Turnabuloq
| Турнабулоқ | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 35 |
| Давлат | |
Турнабулоқ, Қизил, Қурганаксой — Қашқадарё вилоятидаги дарё. Яккабоғдарёнинг чап ирмоғи. Ҳисор тизмасининг Яккабоғ тоғларидан (2500 м) бошланади. Яккабоғ қишлоғи яқинида (4 км) Яккабоғдарёга қуйилади. Узунлиги 35 км, ҳавзасининг майдоно 186 км2. Тоғлар орасидан чуқур даралардан сўнг кенг водий бўйлаб оқади. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача кўп йиллик сув сарфи 1,35 м3/сек. Баҳорда тошади. Март — июн ойларида суви кўпаяди, ёз охири ва кузда камаяди. Экин майдонларини суғоришга сарфланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |