Туркманистонда интернет – туркманистонлик фойдаланувчилар учун мўлжалланган Интернетнинг бир қисми. Туркманистондаги интернет эркинлиги ҳолати дунёдаги энг паст кўрсаткичларни қайд этган[1].

Туркманистонда тақиқланган сайтлар рўйхати билан очиқ реестр мавжуд эмас ва расмийлар мамлакатда интернет сензураси мавжуд эмаслигини даъво қилади. Блоклаш ўзбошимчалик билан содир бўлади, суд қарорлари, огоҳлантиришлар ёки сайт эгаларига тушунтиришларсиз[2].

Блоклашни четлаб ўтиш учун фойдаланувчилар ВПН дастурлардан фойдаланадилар. Ишлайдиган ВПНларнинг аниқ рўйхати йўқ[3]. ВПН дастурини ўрнатганлар ҳокимият томонидан таъқиб қилинади[4]. 2023-йилда, Гоогле маълумотларига кўра, Туркманистонлик фойдаланувчилар мазкур ҳудудда ишлайдиган ВПНлар ҳақидаги маълумотларни кўпроқ қидирган[5].

Тарихи

Туркман интернет домени – .тм 1997-йилда яратилган.

Сапармурод Ниёзов (Туркманбоши) ҳукмронлиги даврида (2007-йилгача) Интернет норасмий равишда тақиқланган. Ашхободдаги биринчи Интернет-провайдер туркман давлат компанияси томонидан ташкил этилган. Бердимуҳамедов Президент этиб сайланганидан сўнг, Интернет ривожлана бошлади. Бердимуҳамедов телевизион нутқида шундай деди:

Менимча, халқаро Интернет тармоғи, энг янги алоқа технологиялари ҳар бир фуқаро учун мавжуд бўлиши керак

2007-йил 17-февралда Ашхободда иккита интернет-кафе очилди. Бир соатлик Интернетдан фойдаланиш тақрибан 4 евро турарди. Барча олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари талабалари ва ходимлари, Туркманистон марказий илмий кутубхонаси китобхонлари интернет тармоғидан бепул фойдаланишлари мумкин бўлган. 2013-йилда чексиз интернет тарифлари пайдо бўлди[6]. Туркментелеком хизматларининг нархи пасайди, Алтйн Асйр уяли алоқа оператори 4Г ЛТЕ тармоғини жорий қилди[7].

2021-йилда энг қиммат ва энг тез тариф бўйича уланиш тезлиги „ТМТ 200/ой“ 2 Мбит/с (57,1 АҚСҲ доллари)ни ташкил этди ва 2023-йилнинг 1-мартидан бошлаб янги Интернет тарифлари жорий этилди: „ТМТ 230/ой“ учун 4 Мбит/секунд (ойига 65,7 доллар) ва 6 Мбит/секунд (80 АҚСҲ доллари) ва аввалги тарифлар учун нархлар ҳам пасайтирилди. Технологик жиҳатдан ривожланган мамлакатларда уланишнинг минимал тезлиги 40-50 Мбит/секундни ташкил этади ва нархлар ўнлаб марта пастроқ[8]. Бугунги кунда Туркманистон дунёдаги интернет энг секин ишлайдиган давлат сифатида тан олинган[9].

Тақиқлар

"Cомпаритеч" ИТ консалтинг ширкати тадқиқотига кўра, 2020-йилда Туркманистон интернетга энг қаттиқ сензура қўйган 10 та давлат қаторига кирди[10].

Туркманистонда ЁуТубе, Фаcебоок, Тwиттер, ЛивеЖоурнал[11], ВКонтакте каби ижтимоий тармоқлар, лента.ру, руссиан.рт.cом каби янгиликлар сайтлари, шунингдек, WҳацАпп, WеЧат, Вибер[12] мессенжерларига кириш тақиқланган. Бундан ташқари, Туркманистонда фаолият юритаётган кўплаб хорижий компаниялар ўз корпоратив тармоқларига кириш имкониятини йўқотган. Ўз сайтларини хорижий ҳостинг хизматларида рўйхатдан ўтказган фойдаланувчилар ҳам худди шундай муаммоларга дуч келишган[13]. Интернет қаттиқ сензурага олинган, Туркманистон ҳукуматини танқид қиладиган ҳамма мухолифат сайтлари блокланган.

2012-йил феврал ойи бошида блокланган сайтларга кириш учун ишлатилиши мумкин бўлган кўплаб анониматорлар блокланди ва ВПН хизматлари фаол равишда блокланиб келмоқда. ВПНдан фойдаланган ҳолда ушланган ҳар бир киши „профилактик суҳбат“ учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига чақирилиши ва 350 манат (100 АҚШ доллари) атрофида жаримага тортилиши мумкин[14]. Туркманистонлик бир фуқаро интернетга уланиш учун бир ярим йил навбат кутган. Унинг навбати келганида, ВПНдан фойдаланмаслик ҳақида Қур’онга қасамёд қилишни талаб қилишган. Интернет фойдаланувчилари бундай қасамёд қилишлари талаб қилинган бошқа ҳолатлар ҳақида ҳам хабарлар бор[15].

Опера, Мозилла Фирефох, Браве ва УC браузерини юклаб олиш имконияти блокланган. Мобил телефонларда ишлайдиган Опера Мини ҳам блокланган. Имо.им ва ИCҚ мессенжерлари Туркманистон аҳолиси орасида машҳур, улар 2023-йил апрелидан блокланган.

Тўлиқ аполитик бўлган сайтлар блокланган: масалан, „МТС-Туркманистон“ алоқа компаниясининг сайти, Вумен.ру аёллар журнали сайти, „Едим дома“ ошпазлик сайти ва бошқалар. 2019-йил октябр ойида Гоогле булутига кириш ёпилди, шунинг учун фойдаланувчилар Гоогле Дриве, Гоогле Доcс ва шу каби хизматлардан маҳрум бўлишди. Катта эҳтимол билан, бу 2019-йилнинг ёзида ушбу хизматда мухолифат сайтининг ойнаси жойлаштирилгани билан боғлиқ[16]. Дизайнерларнинг таъкидлашича, улар иш учун фойдаланадиган ресурсларнинг 90 фоизига тўғридан-тўғри кириш имконига эга эмаслар, чунки керакли манба материалларига эга сайтлар ёки керакли файллар юкланган булутли хотира блокланган. Масофавий таълимдан ўтишга ҳаракат қилган талабалар, ўқиш учун зарур бўлган блокланган ахборот ресурсларидан ташқари, доимий алоқа узилишидан ҳам шикоят қиладилар[17].

Таъкидланишича, Германиянинг Роҳде & Счwарз компанияси Туркманистон ҳукуматига кераксиз ресурсларни блокировка қилиш учун ускуналар ва дастурий таъминот етказиб беради, Туркманистон миллий хавфсизлик вазирлигининг техник бўлими эса интернет мониторинги билан шуғулланади[18][19].

Компенсация сифатида Туркментелеком компанияси „ТМТ 20/ой“ (5,71 АҚСҲ доллари) ўйин тариф опсиясини таклиф қилди, бу эса энг оммабоп онлайн ўйинларда тезликни оширди, уларнинг рўйхати компания томонидан аниқланди [20] . Ушбу тариф опсиясидан фойдаланганда Интернет-трафик тезлиги 8 Мбит/сек эди, бу Дота 2, Cоунтер-Стрике: Глобал Оффенсиве, Wорлд оф Танкс, Wарфраме, Wарфаcе, Cалл оф Дутй: Wарзоне, Аллодс Онлине каби ўйинлар учун жуда мос келади, лекин аслида иккита ўйин ишлайди: булар Дота 2 ва Глобал Офф-Стрике. Шунингдек, фойдаланувчилар кўпинча Стеам ўйин платформаси билан боғлиқ муаммолар, чатда фойдаланувчи аватарлари очилмаслиги ва фотосуратлар юборилмаслиги, Туркментелеcом компаниясининг техник ёрдами қўнғироқларга жавоб бермаётгани ҳақида шикоят қилиб келади. 2023-йилдан бери ўйин тарифи опсияси ўчирилган ва энди мавжуд эмас.

