дан кейин энг маҳоратли гуруҳга айланди. Бу гуруҳ рассомлари янги усул ва янги техник воситалар билан экспериментлар ўтказди. Гуруҳ аъзолари 1955-йилгача ижтимоий ҳаёт мавзуларида ижод қилдилар.

1950-йилларда Туркия санъатида дастлабки абстракт рассомлар ижод кила бошлади. Улар қаторида Аднан Кокер, Лутфу Гунай, Семей Арел, Сабри Беркел каби рассомлар бўлган. Мурод Морова, Зоҳид Буюкишлаен, Исмат Дўғон кабилар ҳозирги даврнинг таникли рассомлари ҳисобланади. Янги асарлар 1977-йилдан буен ҳар йили Истанбулда бўлиб ўтадиган „Янги тенденсиялар“ деб номланган Санъат фестивалида намойиш этилади. Монументал ҳайкалтарошлик, графика ҳам ривожланган. Абстраксионизм йўналишида Қузгун Ажар халқаро танловларда совринлар олишга сазовор бўлди. Дастлабки ҳайкалтарошлик соҳасидаги таълим чет эл рассомлари томонидан ва чет эл бадиий таълим институтларида амалга оширилган. 1937-йилда олмон ҳайкалтароши Рудолф Беллинг Туркия Давлат Бадиий академиясининг ҳайкалтарошлик бўлимини бошқарган, кўп шогирд тайёрлаган. У Истанбулдаги аксарият маҳобатли монументлар муаллифи. Ҳайкалтарошлик кўргазмаларининг энг каттаси Р. Беллинг бошчилигида Истанбул Техника университетида ўтказилган.

ХХ асрнинг 2ярмида Р. Беллингнинг шогирдларидан Ҳаққи Атамулу, Явуз Горей, Комил Сўнад, Илхан Кўман, Ҳусайин Гезер ва Тургут Пура абстраксионизм йўналишида асарлар яратишди. Фарид Ўзшен, Салим Бугай, Мерич Хизал, Рамзи Саваш, Аюб Ўз, Юнус Тўнқуш каби ҳайкалтарошлар ҳам халқаро кўргазмаларда қатнашиб, Туркия санъатини дунёга танитаётган ижодкорлардир. Амалий безак санъати соҳасида кулолчилик, гиламдўзлик, заргарлик, ёғоч ўймакорлиги, каштачилик ғоят ривожланган.

Мусиқаси

Анадолуда салжуқийлар давридан бошлаб ҳозирги даврга қадар турк мусиқаси турли йўналишларда ривожланган. Турк анъанавий мусиқаси 2 қатламга — халқ ва профессионал мусиқа турларига ажратилади. Халқ мусиқасида туркулар (бармоқ вазнидаги шеърларга асосланган халқ қўшиқлари), шунингдек, турли мавзудаги лапарлар кенг ўрин тутади. Уларнинг куйларига асосий поғоналардан юқори ва пастга силжишлар, ритмикага — синкопалар хосдир. Халқ қўшиқ куйлари „узун куй“ ва „қисқа куй“ шаклида бўлади. Кенг диапазонли ва эркин ритмга асосланган узун куйли қўшиклар асосан севги (бозлақ) ва мотам (ағит) мавзуларида бўлади. Аниқ ўлчовли ва қисқа ҳажмли оҳанг тузилмаларига риоя қилинган қўшиқлар асосан ўйин, рақс ва айтишув (моне)ларда намоён бўлади. Турли (маросим, меҳнат, рақс) чолғу куйлар боғлама, квал (най турлари), сурнай, замбир (кўшнайга ўхшаган), торли камонча ва соз, урма довул, даф, дарбука каби чолғуларда ижро этилади. Турк мумтоз мусиқаси ХВ асрдан Анадолуда ижод эта бошлаган ошиқлар фаолияти билан боглиқ. Улар турк бахши (ўзон) анъаналарини давом эттириб, турли терма ва қўшикларини соз, боғлама, қўбиз жўрлигида бадиҳа шаклида ижро этган. Оғзаки анъанадаги профессионал мусиқасида мақамлар асосий ўрин тутади. Шунингдек, туркум шаклига эга фасл (вокалчолғу асар) жанри кенг тарқалган. Созлардан най, тамбур, уд, қонун кенг қўлланади. Диний мусиқа жанрларидан илоҳия, шарқия, мавлавия каби айтим шакллари мавжуд. Бастакорлардан Марокий, Исмоилдада афанди, Ҳофиз Пўст, Султон Салим ИИИ (Усмонийлар ҳукмдори), Квнтемир ўғли ва бошқа машҳур.

