Turkman jome masjidi
Туркман жоме масжиди – Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси тасарруфидаги жоме масжид бўлиб, Тошкент вилояти, Бекобод туманида жойлашган бўлиб, туманнинг масжид ва мадрасалар таркибига киради[1].
| Масжид | |
Туркман жоме масжиди
Туркман | |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Тошкент |
| Туман | Бекобод |
| Йўналиши | сунний |
| Мулкдор | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Мусулмонлар идораси |
| Масжид тури | Жомеъ-Масжид |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Сўнги имом | Раҳмонберди домла Эркаев |
| Қурилиш материали | ғишт, бетон, мармар |
| Ҳолати | амалдаги |
| Таровиҳ | |
| Саҳарлик ва ифторлик | |
| Кутубхона | |
Жойлашуви ва фаолияти
Туркман жоме масжиди Тошкент вилояти ҳудудидаги Бекобод тумани, Бекобод номидаги қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган Навоий жамоа хўжалиги, Туркман кўчасида жойлашган[2]. Мазкур масжиднинг бош имом-хатиби Раҳмонберди домла Эркаев ҳисобланади. Туман ҳокимлиги томонидан жоме масжид учун қўшимча 0.5 гектар жойда 1000 кишига яқин бўлган маъмурий намозхоналар, хонақоҳ, таҳоратхона, махсус алоҳида хоналар барпо этилган. Мазкур масжидга Бекобод қишлоқ фуқаролар йиғини, Туркман қишлоғининг кўчалари, Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғини, Юқори қўш тамғали маҳалла фуқаролар йиғини, Ўрта қўш тамғали маҳалла фуқаролар йиғини, Пастки қўш тамғали маҳалла фуқаролар йиғини, Сегизсари маҳалла фуқаролар йиғини, Туячи маҳалла фуқаролар йиғини, Куканй маҳалла фуқаролар йиғини, Минг чинор маҳалла фуқаролар йиғини, Сармич маҳалла фуқаролар йиғини, Янги обод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчилар ташриф буюришади.
Тарихи
Туркман жоме масжиди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказлиб, унинг устави Тошкент вилоят адлия бошқармасида рўйхатга олинган. Мазкур масжидда намозхонлар учун қулай шароитлар яратилган бўлиб, қўшни ва чет эллик сайёҳларнинг ташриф буюришини инобатга олиб, аёллар учун алоҳида намозхона, таҳоратхона ҳамда, махсус Она ва бола учун алоҳида хоналари барпо этилди. Мазкур масжидга маҳаллий аҳолининг таклифларига кўра шу жой кўчасининг номи билан – „Туркман“ дея номланган.
Манбалар
- ↑ „ТУРКМАН ЖОМЕ МАСЖИДИ“. масжид.уз. Қаралди: 29-ноябр 2023-йил.
- ↑ „"ТУРКМАН" МАСЖИДИ“. аллcомпаниэс.бй. 2023-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-ноябр 2023-йил.
