Turkum:NASA
НАСА (ёйилиши: Натионал Аэронаутиcс анд Спаcе Администратион, таржимаси: Миллий Аэронавтика ва Фазо Маъмурияти) АҚШ ҳукуматининг ижроия ташкилотларидан бири бўлиб, Қўшма Штатларнинг фуқаро авиацияси, фазовий дастурлари ва аэронавтик тадқиқотларини олиб боради. 2006-йил февралидан НАСА вазифаси фазовий, илмий ва аэронавтик тадқиқотлар олиб бориш, деб белгиланди.
НАСА 1958-йили 29-июлда Миллий Аэронавтика ва Фазо Акти қабул қилиниши сабабли тузилган (унгача бу каби ишлар билан НАCА (Натионал Адвисорй Cоммиттеэ фор Аэронаутиcс) шуғулланар эди. Ташкилот 1958-йил 1-октабридан ишга тушди. Шу вақтгача НАСА Американинг фазовий тадқиқотлари, жумладан, Ойга парвоз, Скйлаб фазовий стансияси, Спаcе Шуттле лойиҳалари устида муваффақиятли ишлади. Ҳозирда НАСА Халқаро Фазовий Стансия ишини таъминламоқда, Орион лойиҳаси устида ишламоқда.
НАСА'нинг илмий бўлими Ер сайёрасини ўрганади, бунинг учун у Эартҳ Обсервинг Сйстем тизимини қурган, шунингдек бўлим Қуёш физикаси соҳасида ишлар олиб боради, Қуёш тизими жисмларини роботик равишда тадқиқ этади, умуман, астрофизикага боғлиқ ишлар билан шуғулланади.
„NASA“ turkumidagi sahifalar
Quyida ushbu turkumga kiruvchi 55 ta sahifadan 55 tasi koʻrsatilgan.