Турклар миграцияси туркий қабилалар ва туркий тилларнинг Евросиё бўйлаб 6—11-асрларда тарқалишидир[1]. 6-асрда Кўктурклар ҳозирги Монголия ҳудудида Жужан хонлигини ағдариб ташладилар ва ҳар томонлама кенгайиб, туркий маданиятни бутун Евросиё даштларида ёйишди. Кўктурк империялари 8-асрда тугатилган бўлса-да, уларнинг ўрнида Уйғур хоқонлиги, Қорахонийлар хонлиги, хазарлар ва куманлар каби кўплаб туркий давлатлар шаклланди. Баъзи турклар охир-оқибат Қочо ва Ганчжоу уйғурлари каби ўтроқ жамиятларга айландилар. Салжуқийлар сулоласи 11-асрдан Онадўлига жойлашгач, туркийлар бу ҳудудда доимий ўрнашиб қолдилар. Аҳолиси сони кўп бўлган замонавий туркий давлатлар қаторига Қирғизистон, Туркманистон, Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қозоғистон киради. Туркий халқлар Чувашистон, Бошқирдистон, Татаристон, Қрим-татарлар, Монголиядаги қозоқлар, Хитойдаги уйғурлар, Эрондаги озарбайжонлар, Сибирда Саха республикаси каби бошқа давлатлар таркибида ҳам мавжуд.

Келиб чиқиши бўйича назариялар

Хунн назарияси

Тарихи

Кўктурк тўлқини

Теле ва турк

Булғор

Манбалар

  1. ↑ „Туркиc пеоплес | Ҳисторй & Фаcц | Британниcа“. 2015-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-сентябр.