Кўп овозли композиторлик мусиқа Туркияда республика барпо этилгандан кейин қарор топди. Кўп овозли мусиқанинг халқ мусиқасига, миллий оҳангларга асосланиши борасида кўп изланишлар олиб борган Аҳмад Аднан Сайгун мусиқани жаҳон миқёсида танитишда катта хизмат қилди. Композиторлик мусиқанинг кенг ёйилишида „Президент симфоник оркестри“нинг роли катта. Бу оркестр АҚСҲ, Европа ва Жанубий Кореяда консертлар берган. Истанбул, Измир, Анталия ва Чукурова давлат симфоник оркестрлари ҳам фаолият юритади. Улардан ташқари Билкент симфоник оркестри, Борусан Истанбул филармонияси оркестри, Оқбанк оркестри сингари хусусий жамоалар бор. Халқ мусиқаси йўлида ижод қилаётган Наримон Олтинтоғ Туфакчи, Аҳмад Ғози Ойхон, Муса Эрўғли, Белқис Оққала халқ ўртасида машҳур. 1960-йиллардан рок мусиқа йўналишларига қизиқиш пайдо бўлди. Ҳозирги пайтда попмусиқасида Иброҳим Татлисас, Сезан Ақсу, Нилуфар, Теоман, жазда Карам Гўрсев, Илхан Эршахин, Нукҳет Руажан каби санъаткорлар машҳур. Бастакор, мусиқачилар Истанбул (1923), Анқара (1936), Измир (1951) консерваторияларида тайёрланади. Анкара оперетта театри (1928), Опера театри (1950) ва Истанбул опера театри (1960)нинг очилиши мусиқа санъати ривожида муҳим аҳамият касб этди. 1948-йилда Истанбулда очилган академик балет мактаби (1950-йилдан Анқарада) миллий кадрлар тайёрлайди. Давлат опера ва балет бош дирексияси томонидан 1998-йилдан буен ҳар йили халқаро фестиваллар, Истанбулда халқаро мусика фестиваллари ўтказиб келинади.

Театри

Туркияда театр санъати узоқтарихга эга. Халқ ижодининг анъанавий шакллари — қўғирчоқ ва чодирхаёл театри (қорагўз), майдончаларда намойиш этиладиган ўрта ўйин томошалари профессионал турк театрининг тамали бўлди. Танзимат даврида гарб моделидаги театр фаолият бошлади. Бу даврда турк ёзувчилари ҳам песалар ёзишга киришдилар. Иброҳим Шиносийнинг „Шоирнинг уйланиши“ номли комедияси турк театри учун бурилиш нуқтаси бўлди. 1908-йилдан сўнг профессионал ва ҳаваскорлик театрлари ташкил қилина бошлади. Истанбул, Измир, Бурса, Адана ва Анкара шларида театр бинолари курилди. 1914-йил Истанбулда „Дорулбадияи усмония“ номли театр очилди. У турк театр санъатининг ривожига катта туртки берди. 1927-йилдан бу театрга раҳбар бўлган Муҳсин Эртуғрул биринчи болалар театрини ҳам тузди. 1949-йил барпо этилган Давлат театрининг Анқара, Истанбул, Измир ва Бурса ш.ларида 18 та доимий саҳнаси мавжуд бўлиб, йилига 100 га яқин асарни саҳналаштиради. „Кичик саҳна“ номли илк хусусий театр 1951-йилда очилган. Ундан кейин Чийир саҳна, Чўнтак театри, Муаммар Қорача театри, Истанбул опереттаси сингари хусусий театрлар иш бошлади. 1982-йилдан Истанбулда Ҳоди Чаман Едитепа ўйинчилари, Энис Фосфорўғли театри, Хўдри Майдон маданият маркази, Анқарада Анқара Санъат театри фаолият кўрсатади.

