Turkiya alaviylari
- Бу мақола асосан Туркияда яшовчи халқ ҳақида. Асосан Сурияда яшовчи, айнан шу ном билан ёки нусайрийлар деб аталувчи гуруҳ учун Нусайрийлар мақоласига қаранг.
Туркия алавийлари, Анатолия алавийлари, алавийлар ёки алевийлар (туркча: алевилер; инглизча: Алеви; русча: алевиты) − асосан Туркияда яшовчи диний ва этник гуруҳ. Алавийлар шиаликнинг суфийликка асосланган фирқаларидан бирининг тарафдорларирдир. Алавийлик Туркияда суннийликдан кейинги иккинчи энг йирик мазҳабдир. Айрим манбаларга кўра, алавийлар Туркия аҳолисиинг 15-20 миллионини ташкил қилади.[1]
|
Зулфиқор, яъни Али ибн Абу Толибга Муҳаммад бергани айтиладиган қилич алавийларнинг муҳим рамзидир | |
| Умумий аҳолиси | |
|---|---|
| 15-20 миллион (2016-йилги ҳисоб) | |
| Йирик гуруҳлари яшайдиган ҳудудлар | |
| 15-20 миллион | |
| Динлари | |
| Ўн икки имом, Шиалик, Тасаввуф | |
| Муқаддас китоблари | |
| Қуръон, шиа китоблар | |
| Тиллари | |
| Туркча, курдча | |
Этимологияси
Алавийлар Ислом динида тўртинчи халиф ҳисобланмиш Али ибн Абу Толибга эргашадилар. Тўрттала халифни тан олувчи суннийлардан фарқли ўлароқ, алавийлар Муҳаммад пайғамбар вафотидан кейин халифаликка ҳақли киши Али бўлган, қолган уч халиф — Абу Бакр, Умар ва Усмон эса бу ҳуқуқни ундан ва унинг авлодларидан зўрлик билан тортиб олган, деб ҳисоблайдилар. Шу сабабдан улар ўзларини алавийлар, ёки „Алига эргашувчилар“ деб атайдилар.
Кўпчилик Туркия алавийларини Сурия алавийлари − нусайрийлар билан адаштиради. Турк тилида Туркия алавийлари алевилер (инглизча: Алеви; русча: алевиты), Сурия алавийлари нусайрилер (инглизча: Алаwитес; русча: алавиты) деб аталади.
Диний қарашлари
Алавийлар намоз ўқимайди. Рамазон ойида рўзани ҳам бошқача тутишади. Улар намоз ўқиш учун масжидларга ёки Маккага ҳажга бормайдилар. Алавийларда спиртли ичимлик ичиш ман этилмаган, аёлларнинг ҳижоб кийиши шарт эмас. Алевилик этник-диний о'зига хосликдир. Бу она ёки отадан болаларига о'тиши. [1]
Манбалар
- ↑ Жаводий, Аббос. „Туркия, бўлинган миллат — дин (2-қисм)“. Озодлик радиоси (30-апрел, 2016-йил). Қаралди: 30-апрел, 2016-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Туркия алавийлари“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |