Turkiya yangi davri
Республика сари машаққатли йўл
1918-йилнинг 30-октябрида тузилган Мудрос битими Антанта ва Туркия давлатлари ўртасидаги Биринчи жаҳон урушидаги ҳарбий ҳаракатларга чек қўйди. Ўша даврда инглизлар Яқин Шарқда коммуникация ва табиий (нефт) ресурсларни назорат остига олган эди. Британия ҳукуматининг орзулари рўёбга чиқди, яъни Яқин Шарқда тўлиқ инглиз тартиби ўрнатилди. Битимга, асосан, Босфор, Дарданел, Истанбул, Антанта қўшинлари томонидан оккупация қилинди. Туркия ҳукумати раҳбарлари Анвар Пошшо, Талъат Пошшо, Жамол Пошшолар ўз яқинларини олиб немисларнинг кемасида Германияга қочишди. Битим имзолш маросимига келган денгиз вазири Рауф Бей шундай дейди: “Битим биз ўйлагандан ҳам зиёда бўлди. Миллат ғурури ва давлатимиз мустақиллиги сақланиб қолди”.
Мудрос битими имзоланганда М.Камол Ҳалабда эди. У турк армияси қолдиқларини қабул қилиш учун Аданага етиб келди. Бош вазир Аҳмед Иззат Пошшо унга инглиз қўшинларига қаршилик кўрсатмасдан Истанбулга қайтишини айтди. М.Камол пойтахтга қайтиб, Бош штабга ўтди. Империя раҳбарлари Парламент депутатлари билан учрашув ўтказгач, уни Султон қабул қилди. 3-ноябрда инглиз қўшинлари томонидан Мосул оккупация қилинди. 10-ноябрда Франсуз ва Инглиз ҳарбий кемалари Новороссийскка кирди. 9 ой давом этган турк оккупациясидан сўнг Батуми эгалланди. 1918-йилдан бошлаб руслар турк қўмондонлигидан Кавказортини ташлаб чиқиб кетишни талаб қилди. 1919-йил март ойида инглизлар Самсун орқали Урфага етиб келишди. 27-ноябрда Истанбул инглизларнинг Қора денгиз армияси қўмондони Жорж Милин штаби билан келишиб, иттифоқчилар армиясини Туркияга масъул қилиб тайинладилар. Ноябр ойида оккупация гуруҳлари ва Антанта кемалари Туркияга кириб келганди. АҚШ қўшинлари Истанбул, Босфор ва Дарданелл орқали қиш ўрталарида Қора денгизга кириб келди, ўн минглаб қурол-аслаҳа Туркия ҳудудига жойлаштирилди. Мерсин, Адана ва Искендурун шаҳарларини франсузлар назоратга олган, юнонлар Измирни эгаллаганди. Комиссар этиб британаниялик адмирал тайинлади. Султон Ваҳдеддин Туркиянинг ғолиб бўлган давлатлар билан муносабатларини яхши тутиб туриши лозим эди. 1918-йил 21-декабрда Ваҳдеддин оккупантларнинг тазйиқи остида парламентни тарқатиб юборади. 1919-йилнинг март ойида султон қайн укаси Фарид пошшони бош вазир, ҳукумат бошлиғи қилиб тайинлайди. Барча ҳодисалар турк аҳолиси орасида оккупацияга қарши ташкилотларнинг ташкил қилинишига олиб келд. Туркия оккупация қилингандан сўнг Шарқий Ўрта Ер денгизи, Яқин Шарқ, Россиянинг жануби, Қрим, Кавказ ва Каспий денгизи бўйи ҳудудларига аралашиш имкони туғилди. Шарқий Ўрта Ер денгизида, Яқин Шарқда, Болқонда ва Россия жанубида Қрим, Кавказ ва Каспий бўйи ҳудудида бу имкониятдан максимал даражада фойдаланган инглиз армияси бўлди.
