Туркманистон давлат сирки — (туркманча: Тüркменистанйň Дöwлет Сирки) Туркманистоннинг пойтахти Ашхободдаги асосий сирк аренаси. У 1700 ўринга мўлжалланган сиғимга эга. Туркманистон Маданият ва радиоэшиттириш вазирлиги томонидан бошқарилади.

Туркманистон давлат сирки
Тüркменистанйň Дöwлет Сирки
Түркменистаның Дөвлет Сирки

2015-йил, Туркманистон давлат сиркининг интерери.
Умумий маълумот
Жойлашуви Ашхобод, Туркманистон
Дизайн ва конструксия
Меъмор Аннагелдй Базаров & Ариф Зейналов

Тарихи

Сирк 1979–1984-йилларда қурилган. 2001-йилда Туркманистоннинг биринчи президенти Сапармурот Ниёзов балетга, шунингдек, опера, сирк, Миллий халқ рақс ансамблига тақиқ қўйган[1]. 2008-йилда Туркманистоннинг иккинчи президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қўйилган тақиқни бекор қилди[2][3]. Президент фармони билан Туркманистон давлат сирки қайта СССР даврида қурилган эски сирк биносида ташкил этилди. Бу бинони қайта реконструксия қилиш 2008-йил июн ойида амалга оширилди[4]. 2009-йил октябр ойида Туркманистон давлат сирки қайта очилди ва биринчи спектакл намойиш этилди. Сирк томошалари учун мўлжалланган асосий майдон диаметри 13 метрли айлана майдончадан иборат. Аренадан сирк биносининг энг баланд нуқтасигача бўлган баландлик 18 метрни ташкил этади. Майдон атрофида томошабинлар учун ўриндиқлар жойлаштирилган. 2010-йилда эса сирк санъатини ўргатиш учун мактаб-студия очилди[5]. 2012-йилда Минскда Туркманистон давлат сиркининг биринчи хорижий гастроллари бўлиб ўтди. 2013-йилда туркман сиркчилари Москвадаги „Идол“ сирк фестивалида олтин медални қўлга киритдилар[6][7].

Манбалар

  1. ↑ „Мост эccентриc реформс оф тҳе лате Туркмен леадер“. Эн.риа.ру (2006-йил 21-декабр). Қаралди: 2014-йил 14-январ.
  2. ↑ „Но неэд то ҳуррй wитҳ мулти-партй сйстем ин Туркменистан - прес“. Эн.риа.ру (2010-йил 10-июл). Қаралди: 2014-йил 14-январ.
  3. ↑ „Туркменистан стате cирcус эстаблишед бй пресидентиал деcреэ | Туркменистан.ру“. www.туркменистан.ру. Қаралди: 2020-йил 24-декабр.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Туркменский государственный цирк откроется 24 апреля“. Туркменистан.ру (2013-йил 25-июл). Қаралди: 2014-йил 14-январ.
  5. ↑ „В туркменском цирке открылась школа-студия для молодых талантов“. Туркменистан.ру (2013-йил 25-июл). Қаралди: 2014-йил 14-январ.
  6. ↑ „Джигиты Туркмении получили золото циркового фестиваля "Идол" в Москве“. Риа.ру (2013-йил 14-октябр). Қаралди: 2014-йил 14-январ.
  7. ↑ „Туркмениан джигиц wон голд ат "Идол" Cирcус Фестивал ин Мосcоw“. Ленехпо.ру (2013-йил 14-октябр). 2013-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-январ.