Туроб Мақсуд (1947-йил[шарҳ 1] 11-сентябр, Жиззах, ЎзССР, СССР—2016-йил, Ўзбекистон) – ўзбек ёзувчиси[1][2]. Бир қанча асарлар муаллифи. „Девор“ видеофилмининг ссенарий муаллифи. Жиззах адабий муҳитининг йирик вакилларидан бири[3].

Туроб Мақсуд
Таваллуди 11-сентябр, 1947-йил ёки 1957-йил
Вафоти 2016-йил
Ўзбекистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби ёзувчи

Ҳаёти

Туроб Мақсуд 1947-йил Ўзбекистон ССР таркибидаги Жиззах вилоятининг, Жиззах шаҳрида туғилган. Ўрта таълимни тамомлагач, 1967-йил Фарғона давлат педагогика институтининг табиацҳунослик факултетига ўқишга қабул қилинади. Олийгоҳни 1972-йилда муваффақиятли тамомлайди.

Меҳнат фаолияти

Талаблик йилларидан бошлаб турли йилларда „Гулистон“, „Пахтакор“, „Ўзбекистон овози“ газеталарида муҳаррир бўлиб фаолиятини бошлади. Сўнг, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида, Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг Жиззах вилояти бўлимида турли мас’ул лавозимларда фаолият юритди.

Ижоди

Туроб Мақсуд ўзининг илк ижодий ишларини газеталарда нашр эттирган. „Шарқ юлдузи“ журналининг 1973-йилнинг 1-сонида „Қайтмас тўлқинлар“ ҳикояси нашр этилган. Йил якунида унинг ушбу ҳикояси йил ҳикояси сифатида эътироф этилган. Бундан кейин, ҳикояларини жамлаган ҳолда бир неча китоблари нашрдан чиқарилди. Жумладан, 1980-йилда „Қайтмас тўлқинлар“, 1983-йилда „Катталар ва мен“, 1985-йилда „Бешик“, 1990-йилда „Парига ошиқ ўсмир“ китоблари чоп этилган[4]. Туроб Мақсуднинг бир қанча асарлари, театр жамоалари томонидан давлат театрларида саҳналаштирилган. Шулар бир нечтаси, республика миқёсидаги танловларда совриндорлар қаторидан жой эгаллаган. Жумладан, 1997-йилда „Изғирин абадий эмасди“ драмаси 1-ўринни, 1999-йилда „Бойқуш“ драмаси 2-ўринни эгаллаган. Жиззах давлат театрида ёзувчининг „Ит қопган одам“ асари асосида комедия бир неча бор саҳналаштирилган. Ёзувчининг 2000-йилда „Юракка қасида“, 2002-йилда „Муаллим ишқи“ романи, 2003-йилда „Умр баҳори“, 2008-йилда „Илинж“ ҳамда 2014-йили „Қайтмас тўлқинлар“ роман-китоблари нашрдан чиққан.

Туроб Мақсуд ўзбек кино ижодкорлари томонидан суратга олинган „Девор“ видеофилмининг ссенарий муаллифидир. Унинг турли йилларда ёзган таниқли асарлари дунё таржимонлари томонидан уйғур, қозоқ ва рус тилларига таржима қилинган.

Ёзувчи 2016-йилда вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ С.Мирвалиев, Р.Шокирова. О'збек адиблари. Тошкент шаҳри: Г'афур Г'улом номидаги давлат нашриёти, 2016 — 273-бет. ИСБН 978-9943-03-940-7. 
  2. ↑ „Туробжон Мақсудов“. асарлар.уз. Қаралди: 12-август 2025-йил.
  3. ↑ Ўзбекистон Республикаси Олий та’лим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси. „Туропова Паризод Шавкат қизининг фалсафа доктори (ПҳД) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон“. оак.уз. Қаралди: 12-август 2025-йил.
  4. ↑ „ТУРОБЖОН МАҚСУДОВ. ҚАЙТМАС ТЎЛҚИНЛАР (ҲИКОЙА)“. Зиёуз.уз.

Изоҳлар

  1. ↑ Айрим манбаларда туғилган йили 1947-йил йил деб кўрсатилса, айримларида 1957-йил деб келтирилади

Ҳаволалар