Turkman viloyati
Туркман вилояти – РСФСР таркибидаги Туркистон АССРнинг бешта вилоятидан бири. 1918-йил 30-апрелда Каспиёрти вилояти номи остида Россия империясининг Туркистон генерал-губернаторлиги таркибидаги айни номдаги вилоят ўрнида тузилган. Туркистон АССРнинг Туркман вилояти Туркистон ўлкасининг Каспиёрти вилояти билан айнан бир ҳудудни эгаллайди. 1921-йил 7-августда вилоят Туркман вилояти деб қайта номланади.
| Мамлакат |
|
|---|---|
| Тегишли |
|
| Таркибида | 4 та уезд |
| Маъмурий маркази | Полтораск |
| Йирик шаҳари | Полтораск |
| Бошқа йирик шаҳарлари | Красноводск, Марв, Тажан, Сарахс |
| Асос солинган санаси | 1918-йил 30-апрел |
| Бекор қилинган санаси | 1924-йил 27-октябр |
| Расмий тиллар | Рус тили ва туркман тили |
| Аҳоли | тах. 400 минг киши |
| Миллатлар таркиби | асосан туркманлар ва и қозоқлар-адайлар, шунингдек руслар, қорақалпоқлар ва бошқалар |
| Динлар таркиби | мусулмон суннийлар, шунингдек, мусулмон шиалар, насронийлар ва баҳоийлар |
| Майдони | 531 738 км² |
| Харитада | |
|
| |
1924-йил 27-октябрда Туркман вилояти тугатилиб, унинг ҳудуди Ўрта Осиёнинг қолган вилоятлари қатори миллий-ҳудудий чегараланиш жараёнида янги ташкил этилган иттифоқ республикалари ўртасида бўлинган. Туркман вилояти ҳудудида Туркманистон ССР ва қисман Қозоқ АССР таркибидаги Қорақалпоқ автоном вилояти ташкил этилган.
Маъмурий-ҳудудий бўлиниши
Вилоятнинг маъмурий маркази ва йирик шаҳри Полтораск (Ашхобод) шаҳри ҳисобланади. Бошқа йирик шаҳарлари – Красноводск, Марв, Тажан, Сарахс. Вилоят дастлаб 5 та (Манғишлоқ уезди Қирғиз АССРга берилади), кейинчалик 4 та уездга бўлинади: Красноводск, Марв, Полторацк ва Тажан, уларнинг маъмурий марказлари мос равишда Красноводск, Марв, Полторацк ва Тажан шаҳарлари бўлади.
Чегараланиши
Ҳудудини ғарбдан Каспий, шимоли-шарқдан Орол денгизи сувлари ювиб турган, шимолдан Қирғиз АССР (ушбу АССР тузилгандан кейин), шимол ва шимоли-шарқдан Хива хонлиги (кейинчалик Хоразм ХСР ва Хоразм ССР), жануби-шарқдан Бухоро амирлиги (кейинчалик БХСР ва Бухоро ССР) ва Афғонистон амирлиги, жанубдан Қожар Эрони билан чегарадош бўлган.
Аҳолиси
Вилоятда тахминан 400 минг киши истиқомат қилган. Аҳолининг асосий қисми туркманлар. Шунингдек, катта миқдорда руслар, ўзбеклар, қирғиз-қозоқлар (яъни қозоқлар), бундан ташқари қорақалпоқлар, эронийлар, курдлар, арманлар, украинлар, татарлар, поляклар ва бошқалар бўлган. Аҳолининг катта қисми сунний исломга эътиқод қилган, айни вақтда шиа мусулмонлар салмоғи ҳам етарлича бўлган. Шунингдек, аҳолининг кичик бўлмаган қисми насронийлик (асосан православлик) ва баҳоийликни қабул қилган. Вилоят ташкил қилингандан кейин анча либерал ва бағрикенглиги туфайли қўшни монархиялар – Бухоро амирлиги, Хива хонлиги, Афғонистон амирлиги ва Эрондан кўплаб қочқинлар, хусусан, савдогарлар, молиячилар, зиёлилар ва таъқибга учраганлар қочиб келган ёки кўчиб келган[манба керак].
Иқтисодиёти
Вилоят иқтисодиётининг асосини қишлоқ хўжалиги (асосан сабзавот ва мева етиштириш, пахтачилик), чорвачилик, балиқчилик (Каспий ва Орол денгизларида), ипакчилик ташкил этган. Иқтисодиёт соҳасида саноат ва банк иши ҳам ўз ўрнига эга эди. Шунингдек, вилоят даромадининг бир қисми гиламдўзлик (туркман гилами), лой ва сопол идишлар, буюмлар ишлаб чиқариш ва шу кабилар каби халқ амалий санъати ва ҳунармандчилигидан келиб тушган. Транс-Каспий темир йўли Каспий денгизи қирғоғидаги йирик порт шаҳар Красноводскдан бошланиб, Марказий Осиёнинг марказий ва шарқий ҳудудларига йўл олган.
Вилоятнинг асосий қисми катта қумли Қорақум чўли ҳудудида жойлашган бўлиб, жанубдан Копетдоғ тоғлари билан ўралган, ғарбдан Каспий денгизи сувлари ювган, нариги томони Кавказ.
Адабиётлар
- „История Туркменской ССР“, , Ашхабад, 1960.
- „Народное хозяйство Средней Азии“, , Ташкент, 1924.