Turob Jumayev
Туроб Жумаевич Жумаев (1938-йил 10-май, Шеробод, Сурхондарё округи, ЎзССР) – ўзбек иқтисодий географ олими, тоғшунос олим, география фанлари доктори, профессор[2]. Иқтисодий география, экология иқтисодиёти ва минтақа иқтисодиёти соҳалари бўйича таниқли олим.Тоғ минтақаларини комплекс тадқиқ этишнинг методологик асосларини ишлаб чиққан олим. Гидрометереология илмий тадқиқот институти ҳузуридаги номзодлик диссертациялари бўйича Ихтисослашган илмий кенгаш аъзоси. Тошкент давлат иқтисодиёт университети фахрий профессори. „Меҳнат фахрийси“ медали соҳиби[3].
| Туроб Жумаев Жумаевич | |
|---|---|
| Файл:Туроб жумаев.пнг | |
| Таваллуди |
1938-йил 10-май Шеробод, Сурхондарё округи, ЎзССР[1] |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Географ |
| Соҳаси | География, иқтисодиёт, экология |
| Иш жойлари | Тошкент давлат иқтисодиёт университети |
| Илмий даражаси | профессор |
| Илмий унвони | доцент |
| Академик раҳбарлари | О.Жамолов, К.Хапкин |
| Мукофотлари | „Меҳнат фахрийси“ |
| Дини | Ислом |
Ёшлиги
Жумаев Туроб Жумаевич 1938-йил 10-майда Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Тупор қишлоғида туғилган. 1956-йилда Шерободдаги 1-ўрта мактабни „а’ло“ баҳолар билан тамомлаб, ўша йили Термиз педагогика билим юртига ўқишга кирди[4]. ХХ асрнинг 50—60-йилларида Сурхондарё вилоятидан етишиб чиққан қатор фан ва та’лим арбоблари мазкур билим юртида таҳсил олишган. Шу боис олимнинг хотиралашича, „билим юртида ўтган икки йил унинг учун дастлабки катта ҳаёт мактаби бўлган эди“[3]. Билим юртини имтиёзли диплом билан тугаллаган Туроб Жумаев 1958-йилда Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) География факултетига ўқишга кирди. Иқтисодий географлар тайёрлашга таниқли иқтисодчи олимлар-профессорлар О.Жамолов, К.Хапкин ва бошқаларнинг жалб қилиниши бўлажак олимнинг иқтисодий география соҳасини танлашига туртки бўлди. Талабалик даврида бажарган „Шеробод туманига иқтисодий-географик та’риф“ мавзусидаги диплом иши устозлари томонидан юқори баҳоланади. Туроб Жумаев 1963-йилда университетни иқтисодчи-географ иқтисослиги бўйича имтиёзли диплом билан томомлагач, амалий фаолиятини 1963—1965-йилларда Шеробод туманидаги мактабда география ўқитувчиси сифатида бошлади[5]. Ёш иқтидорли мутахасис илмий тадқиқотларини давом эттириш мақсадида 1965-йилда Тошкент давлат халқ хўжалиги институтига (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) аспирантурага ўқишга киради. Ана шу вақтдан буён олимнинг илмий педагогик фаолияти шу даргоҳ билан бевосита боғлиқ[3].
Фаолияти
Илмий фаолияти
Мамлакатимиз ҳудудининг 22 фоизини ташкил этувчи тоғли минтақни табиий ва иқтисодий-географик жиҳатдан ўрганиш муҳим амалий аҳамият касб этадиган илмий йўналишлардан биридир. Шунинг учун республикамизнинг тоғ минтақасига бевосита туташ Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари географлари томонидан ушбу муаммо чуқур ўрганилган. Шу ўринда илмий салоҳиятини тоғли ҳудудлар иқтисодий географиясини ўрганишга, экологик ва минтақавий иқтисодиёт масалаларига бағишлаган олим, география фанлари доктори, профессор Туроб Жумаевич Жумаевнинг хизматларини алоҳида такидлаш жоиз[4]. Илмий-педагогик фаолиятини иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун юқори малакали иқтисодчи мутахасислар тайёрлаш ишига бахшида этган олим ўзбек географиясининг фидойиларидан бири сифатида салмоқли илмий асарларни яратади. 1965-йилдан 2013-йил октабр ойигача, пенсияга чиққунга қадар қарийиб 50 йиллик илмий педагогик фаолияти Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) билан узвий боғлиқ бўлди. 1965—1968-йилларда „Иқтисодий география“ кафедрасини аспиранти. 1968-йилдан ирригация муаммолари лабараториясининг катта илмий ходими, 1969-йилдан „Иқтисодий география“ кафедрасининг ассистенти, 1971-йилдан катта ўқитувчиси, 1974-йилдан доцент, 1989-йилдан „Минтақа иқтисодиёти ва экология“ кафедраси доценти. 2005-йилдан „Меҳнат иқтисодиёти ва аҳолишунослик“ кафедраси профессори, 2006-йилдан „Тармоқлар иқтисодиёти“ кафедраси профессори, 2012-йилдан 2013-йил октабр ойигача „Саноат иқтисодиёти“ кафедраси профессори ловозимларида ишлади. Туроб Жумаевич Жумаев моҳир педагог сифатида ва ўзининг илмий салоҳияти кенглиги, назарий таҳлилнинг чуқурлиги, тадқиқотларнинг илмий-амалий аҳамияти бўйича ажралиб туради. 2018-йилда Ўзбекситон География жамияти Туроб Жумаевич Жумаевни 80 йиллик юблейи билан самимий қутлаган ва Ўзбекистон География жамиятининг 53-жилдли ахбаротномасида ҳам буни эслаб ўтади. Олим 2014-йилдан нафақада[4].
Илмий иши
Туроб Жумаевич Жумаев 1971-йилда Тошкент халқ хўжалиги институт илмий кенгашида иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун „Сурхондарё вилояти тоғ зонаси қишлоқ хўжалигининг ривожланиши ва жойлашиши муаммолари“ мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ёқлайди. Мазкур илмий тадқиқот ишида Сурхондарё вилояти тоғолди минтақаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва жойлаштиришнинг ҳолати ва унинг иқтисодий самарадорлигига оид қатор масалалар комплекс ўрганилган ва шу асосда тегишли илми-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. 1977-йилда доцент илмий унвонини олади. 2004-йилда Ўзбекистон Миллий университети ихтисослашган илмий кенгашида иқтисодий ва ижтимоий география йўналиши бўйича „Ўзбекистон тоғ зонасининг барқарор ривожланиши“ мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади. Мазкур тадқиқот ишида олим қуйидаги илмий-методологик ва амалий ишланмаларни асослаб берган[4]:
- Тоғлар ва улар ҳосил қилувчи тизимларига барқарор ривожланиш нуқтаи назаридан Ер юзасининг ўзига хос табиий-ижтимоий-иқтисодий хусусиятларга эга бўлган қисмлари сифатида комплекс таъриф берилган.
- Тоғларда жамият ҳаётини ташкил этишнинг тузилма ва тизим шакллантирувчи асоси сифатида ижтимоий-иқтисодий баландлик зоналлиги обектив қонуниятининг мавжудлиги исботланиб, унинг тоғ барқарор ривожланишига оид муаммоларни ҳал этишда ҳисобга олиниши муқаррар экани асослаб берилган.
- Табиат-аҳоли-хўжалик тизимининг „тоғлилиги“ нуқтаи назаридан тоғ ҳудудларининг барқарор ривожланиши муаммоларини тадқиқ этишнинг принсипиал ёндашувлари илмий-методик жиҳатдан асослаб берилган. Тоғ ҳудудларини иқтисодий-географик турларга ажратиш ва комплекс раёнлаштиришнинг принсипиал чизмаси тавсия этилиб, шу асосда тоғли ҳудудларни иқтисодий-географик раёнлаштириш амалга оширилган.
- Ўзбекистон тоғ минтақасининг табиий шароити ва ресурсларига баҳо берилиб, унинг табиий-экологик хилма-хиллиги ва фарқлари (раёнлари) аниқланган, тоғлардаги мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланишнинг йўналишлари кўрсатилган.
- Тоғ минтақаси барқарор ривожланишининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, ундаги асосий муаммолар аниқланган, аҳоли турар жойларини ривожлантириш, табиатдан фойдаланиш, уни муҳофаза қилишни такомиллаштириш ва сифат жиҳатдан яхшилаш бўйича истиқболга мўлжалланган илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
- Тоғларнинг „тоғ-текислик“ ва „текислик-тоғ“ тизимида тутган ўрни аниқланиб, уларнинг ўзаро та’сирини ҳудудий бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Мамлакат тоғ зонасини барқарор ривожлантириш учун мўлжалланган комплекс „Тоғ дастури“ ишлаб чиқилиб, тавсия этилган.

2005-йил ТДИУ илмий кенгаши қарорига асосан кафедра профессорлигига сайланади. Тоғ минтақаларини комплекс тадқиқ этишнинг методологик асосларини ишлаб чиққан олим ўзбек географлари ўртасида тоғшунос олим сифатида танилади. Олимнинг номзодлик ва докторлик диссертациясияларида ҳамда „Ўзбекистон тоғлари: табиати, хўжалги, дам олиш (минтақавий муаммолар)“ (1989), „Ўзбекистоннинг тоғли жойларида қишлоқ хўжалиги“ (1982) каби асарларида Ўзбекистон тоғли минтақалари географиясига оид масалалар комплекс равишда ёритилади[3].
Педагогик фаолият
Туроб Жумаевнинг педагогик фаолияти тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиш керак. Олим кўп йиллар давомида талабаларга иқтисодий география ва экология, экология иқтисодиёти, экологик менежмент, экологик экспертиза ва бошқа фанлардан чуқур мазмунли маърузалар ўқиган ва юқори даражада амалий машғулотларни ўтказган. Иқтисодиёт (экология) йўналиши бўйича қатор намунавий ишчи дастурлар, моделлар тайёрлашда фаол иштирок этган. Олимнинг бозор иқтисодиёти ва муносабатлари ҳар томонлама тўла ҳисобга олиб ёзилган ва нашр қилинган „Экология иқтисодиёти“ дарслиги, „Экологик экспертиза“, „Экологик менежмент“ (ҳаммуаллифликда), „Табиатдан фойдаланишни стратегик режалаштириш“, „Иккиламчи ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш“ каби ўқув қўлланмалари иқтисодчи экологларни ўқитишда ва тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилди. Шунингдек, „Иқтисодий география“ (ҳаммуаллифликда) ўқув қўлланмасидан давлат олий ўқув юртлари талабалари фойдаланмоқдалар. Туроб Жумаев „Иқтисодий география“ фани бўйича таълим технологияси ва ўқув методик комплексини (2 та китоб) ишлаб чиққан ва нашр эттирган. Туроб Жумаевич ўзи таълим-тарбия ва билим берган ва республикамиз ва бошқа мамлакатларда хизмат қилаётган кўп сонли шогирдларининг муваффақиятлари билан фахрланишга ҳақлидир[3].
Илмий тадқиқотлар
Тадқиқотлар
Туроб Жумаевич Жумаевнинг илмий тадқиқотларининг асосий йўналиши тоғ ҳудудлари иқтисодиёти, географияси, экологияси ҳамда Ўзбекистон миллий иқтисодиётини ҳудудий ташкил этишнинг фундаментал—методологик, амалий муаммолари ҳисобланади. Олим тоғ зоналарини комплекс ўрганишнинг чуқур назарий методик асосларини ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшган. У Ўзбекистон тоғ зонасини барқарор ривожлантириш зарурати ва йўналишларини ҳамда уларни амалга оширишнинг самарадорлигини ҳар томонлама чуқур илмий асослаб берган. „Олимнинг чуқур билими ва қобилияти тўхтовсиз изланиш, ўрганиш, таққослаш, таҳлил ва уларнинг натижаларини доимий ҳисобга олиб боришга асосланиши ғоят ибратлидир“ — деб айтади Тошкент давлат иқтисодиёти университети ректори[6].
Туроб Жумаевич Жумаев Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламентлараро Ассамблеяси ишлаб чиққан ва 2020-йил 27-ноябрда қабул қилинган „Модел қонун. Тоғ ҳудудлари ривожланиши ва муҳофазаси тўғрисида“ қонуннинг 2019—2020-йиллардаги лойиҳаси муҳокамасида ўзининг қатор таклиф ва тавсиялари билан фаол иштирок этди. Олим тавсия этган қатор қўшимча ва тузатишлар маъқулланиб, қабул қилинди ва улар мазкур қонунга киритилади. Бунда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Туроб Жумаевич Жумаев 2005-йилда О'збекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига йўллаган „Ўзбекистоннинг тоғ минтақалари: ривожланиши ҳолати ва муаммолари“ деб номланган илмий-амалий маърузасида МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси қонунидан (2020) 15 йил илгари „Ўзбекистон Республикасининг тоғ ҳудудлари тўғрисида“ қонун, Миллий тоғ сиёсати ва мақсадли тоғ дастурини ишлаб чиқиш зарурлигини илмий асослаб берган эди[3]. 2021-йилда Туроб Жумаев ўзининг кўп йиллик илмий тадқиқот натижаларини жамлаган “Бизнинг улуғвор тоғларимиз: Янги Ўзбекистон тоғ зонасининг барқарор ривожланиши. Назария ва амалиёт” номли монографиясини ёзиб тамомлаб, нашрга тайёрлайди[3].
Экологик иқтисодиёт
Туроб Жумаев иқтисодчи-экологларни тайёрлашга мўлжалланган қатор намунавий ва ишчи дастурлани, моделларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этган. Олим ўзининг илмий ишларида, асосан, атроф-муҳитни ифлослантирувчи ан’анавий иқтисодиётнинг камчиликларини очиб бериб, фан ва амалиётнинг нисбатан янги йўналиши — экология иқтисодиётининг афзалликлари ва унга ўтиш заруриятини илмий асослаб беради[4].
Экология иқтисодиёти — кишиларнинг яшаши ва фаровон турмушини та’минлаш учун табиат билан иқтисодиёт ўртасидаги оптимал мувозанатни та’минлаш масалаларини ўрганувчи фандир[7]. Туроб Жумаев яратган ўқув адабиётларда табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро алоқаларининг айнан ана шу жиҳатлари кенг ёритиб берилади[3].
Илмий нашрлар
Олимнинг кўп йиллик илмий-педагогик натижалари 160 дан ортиқ нашр қилинган ишларда, шу жумладан, 2 та монография, 3 та рисола, 1 та дарслик, 10 га яқин ўқув қўлланмалар, кўплаб илмий мақолаларда баён қилинган[4].
2015-йилда Туроб Жумаевнинг „Экология иқтисодиёти: назария ва амалиёт“ номли монографияси „Иқтисодиёт“ нашриётида нашр этилади. Қатор илмий ишлари хорижий мамлакатларда (Россия, Латвия, Арманистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Корея Республикаси) нашр этилган. Олим кўплаб республика ва халқаро конфренсиялар, симпозиумларда фаол иштирок этган. Илмий тадқиқот ишлари натижалари бўйича қатор вазирлик ва ташкилотларга тавсияномлар йўллаган[4].
Асосий илмий ишлар рўйхати
Монография ва рисолалар
- Горы Узбекистана: природа, хозяйство, отдых. Региональные проблемы. – Ташкент: Мехнат, 1989. – 250 с.
- Ўзбекистоннинг тоғли жойларида қишлоқ хўжалиги. – Тошкент: Фан, 1982. – 64 бет.
- Экология иқтисодиёти – барқарор ривожланишнинг асосий йўналиши. – Тошкент, 2012. – 62 бет.
- Экология иқтисодиёти: назария ва амалиёт. Монография. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2014. – 232 бет.
- Джумаев Т.Д. Горные регионы Узбекистана: состояние и проблемы развития. Научно-практический доклад. Адресован: Законадательную палату Олий Мажлис Республики Узбекистан. Спикеру Э.Х.Халилову от ректора Ташкентского государственного экономического университета академика С.С.Гулямова. (№ 58-1051. 02.05.2005). – 54 страниц. Рукопись.
- Бизнинг улуғвор тоғларимиз: Янги Ўзбекистон тоғ зонаси- нинг барқарор ривожланиши. Назария ва амалиёт. Монография. Тошкент: Иқтисодиёт, 2021. – 587 бет.
Дарлик ва қўлланмалар
- Экология иқтисодиёти. Дарслик. – Тошкент: ТДИУ, 2004. – 288 бет.
- Экологик экспертиза. Ўқув қўлланма. – Тошкент: ТДИУ, 2004. – 128 бет.
- Табиатдан фойдаланишни стратегик режалаштириш. Ўқув қўлланма. –Тошкент: ТДИУ, 2004. – 96 бет
- Иккиламчи ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш. Ўқув қўлланма. – Тошкент: ТДИУ, 2004. – 96 бет.
- Экологик менежмент. Ўқув қўлланма. – Тошкент: ТДИУ, 2004. – 112 бет (ҳаммуаллифликда).
- Иқтисодий география. Ўқув қўлланма. – Тошкент: ТДИУ, 2005. – 160 бет (ҳаммуаллифликда).
- Джумаев Т.Д. Технология обучения в экономическом обра- зовании. Учебно-методический комплекс по дисциплине „Экономи- ческая география“ (для бакалавров). – Ташкент: ТГЭУ, 2006. – 203 с.
- Иқтисодий таълимда ўқитиш технологияси. „Иқтисодий география ва экология“ фанидан ўқув-услубий мажмуа. Тошкент давлат иқтисодиёт университети. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2010. – 291 бет (ҳаммуаллиф Ражабов Н.).
Илмий мақоллардан намуналар
- Тоғ зонаси иқтисодиётини ривожлантириш муаммолари. Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. 1996. № 123. 10-16-бетлар.
- Проблемы социально-экономического развития горных райо- нов. Доклады Академии наук Азербайджана. 1998, № 34, с. 130-137.
- Cентрал Асеан Ҳугландс: Вертикал Зоналитй анд проблемс оф соcио-эcономиc девелопмент. Жорнал оф студео оф Кореа, Чина анд Руссиа. 1998, № 3. П. 1-8.
- Перспективы устойчивого развития горных районов Узбекистана. Известия Российской Академии наук. Сер. геогр. 2002, № 2, с. 104-106.
- Джумаев Т. Узбекистан − прекрасная горная страна Интервью с корреспондентом Н.Полянской. //Правда Востока, 10 декабря 2004 года.
- Экология иқтисодиёти: фан ва амалиёт ривожланишининг янги босқичи. Экология хабарномаси. 2001, № 11, 14-20-бетлар.
- Иқтисодиётни экологик барқарор ривожлантиришда тикла- надиган муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш муаммолари. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти: устувор йўналишлар, муаммолар ва ечимлар. Илмий мақолалар тўплами. 1-қисм. – Тошкент: ТДИУ, 2011. 109-114-бетлар.
- Ўзбекистон тоғ зонасининг экотуристик салоҳияти хусусиятлари ва улардан оқилона фойдаланиш муаммолари. //Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш истиқболлари. Халқаро илмий-амалий анжуманнинг маъруза тезислари тўплами. 2019-йил 2-ноябр. – Тошкент: ТДИУ, 2012, 192-195-бетлар.
- Стратегия социально-экономического развития горной зоны Узбекистана на долгосрочную перспективу. // Иқтисодиёт ва таълим. 2013, № 2, с. 112-116.
- Экономико-географические аспекты устойчивого развития горных территорий Узбекистана. Ўзбекистон География жамияти ахбороти. 53-жилд. –Тошкент, 2018, 84-88-бетлар.
Мукофатлар ва ютуқлар
Туроб Жумаевич Жумаев кўп йиллик илмий педагогик фаолияти давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари, талабаларнинг катта ҳурматига сазовор бўлади, университет ректорининг кўп марта раҳматномаларини олади, республика олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланади. Олим ко’п йиллик меҳнатлари эвазига „Меҳнат фахрийси“ медали билан мукофотланади. Олим Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Иқтисодиёт факултети, Саноат иқтисодиёти кафедраси фаолияти ва жамоат ишларида фаол иштирок этади. Шунингдек, Гидрометереология илмий тадқиқот институти ҳузуридаги номзодлик диссертациялари бўйича Ихтисослашган илмий кенгаш аъзоси сифатида илмий кадрларни тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшади. Қатор докторлик ва номзодлик диссертацияларига расмий оппонент бўлади[3].
Адабиётлар
- Т.Ж.Жумаев. Бизнинг улуғвор тоғларимиз. Янги Ўзбекистон тоғ зонасининг барқарор ривожланиши. Назария ва амалиёт. –Тошкент: „Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи“, – 2021, 700 бет.
- Гадоев К., Бердиева С. Ўзбек география фани фидоийлари. – Тошкент: Ўзбекистон,
- Жумаев Т. Экология иқтисодиёти: дарслик. – Тошкент, 2004.
- Жумаев Т. Экологик экспертиза. Ўқув қўлланма. – Тошкент: ТДИУ, 2004. – 128 бет
- Жумаев Т. Иккиламчи ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш. Ўқув қўлланма. – Тошкент: ТДИУ, 2004. – 96 бет.
- Жумаев Т. Экология иқтисодиёти: назария ва амалиёт. Монография. – Т., 2014
- И.Хотамов, М.Султанов, А.Ядгаров. Атроф - муҳит ва табиий ресурслар иқтисодиёти. „Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи“, 2021. 312 бет.
- А.Ходжиматов, Н.Султонова, Д.Қамбарова.География таълими жонкуярлари. „Адабиёт учқунлари“, 2016. 127 бет.
Манбалар
- ↑ Алланов, Қ. Сурхондарё вилояти географияси. Термиз: ТерДУ, 2017 — 216-бет.
- ↑ „Ўзбекистон география жамияти ахбороти, 2018.“. 2025-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 2-март.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 3,7 3,8 Жумаев, Т. Бизнинг улуғвор тоғларимиз. Янги Ўзбекистон тоғ зонасининг барқарор ривожланиши. Назария ва амалиёт.. Тошкент: Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи, 2021 — 700-бет. ИСБН 978-9943-7684-0-6.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 4,6 Гадоев, К; Бердиев, С. Ўзбек география фани фидойилари. Тошкент: ЎЗБЕКИСТОН, 2015 — 232-бет. ИСБН 978-9943-28-366-4.
- ↑ „Ўзбекистон География жамияти; ахборот ва нашрлар“. Ўзбекистон География жамияти ахборотномаси 53-жилди. 2023-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-август 2023-йил.
- ↑ Ходжиматов, А; Султонова, Н; Қамбарова, Д. География та'лими жонкуярлари. Тошкент: Адабиёт учқунлари, 2016 — 127-бет.
- ↑ Жумаев, Т. Экология иқтисодиёти, Тошкент, 2004.