Туроб Миралиев (1872- Тошкент — 1951) — лаганпаз кулол, Тошкент кулоллик мактабининг йирик намояндаси. Кулолликда лаган ясаш ва уни безашда ("Туроб лаганпаз" номи билан) машҳур бўлган. Отаси уста Мирвалидан ҳунар ўрганган. 1923-йилдан "Жо-нон" артелида кулол, сўнг Тошкент бадиий ўқув и.ч. комбинатида бош уста бўлиб ишлаган. М. яратган буюмлар безаги ўзига хос, ўсимликсимон нақшлари нафис ва жозибали, лаганлар безаги мужассамоти марказига турли тасвирлар (кишилар қиёфаси ва бошқалар)ни жойлаштирган; чизма гул солишнинг ўзига хос услубини ривожлантирган. М.нинг асарлари республика ва чет мамлакатлар кўргазмаларида (жумладан, Париж халқаро кўргазмасида Кумуш медал ва диплом билан) баҳоланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил