Turkiya florasi
| „Туркия флораси“ саҳифаси фойдаланувчи Дивергент08 томонидан „Вики-баҳор 2024“ халқаро танлови доирасида яратилди. Мақола мавзуси: Туркия флораси, Туркия иқлими. Мамлакат: Туркия. |

Туркия флорасида 2000-йилдан бери 9300 га яқин тур ўсимликлар ўсиши маълум[1]. Юқори даражада бу хилма-хилликнинг сабаби Туркия тупроғи юмшоқ ва иқлимининг мўтадиллиги билан бирга эндемик мослашув ҳам ҳисобланади.
Эндемизм

Туркияда ўсимликларнинг учдан бир қисми эндемик ҳисобланади. Уларнинг кўплиги Онадўли тоғлари ҳосил бўлишида тарқалган турлар сони билан боғлиқ. Онадўли тоғларининг ташкил топиши Галапагос ороллари архипелаглари ташкил топишига ўхшайди. Бунда Дарвин назариясига кўра, ороллар, тоғлар ҳосил бўлаётганида географик ажралиш туфайли ўсимликлар оламида ҳам турлар аралашуви юзага келади ва ҳудуд бойича тарқалиши юз беради. Онадўли тоғлари каби Улудаğ анд Илгаз Даğ тоғлари ҳам табиий даражада изоляцияланган ва эски эндемик зоналар эканлиги аниқланган. Эрcиес Даğ ҳамда Ҳассан Даğ тоғларида ёш вулқон зоналари ҳам эндемик ҳисобланади[2].
Онадўли тоғларининг ҳосил бўлиши ва у ерда ўсимликлар олами тарқалиши Марказий ва Шимолий Европа тоғлари билан умумий тарихга эга бўлиб, жуда узоқ вақт талаб қилган. Дастлаб музлик даврларида эндемик ўсимликларнинг кўп қисми муз тагида қолган ва неоэндемик бўлган вақтинчалик совуқ иқлимга мослашган ўсимликлар ўса бошланаган. Эндемик турлардан муҳитга мослашганларигина омон қолган. Онадўли тоғларида музликлар фақат энг баланд чўққиларни қоплаган, бошқа жойларда эса кичик ҳудудларда ўсимликлар яшаб қолган. Шу сабаб Онадўли Туркиянинг энг кўп турланиш учрайдиган ҳудуди ҳисобланади.
Экологик хилма-хиллиги

Марказий Европадан келадиган туристлар учун Туркия ўсимликлар олами ва иқлими хилма-хиллиги ҳайратланарли. Европадаги барча иқлим зоналари Туркияда ҳам учратиш мумкин. Айниқса, Қора денгиз соҳилларида йил давомида намгарчилик юқори бўлиб, Ризе ва Ҳопа шаҳарларида кўп ёғингарчилик бўлади. Понт тизмаси, марказий Онадўли ҳудудлари нисбатан қуруқ ва қишда совуқ бўлади. Жанубий ва ғарбий қирғоқларда иқлим Ўрта Ер денгизи каби қиши юмшоқ, нам, ёзи қуруқ ва иссиқ бўлиб боради. Баланд тоғли ҳудудларда совуқ иқлим йил давомида сақланиб қолади.
Онадўли тупроғи ҳам хилма-хил бўлиб, шўрланиш даражаси марказий Онадўлининг энг қуруқ қисмлари, Каğıзман, Армениа, Арманистон ўртасидаги Арас водийларида учрайди. Бу ҳудудларда туз миқдори кўп бўлиб, баъзан ҳудди қор бўлаклари каби тоғлардан оқиб туради. Сивас ва Гüрüнлü атрофларида ўзига ҳос флорасига эга гипсли қатламлар мавжуд.
Онадўли тоғ тизмасининг диоганал қисми — Ўрта Ер денгизининг шимолий-шарқий бурчагидан Қора денгизнинг жанубий-шарқий қисмигача бўлган ҳудудларнинг ўсимликлар олами ғарбий ва шарқий қисмларга бўлинади. Диоганалнинг ғарбий қисмидаги ўсимликлар кўп жиҳатдан шарқда учрайдиганларидан фарқ қилади. Изланишлар давомида 550 турдан 135 таси шарқий, 228 таси ғарбий оламга мансублиги аниқланган[3].
Гулли ўсимликларнинг биологик хилма-хиллигига сабаб бўладиган Онадўли тоғларининг ўзида 400 га яқин ўсимлик турлари ўсади[4].
Туркия флорасининг ўзига ҳослиги

400 га яқин турлар ичидан Астрагалус ўсимлиги Турк флорасининг энг кўп тарқалган тури ҳисобланади. Бундан ташқари тарихий ривожланиш даврларида одамлар томонидан дарахциз, ўт-ўлансиз қуруқ жойларга кўп турли ўсимликлар экиб келинган. Атроф муҳит шароитларига қараб бир йиллик ўтлар, кичик ёғочли, тиканли буталар каби ҳаёт шакллари ўстирилган. Астрагалусдаги табиий турларнинг кўп эканлиги аниқлаш учун ҳам Онадўли тоғ зоналари чуқурроқ тафтиш қилинмоқда. Турк Астрагали учун Онадўли тоғлари энг қулай зона бўлиб, кўпинча у қояларда тиканли ёстиқ ҳосил қилиб ўсади. Тиканли ёстиқ фақат астрагал учун ҳос бўлиб қолмай, Фабаcеаэ оиласига мансуб Онобрйчис cорнута ҳам шундай ёстиқлар ҳосил қилади. Вербасcум ўсимлигининг ватани ҳам Туркия ҳисобланиб, дунё бўйича унинг 360 га яқин туридан 232 таси Туркияда ўсади. Турнинг 80%и Онадўли тоғларида эндемик ҳисобланади. Унда ҳам махсус ҳимоя механизмлари мавжуд бўлиб, танасидаги майда туклар сув ёқотишдан, қорамоллардан ҳимоялайди. Cентауреа турида эса туклар камдан кам учраб, унда асосан тиканли, қисқа пояси бўлади.

Иқлимга мослашуви

Шимолий Онадўли соҳилидаги Понтус тоғ тизмаси Қора денгиздан келаётган нам ҳавога маълум даражада тўсқинлик қилади ва йил давомида Понтуснинг шимолий ён бағирларида ёғингарчиликларга сабаб бўлади. Чекланган Ўрта Ер денгизининг таъсири фақат тор қирғоқ зоналаридагина сезилади, шимолий-шарқда кузатилмайди. Тоғнинг пастки ўрмонларида ўсимликлардан ширин каштан (Cастанеа сатива), шохли Cарпинус бетулус кўп учрайди. Шарқ олхаси деб номланувчи ўсимлик ва Нордман арчалари ўрмонлар ҳосил қилади. Понтика тўсиғидан 4000 м баландликда Каçкар тоғлари жойлашган бўлиб, у ер намлик юқорилиги билан ажралиб туради. Трабзон шарқий ҳудудларидаги ўсимликлар субтропик иқлимга мослашган бўлиб, ўрмонларда доимий яшил ўсимликлар ўсади. Трабзон атрофи ёнбағирларида чой плантацияларини кўриш мумкин.
Понтиянинг жанубий томонига ўтган сари иқлим қуруқлашиб боради. Тоғларда Абиэс нордманниана, Пинус ўсимлик турлари кенг тарқалади. Понтиянинг ғарбида кўпинча қорақарағай (Пинус нигра), шарқида эса Скотц қарағайлари (Пинус сйлвестрис) ўсади. Марказий Онадўлининг қуйи қисмларида дарахтлар учрамайди. Чуқур тупроқли далалар қуруқ тепаликлар, даштлар билан алмашади. Қурғоқчилик юқори даражада бўлиб, Анқара жанубидаги Туз Гöлü атрофида ва Арманистон чегараси яқинидаги Арас водийсида кўп шўрланиш учрайди. Каğизман ва Тузлуcа водийларида тоза туз конлари мавжуд бўлиб, ялангликлар бўйлаб ёйилган.
Тавр тоғларининг ҳам ўсимлик олами ўзига ҳос бўлиб, у Онадўлининг жанубий чеккасида жойлашади. Ўрта Ер денгизи бевосита таъсир кўрсатади. Қиши қорли, ёзи қуруқ ва иссиқ. Климакс ўрмонларида Киликия арчаси, қорақарағай, Ливан Садр каби турлар тарқалган. Торосда кўп миқдорда ўрмон кесилишлари бўлгани учун Cедрус турлари ёқолиб кетган.
Анталия вилоятида ёғингарчилик анча кўп бўлиб, ўртача ҳарорат 18,3 °C (Англия жануби)га нисбатан 9,7 °C ни ташкил қилади. Бу шароитда Кермес эмани (Қуэрcус cоccифера), турк қарағайи (Пинус брутиа) каби қаттиқ баргли ўсимликлар ўсади. Бугунги кунга келиб бу ўрмонларнинг кўпчилиги унумли тупроқлари сабабли деҳқончилик мақсадларида вайрон қилинаётгани ундаги турлар сонига ҳам жиддий зарар етказмоқда. Масалан, Адана атрофидаги Киликия текислигида бир қанча деҳқончилик ерлари мавжуд.
-
Пиcеа ориэнталис, Абиэс нордманниана ва Фагус ориэнталис турлари Качкар тоғининг (Шимолий-Шарқий Понтус) нам шимолий ён бағирларида учраши. Дарахтлар орасида буталардан Рҳододендрон лутеум бор.
-
Скоц қарағайи (Пинус сйлвестрис) Шимолий-Шарқий Онадўлининг қуруқ ва совуқ ҳудудларида, Кужукҳаcет тоғининг жанубий ёнбағрида (Илгаздаг') учраши.
-
Cрамбе татариcа (оқ гул) билан Онадўли даштининг қолган қисми.
-
Арманистон чегараси яқинидаги Арас водийсидаги ярим чўл ўсимликлари. Сийрак ўсимлик қоплами, қурғоқчиликка ва шўрга чидамли ғозлар оиласининг (Ченоподиаcеаэ) вакиллари.
-
Туркияда чой плантациялари. Ризе атрофидаги Қора денгиз соҳилининг субтропик қисми.
-
Ҳазел ёнғоқли (Cорйлус махима) боғлари. Қора денгиз соҳилининг Онадўли тоғлари учун жуда хос ўсимликлар. Трабзоннинг шарқида Тиреболу (Гиресун вилояти) яқинидаги чой плантациялари.
Адабиётлар
- ДАВИС, П. Ҳ. эд. 1965-1988: Флора оф Туркей анд тҳе Эаст Аэгеан Исландс, 10 волс.− Эдинбургҳ: Университй Пресс.
- ГÜНЕР, А. & ал. 2000: Флора оф Туркей Супплемент 2 [= вол 11].− Эдинбургҳ: Университй Пресс.
- КРЕУТЗ, Д. А. Ж. 1998: Диэ Орчидеэн дер Тüркеи[перманент деад линк], 766 пп.− Ландграаф (НЛ): Селбстверлаг.
- МАЕР, Ҳ. & АКСОЙ, Ҳ. 1986: Wäлдер дер Тüркеи.- Стуттгарт & Неw Ёрк: Г. Фисчер Верлаг. Cонтенц ас пдф.
- КÜРСCҲНЕР, Ҳ., РАУС, Т. & ВЕНТЕР, Ж. 1995: Пфланзен дер Тüркеи. Äгäис — Таурус — Иннеранатолиэн.− Wиэсбаден: Қуэлле & Меер. Cонтенц ас пдф.
- ПИЛС, Г., 2013: Эндемисм ин Маинланд Регионс — Cасе Студиэс: Туркей.- п. 240-255 ин: ҲОБОҲМ, C. (Эд.): Эндемисм ин Васcулар Планц.- Спрингер Верлаг[5].
- СОРГЕР, Ф. 1994: Блумен дер Тüркеи.− Стапфиа (Линз) 34. [пдф, 21,54Мб]
- ТУРКИСҲ ЖОУРНАЛ ОФ БОТАНЙ[6].
Манбалар
- ↑ "Туркей’с флора анд фауна". аллабоуттуркей.cом. Ретриэвед 12 Жуне 2014.
- ↑ Счнеэwеисс, Гералд М.; Асгарпоур, Заҳра; Мосер, Диэтмар; Маҳмооди, Моҳаммад; Шерафати, Маҳбубеҳ; Заре, Голшан; Нороози, Жалил (2019). „Паттернс оф Эндемисм ин Туркей, тҳе Меэтинг Поинт оф Тҳреэ Глобал Биодиверситй Ҳоцпоц, Басед он Тҳреэ Диверсе Фамилиэс оф Васcулар Планц“. Фронтиэрс ин Эcологй анд Эволутион. 7. дои:10.3389/фево.2019.00159. ИССН 2296-701Х.
- ↑ Экима, Т.; Гüнера, А. (1989). „Тҳе Анатолиан Диагонал: фаcт ор фиcтион?“. Проcеэдингс оф тҳе Роял Соcиэтй оф Эдинбургҳ, Сеcтион Б: Биологиcал Сcиэнcес. 86: 69-77. дои:10.1017/С0269727000008915.
- ↑ Мüнир Öзтüрк; Кҳалид Реҳман Ҳакеэм; И. Фаридаҳ-Ҳанум; Реcеп Эфе (2015). Cлимате Чанге Импаcц он Ҳигҳ-Алтитуде Эcосйстемс. Спрингер. пп. 280-283. ИСБН 978-3-319-12859-7.
- ↑ ҳттпс://www.спрингер.cом/лифе+сcиэнcес/эcологй/боок/978-94-007-6912-0
- ↑ ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20100311233919/ҳттп://жоурналс.тубитак.гов.тр/ботанй/индех.пҳп