Киноси

1914-йил оператор Фуад Узқинай „Аястефоносдаги рус обидасиниг йиқилиши“ номли илк ҳужжатли филмни суратга олган. 1917-йил Седад Симави суратга олган „Панжа“ филми биринчи бадиий филм ҳисобланади. 1919-йил Камол ва Шокир Седанлар „Камолфилм“ кино студиясини ташкил этдилар, 1922-йилдан шу киностудияда режиссёрлик қила бошлаган Муҳсин Эртуғрул „Оловли кўйлак“ (1923), „Анқара почтаси“ (1929), „Истанбул кўчаларида“ (1931), „Бир миллат уйғонмоқда“ (1932), „Фожиали йўл“ (1933), „Тош парчаси“ (1939) филмларини суратга олди. 1950-йилдан кино санъати ривожлана бошлади. 1956-йил „Гиламчи“ номи билан 1турк рангли филми яратилди. 1960-йил 60 кинофилм суратга олинди. Ундан кейинги даврда турк киноси янада жонланди. Метин Эрксан, Холид Рафиғ, Эртем Гўреч, Лутфи Умар Акад, Атиф Йилмаз, Усмон Седан, Дуйгу Сайирўғли, Невзат Песен ва Мамдуҳ Ун каби режиссёрлар ижтимоий муаммоларни, инсоннинг ўз қадрқиммати, шаъни учун кураши мавзуини ёритдилар. Метин Эрксаннинг қишлоқ ҳаёти муаммоларини ёритган „Сувсиз ёз“ (1964) филми Берлин халқаро кинофестивалида бош совринга сазовор бўлди. 1970—1975-йилларда 1383 бадиий филм суратга олинди. 1970-йилларда етишган Йилмаз Гюней, Сурайё Дуру, Заки Ўктан, Шариф Гёрен ва бошқа режиссёрлар даврнинг сиёсий, ижтимоий ва маданий муаммоларини акс эттирган кинофилмлар яратдилар. Й. Гюнейнинг „Ота“ (1972), „Бетоқатлик“ (1975) филмлари эътибор қозонди. Туркон Шўрай каби таниқли артистлар халқаро мукофотлар соҳиби бўлдилар. Режиссёр Й. Гюнейнинг „Пода“ филми (1978) Локарнодаги, режиссёр О. Ковурнинг „Юсуф ва Кенан“ филми (1980) Миландаги, режиссёрлар Ш. Гёрен ва Й. Гюнейнинг „Йўл“ филми (1981) Канндаги кинофестивалларда бош совринга эга бўлди. ХХ асрнинг 90-йиллари турк киносининг сифат жиҳатидан энг муваффақиятли даври ҳисобланади. Бу даврда кино санъатидан таълим берувчи олий ўқув юртларининг кўпайиши, моҳир режиссёр ва киноартистларининг етишиб чиқиши, кинотелекўрсатув рақобатининг жадаллашуви ва халқаро майдонда эришилган муваффақиятлар Туркия киносини ривожлантирган омиллар бўлди. Туркияда 650 кинотеатр мавжуд (2003). Анқара, Истанбул, Измирда халқаро кинофестиваллар, халқаро Узоқ Шарқ филмлари, Европа филмлари, Аданада Олтин кўсак маданият ва санъат фестиваллари, шунингдек, 1998-йилдан буен ҳар йили Анқарада „Учар супурги“ аёллар филмлари фестивали ҳам ўтказиб келинади. „Учар супурги“ фестивалида аёл режиссёр, артист, киночилар ижодий учрашувлар ўтказишади.

Ўзбекистон — Туркия муносабатлари

Туркия Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини тан олиб, икки давлат ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилгач, 1992-й апрелда Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси, 1993-йил январда эса Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлади. Истанбулда Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси очилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1991-йил декабр, 1994-йил июн ва 1997-йил ноябрда расмий ташриф билан Туркияда бўлди. 1998-йил октабрда Туркия Республикасининг 75 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этди. Ўз навбатида, Туркия Президентлари Туркия Ўзал, С. Демирел ва бошқа давлат арбоблари бир неча бор расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўддилар. Ана шу ташриф ва мулокртлар натижасида икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг шартномавийҳуқукий асослари яратилди. Жумладан, Ўзбекистон билан Туркия ўртасида „Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида“ги шартнома ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ҳарбий ва ҳарбийтехникавий алоқалар, терроризм ва наркотик моддалар савдосига қарши кураш, ҳуқуқий ёрдам, соғлиқни сақлаш, транспорт, сайёхлик, маданият ва бошқа соҳаларда 78 ҳужжат имзоланди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2000-йил сентабрда Туркия Президенти А. Сезер билан БМТнинг „Минг йиллик“ саммити доирасидаги учрашуви икки томонлама алоқаларда муҳим аҳамият касб этди. 2003-йилда Туркия Бош вазири Ражаб Таййип Эрдўғон Ўзбекистонга келди. Ташриф давомида яна бир қанча ҳужжат имзоланди. Жумладан, халқаро терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик ва дипломатик паспорт эгалари учун визаларни бекор қилиш ҳақида ҳукуматлараро битим тузилди. Ўзаро алоқалар халқаро ташкилотлар доирасида икки давлатнинг парламентлари ва вазирликлари ўртасида ҳам давом этди. Савдоиқтисодий ҳамкорлик сармояларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш, икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги битимлар билан мувофикдаштирилди. Икки томон ўртасида божхона тўловларига нисбатан энг кўп кулайлик бериш тартиби кучга кириши туфайли 2002-йил Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги товар айланмаси 1,7 % ўсиб, 190,48 млн. АҚСҲ долларини ташкил қилган бўлса, 2003-йилда 2002-йилга нисбатан 41,3 % ошди, умуман Ўзбекистоннинг ташки савдо товар айланмасида Туркиянинг улуши 4 % ни ташкил этади. Туркия Ўзбекистондан рангли металл ва ундан тайёрланган буюмлар, ип газлама, трикотаж мато, пахта толаси, озиқ-овқат (мева ва ёнғоқ) олади ва Ўзбекистонга механик ускуналар, ер ости транспорт воситалари, оптик жиҳоз ва ускуналар, мебел, электр асбоблар, пластмасса буюмлари, кимёвий маҳсулот, гилам ва бошқа юборади. Айни пайтда умумий киймати салкам 1 млрд. АҚСҲ долларига тенг бўлган (бу маблағнинг ярмини Т. Эксимбанки берган) 16 лойиҳани бирга амалга оширишга киришилди. Чунончи жун йигириш, майин жун матолар ва шу кабиларни ишлаб чиқариш.га ихтисослашган „КосонсойТекмен“ қўшма корхонасини барпо этиш (лойиҳа қиймати 76 млн. АҚСҲ доллари), Хоразм вилоятида троллейбус линиясини қуриш (лойиҳа қиймати 7,7 млн. АҚСҲ доллари), шакар здини қуриш (лойиҳа қиймати 82,2 млн. АКТЖЖ доллари) каби лойиқалар шулар жумласига киради. Ўзбекистондаги бир қанча меҳмонхоналарни қайта қуриш ва таъмирлашда Туркиянинг „АйСел“, „Улус иншаат“, „Ўқан холдинг“, „Эмесам“ фирмалари иштирок этди. Ўзбекистон Республикасида Туркия сармояси иштирокидаги 351 қўшма корхона бор, улардан 71 таси 100 % турк сармояси билан ташкил этилган корхонадир. Қўшма корхоналар орасида „СамКочавто“ (автобус ва ўрта ҳажмдаги юк машиналари ишлаб чиқариш.), „Папфен“ (пахта толасидан ип йигириш), „Кохис“ (савдовоситачилик фаолияти, „МетроМаркет“ супермаркета), „ШарқМир ЛТД“ (чакана савдо), „Межик Пласт“ (пластик ойна ромлари ишлаб чиқариш.), якка тартибдаги корхоналар орасида эса „Бета Алгоритм“ (чой қадоклаш), „Дилек Интерпрайзис“, „Айлин гида санаи ва аноним ширкати“ (иккови қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш.) энг йириклари ҳисобланади. Ҳамкорликда ташкил этилган корхоналарнинг 70 % га яқини республика ички бозорида савдовоситачилик фаолиятини олиб боради, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳамда техник мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни Ўзбекистонга киритиш ва сотиш билан шуғулланади. 25 % дан зиёд корхоналар эса тўқимачилик ва кўнчилик, озиқ-овқат саноати, қурилиш моллари ва бошқа сохаларда ишлаб чиқариш. фаолиятини амалга оширади. Корхоналарнинг қолган қисми хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Туркияда ўзбек сармояси иштирокида 2 корхона фаолият кўрсатади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ҳам самаралидир. Чунончи, хорижлик ҳамкорлар билан бирга Орол денгизининг қуриган Фемида ўрмончиликни ташкил этиш ва кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳада турк томони ҳам ўзининг иштирок этишини билдирди. Мазкур лойиҳани амалга оширишга ҳисса қўшиш учун Туркия 2 дона МБ Траc 1100 Мерседес трактори ва бошқа техник жиҳозлар ажратди. Маданийгуманитар соҳадаги ҳамкорлик Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим (1991-йил 19 декабр), маданий алоқалар тўғрисида ҳамкорлик битими (1993-йил 22-июл), илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим (1995-йил 9-июл) асосида ривожланиб бормоқда.

1993-йил Туркияда Ўзбекистон маданият кунлари ўтказидди ва унда республикамизнинг 60 нафар маданият ва санъат вакиллари иштирок этди. 1994-йил октабрда 48 кишидан иборат туркиялик санъаткорлар гурухи „Турк дунёси маданияти ва шодлиги кунлари“ доирасида Ўзбекистонга ташриф буюриб, Тошкент ва Самарқанд шаҳриларида консертлар берди. Ўзбекистон давлат консерваторияси билан Анқарадаги Билкент университети ўртасида малака ошириш, тажриба ва мутахассислар алмашиш, қўшма консертлар ташкил этиш борасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган. Самарқандда ўтказилаёттан „Шарқ тароналари“ халқаро мусиқа фестивалида туркиялик санъат усталари ҳам мунтазам қатнашиб келмоқдалар. Ўзбекистонда „Узбекистан—Туркия“ дўстлик жамияти бу соҳадаги ишларга самарали ҳисса қўшмоқда.

Фан ва техника соҳасида Ўзбекистон Фан ва технологиялар маркази билан Туркиянинг фан ва техник тадқиқотлар кенгаши ўртасидаги икки томонлама алоқалар муваффақиятли ривожланмоқда. Кейинги йилларда ўзбекистонлик олимлар ядро физикаси, биология, экология, қишлоқ хўжалиги. каби соҳаларда Туркия илмий марказлари томонидан ўтказиладиган конференсия ва симпозиумларда мунтазам иштирок этиб келишмоқда.

Бобохон Муҳаммад Шариф.

Манбалар