Деникин ўз мемуарларида шундай ёзган эди: “Бундай катта ҳудудда фаол ҳаракатга ўтган жанговар инглизлар ва франсузлар ўзаро чизиқ билан бўлиб олишди. Бу ҳудуд Босфордан Дон бўйлаб Сарицингача борарди”. Унинг сўзларидан яна шу нарса ма’лум бўладики Истанбул, Анатолияни эгаллаган оккупантлар Евро Осиёнинг катта ҳудудлари, Россия ҳудудлари, Қора денгиз, Каспий денгизи ҳавзаларини, Кавказ ва Болқонларни назорат қилиш ва ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш имконига эга бўлди. Деникиннинг та’кидлашича Истанбулга келган юқори лавозимли шахслар Россияда тартиб ўрнатиш кераклигини айтишарди. Шимолий Кавказ ва Кавказорти халқлари ҳудудларнинг бир қисмини болшевиклар қўллаб-қувватлашга тайёр эди. Болшевикларга қарши қаттиқ қаршилик кўрсатаётган вилоятлар орасида Доғистон ҳам бор эди. У ерга катта миқдорда қурол ва ҳарбий заҳиралар, ҳатто турк аскарлари ҳам кириб келди. У ерда фашизм кайфияти юқори даражада эди.[1]
Ташқи сиёсати
1918-йилнинг 2-сентябрида Турклар Бакуни эгаллаб олди, Доғистонда турк посбонлари пайдо бўлди. Ўзаро келишувга кўра у ерга турк дивизиясини киритиш ваъда қилинди. Барча йўллар Россиядан Озарбайжонга Анатолиянинг Шимолидан ўтар эди, шунинг учун бу йўл ишончли қўлларда бўлиши шарт эди. Россия билан алоқалар кучли эди. Доғистонга турли қўшинлар кела бошлади. 1918-йилнинг ноябр ойидаги капитулияциядан кейин эшелонлар Бакуга ва Тифлисга кетди. Уларнинг ўрнига Роуленсон бошчилигидаги инлиз отряди келди. Доғистон имоми Нажмиддин Россия билан алоқани тарғиб қилиб бошлади. Жанубга ҳукмрон Россия қўшинларининг кириб келиши мағлуб бўлган Туркияга нисбатан интервенция ҳисобланарди. Истанбул шаҳри бошқарув учун қулай норасмий штаб квартирага айланди. Бу ҳол Туркиядаги кейинги ҳодисаларнинг ривожланишини белгилаб берди.[2]
Айтиб ўтиш лозимки, Усмонийлар империяси ва Шимолий Кавказ халқлари ўртасида азалий яқин қариндошчилик алоқалари ўрнатилганди. Усмонийлар ҳукумати мудҳиш хатога йўл қўйди. 1853-йил Қрим уруши даврида имом Шамил Шимолий Кавказда Русларга қарши жанг қилаётганда, Усмонийлар армияси билан алоқа ўрнатганди, лекин ҳеч қандай натижага эришилмади.
Кавказ можароси
1918-йилнинг баҳорида Кавказ халқлари болшивеклар таъсирига кириб қолганди. Кавказга инглизлар кириб келгандан кейин улар Деникин қўшинларини болшевикларга қарши жанг қилиши, Кавказ уларнинг ишларига аралашмаслигини талаб қилди. Деникин армиясининг ҳар қандай мустақил ҳаракати инглизлар томонидан ман қилинарди. Шундай қилиб, бутун Кавказортида инглиз оккупацияси ўрнатилди, уларнинг қўшинлари болшивекларга қарши келмади, чунки бу ер турклар ва немислардан озод ҳудуд эди. Генерал Томсон битта баталён билан Махачқаълани эгаллаб тоғ ҳукуматини маънавий қўллаб рус таъсирини сиқиб чиқармоқчи эди. Бу мураккаб курашда турли сиёсий кучлар бор эди. 1917-йилнинг октябр воқеаларидан кейин турк ҳукумати расмий ва норасмий равишда Кавказ сиёсатига аралашди. Туркия Кавказни заҳирадаги ҳудуд сифатида сақлаб қолмоқчи эди. 1918-йилнинг 30-октябрида юқори лавозимли шахслар Кавказда ўз биродарларини топишди. Тоғ ташкилотлари уч томон: Туркия, Грузия ва Озарбайжондан маблағ олишарди. Бир вақтнинг ўзида турли сиёсий йўналишларнинг қуролига айланиб, халқнинг норозилиги юзага келиши учун замин бор эди. Оғир иқтисодий шароит, ўзаро душманлик маҳаллий ма’муриятнинг адолацизликлари четдан та’сир бўлмаса, урушга айланмас эди. Грузия Нури-пошшонинг режаларидан қўрқарди. Нури-пошшо яқин келажакда бу мамлакатни ислом фанатизми оқимлари билан тўлдириб ташлашини айтиб таҳдид соларди. Озарбайжон турк офицерларини қўмондонлик таркибига инструкторлар сифатида юборарди. Мажлис Кереселидзини тоғ республикаси қўшинлари қўмондони қилиб тайинлади. Али-ҳожи ва Узун-ҳожи Кавказ ҳукумати томонидан Чечинистон ва Доғистонга бошлиқ этиб юборилади. Грузия ва Озарбайжон чет эллик миссионерларга миллий тоғ республикасининг ҳаракатини қўллаб-қувватламасликни сўраб мурожат қилишди. Халқ гвардияси қуруклтойида Кавказ орти халқларининг Россияга қўшиб олиниши Англиянинг иши эмаслиги айтилди. Миллий озодлик ҳаракати раҳнамоси Мустафо Камолга Мудрос битими имзолангандан кейин Сурия чегараларидан чақириб олинди. Бу пайтда у инглизларга қарши жанг қиларди. Мустафо Камол 13-ноябр куни душман флоти шаҳарда қандай келган бўлса шундай кетишини айтди. Унинг бу сўзлари интервентларга қарши қанчалик қаттиқ курашга чоғланганидан дарак берар эди. Измирда 1919-йилнинг 15-майида турклар ҳар хил ҳудудларда пайдо бўлган оккупантларга қарши ҳаракатларни бошлаб юборишди. Миллий куч ҳисобланган Қувваи Миллиэ ташкилоти пайдо бўлди. Бу яхши тайёргарлик кўрмаган, заиф партизан отриятлари эди. Шунга қарамай, улар душманга қарши курашга бел боғлаган биринчи ташкилот эди.
Баъзи офицерлар Эгей томонга яширинча бориб, у ерда ватанпарварларни йиғиб портда аскарларни юнонларга қарши чиқиш учун тайёрларди. Голландиялик турколог Эрик Сўррих ўзининг илмий ишида манбаларга асосланган ҳолда шундай ёзади: “Ватанпарварлик чиқишларининг биринчи иштирокчилари – партия а’золари эди. М.Камолнинг биродарлари бирлашиб интервентларга қарши кураш олиб бордилар. Шундай қилиб интервентларга қарши биринчи фронт Анатолиянинг Ғарбида пайдо бўлди. Айниқса, юнонлар томонидан Измир, Маниса, Тургутлу, Ойдин, Назилли шаҳарлари эгаллангандан кейин кўрина бошлади. Камол бу пайтда оккупация қилинган Истанбулда фаол ҳаракат олиб борарди”.
М. Камол сиёсати
М.Камол Анатолияга кўчиб ўтди. 1919-йилнинг 30-апрелида расмий равишда тўққизинчи армия қўмондони қилиб тайинланганди. Штаб Эрзирумда жойлашганди. Оккупантлардан озод қилинган жойда ишончли одамлардан штаб тузилди. М.Камолнинг ўзи Самсунга кетди. Кетишидан олдин у султон Маҳмуд ВИнинг дуосини олди, Самсунда жойлашган 200 инглиз аскарлари пароканда ҳолатда эди. Кавказда ҳам инглизларнинг аҳволи шундай эди. Кавказда бўлаётган жиддий қарама-қаршиликлар ҳақида Деникиннинг кундаликларидан билиб олиш мумкин. 1918 йилнинг кузидан бошлаб, мустақил Грузия ва босиб олинган Сочи ҳудудларида русларнинг хусусий ва давлат мулки талон-торож қилинди. Россияга ён босувчи ҳар турли унсурлар таъқиб остига олинди. Шу билан бирга болшевикларга ёрдам ва уларни қуроллантириш ҳаракатлари амалга оширилди. Умумий ўғрилик ва босқинчиликлар одатий ҳолга айланди.
