Турку (фин: Турку [ˈтурку]) ёки Або (шведча: Åбо) — Финландиянинг жануби-шарқий қисмидаги шаҳар. ТуркуПори лянининг маъмурий маркази. Аҳолиси – 172,1 минг киши (2000). Болтиқ денгизининг Ботник қўлтиғи соҳилидаги порт. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Туркудан Швецияга паром қатнайди. Мамлакатнинг савдосаноат ва маданий маркази. Машинасозлик (хусусан, кемасозлик, электроника), тўқимачилик, нефтни қайта ишлаш саноати корхоналари мавжуд. Университет, музейлар бор. Турку ХИИ аср ўрталарида финларнинг шведлар эгаллаган савдо қишлоғи ўрнида бунёд этилган. Турку ҳақидаги илк ёзма маълумотлар 1154-йилга оид араб манбаларида учрайди. ХИИИ аср ўрталаридан 1809-йилгача шведлар маъмурияти маркази. 1809—12 (амалда 1819-йилгача) Турку — Финландия Буюк князлиги пойтахти. Меъморий ёдгорликлардан роман собори (13 — ХВ асрлар) ва қаср (1280, ХВИ—ХВИИ асрларда қайта қурилган) сақланган.

Манбалар