Туркманистон 2022-йил октябр ойида 1,2 миллиард ИП-манзилни блоклаган, бу дунёдаги ИП-манзилларнинг учдан бир қисмидир. Техник жиҳатдан, 4,3 миллиард 32-битли ИП-манзиллар мавжуд бўлиб, улардан фақат 3,7 миллиарди интернет манзили ўлароқ ишлатилиши мумкин[21].

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2012-йилдаги ҳисоб-китобларига кўра, Туркманистонда интернетдан фойдаланувчилар сони аҳолининг 5 фоизини, 2017 йилда 21,3 фоизини ташкил этди[22]. Туркманистонда иккита йирик веб-дизайн студияси мавжуд[23]. Туркманистонда фаолият юритувчи электрон почта хизмати @онлине.тм доменида жойлашган ва фақат Туркментелеcом абонентларига уланишда тақдим этилади. „Туркмендомен“ ОАЖ домен регистратори ишлайди.

Манбалар

  1. ↑ „Состояние интернет свободы в Туркменистане и Узбекистане — самое худшее в мире“. 2013-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-декабр.
  2. ↑ „Интернет в Туркменистане: устаревшие технологии, произвольная цензура и бутафорские разработки“. 2022-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
  3. ↑ Рази, Даниил „«Туркменистан называют филиалом ада на земле — и не только потому, что тут жарко»“ (ру-РУ). «Бумага» (2023-йил 13-октябр). 2023-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-март.
  4. ↑ „В Ашхабаде задерживают установщиков ВПН“ (ру). Радио Азатлык (2023-йил 5-октябр). 2024-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-март.
  5. ↑ „Туркменистан вышел на первое место в мире по поиску ВПН в Интернете“ (ру). Радио Азатлык (2024-йил 23-феврал). 2024-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-март.
  6. ↑ „Интернет для дома“. 2014-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 31-июл.
  7. ↑ „Запущены голосовые услуги связи в сети 4Г ЛТЕ“. 2019-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 31-июл.
  8. ↑ „Интернет в Туркменистане: устаревшие технологии, произвольная цензура и бутафорские разработки“. 2022-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
  9. ↑ „Места в мире с самым медленным интернетом — как там сложилась такая ситуация и что предлагают регуляторы“ (ру). Хабр. 2023-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-апрел.
  10. ↑ „Туркменистан на 3-месте в десятке стран с самой жёсткой интернет-цензурой“. 2022-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
  11. ↑ „Туркмен лишили возможности жаловаться Путину“. 2013-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-ноябр.
  12. ↑ „В Туркменистане заблокировали мессенджеры“. 2013-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-ноябр.
  13. ↑ „В Туркменистане заблокировали ЁуТубе и ЛивеЖоурнал“. 2013-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-декабр.
  14. ↑ „Великая туркменская интернет-стена“. 2022-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
  15. ↑ „В Туркменистане от пользователей требуют клятвы на Коране об отказе от ВПН“. 2022-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
  16. ↑ „Интернет в Туркменистане: цена, доступность и ограничения“. 2022-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
  17. ↑ „Интернет в Туркменистане: устаревшие технологии, произвольная цензура и бутафорские разработки“. 2022-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
  18. ↑ „Интернет в Туркменистане: цена, доступность и ограничения“. 2022-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
  19. ↑ „100 Мбит/с за $35 тысяч и последнее место в мире. Как контролируют интернет в Туркменистане“. 2022-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
  20. ↑ „Игры | КЕ „Туркментелеком““. 2020-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-май.
  21. ↑ „Туркмен неwс: В Туркменистане заблокировали треть существующих ИП-адресов“ (ру-РУ). Хроника Туркменистана (2022-йил 11-октябр). 2022-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-октябр.
  22. ↑ „ООН представила данные о пользователях Интернетом в 177 странах мира — в России 50 % жителей имеют доступ к всемирной паутине“. 2012-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 26-сентябр.
  23. ↑ „Туркменwеб — Wебситес оф Туркменистан, Ашгабат“. 2019-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-ноябр.