Сочи округи инглизлар билан келишувга кўра бетараф макон деб тан олинди. Бу муаммо бўйича Лондон ва Констатинополга Деникиннинг сўровномалари жавобсиз қолди. Деникиннинг ёзишича, Сочи воқеаси ҳамма учун кутилмаган натижаларга олиб келди. Сочи округи инглиз бошқарувининг келишуви ва талабига кўра эгалланган эди. Уоккер томонидан юборилган полковник Уайт Сочига келди ва у ердан “инглиз назорати ўрнатилиши” муносабати билан Кўнгиллилар кўшинини дархол олиб чиқиб кетиш талабини илгари сурди, аммо рад жавобини олди. 1919 йилнинг январида Бзиби дарёсининг икки ёнини эгаллаган полковник Файнснинг инглиз ротаси пайдо бўлди. Бу билан Деникиннинг грузин армияси билан ҳарбий муажароси якун топмади, бир оз вақтдан сўнг Грузия кўшини Бзибини кечиб ўтиш ҳаракатларини қайта бошлади. 1919 йилнинг 4 апрелида грузин кўшинлари инглиз постлари ва Бзиби дарёсини тўсиқсиз кесиб ўтиб, Деникин кўшинларига зарба берди, шу пайтнинг ўзида фронт ортида яшиллар кўзғолон кўтарди.
Россия Туркия муносабати
Генерал Деникин ўз кундалигида келтирган бу ва бошқа маълумотлар, шунга гувоҳлик берадики, Россия ва Туркияга нисбатан интервенсияга жалб қилинган инглиз босқинчилари 1919 йилнинг бошидаёқ у ерларда интизом ўрнатишда қийинчиликларга дучор бўлган. Олдинда эса уларни янада кўпроқ қийинчиликлар кутар ва ўз кучлари ёрдамида уларга бас кела олмас эди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Истанбулдаги инглиз қўмондонлиги ва султон турк армияси жанговор генерали М.Камолнинг Анатолиянинг шарқий қисмига назорат сафарига умид боғлашган эди. 1919 йилнинг 19 майида Измирга юнон кўшинларининг кирганидан саноқли кунлардан сўнг, султоннинг ҳарбий нозири Мустафо Камол Самсунга етиб келди ва Самсун жанубидаги Хавза шаҳарчасида ўз қўшини билан жойлашиб олди. У ердан Амасияга ўтди. Анатолиядаги озодлик ҳаракатининг кенг кўламлилигида шахсан ишонч ҳосил қилгач, М.Камол уни қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Шамсуддиновнинг фикрига кўра, “Камол ўша даврда мамлакатдаги озодлик ҳаракати подшоҳнинг “муқаддас” байроғи остида ривожланиши керак эди” деб ҳисоблаган. М.Камол ўз сафдошлари билан бирга босқинчиларга қарши миллий озодлик ҳаракатини бошқариш, аниқроғи унинг ҳаракатларини мувофиқлаштиришга киришди. Унинг илк қилган иши, ҳарбий қисмлар қолдиқлари билан алоқа ўрнатиб, уларни тинчлик битими талабларини бажармасликка чақирди ва қаршилик кўрсатиш зарурати ҳақида хабарномалар юборди. Шу йўсинда Истанбулдаги чиқишлар оммалашиб кетди.[3]
Манбалар
Адабиётлар рўйхати
Туркия тарихи. Абдуллаев.Н.А. Т.2018.й.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |