Turon yoʻlbarsi
| Турон йўлбарси | ||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Берлин Зоологик Бог'ида Кавказдан олиб келинган Турон йўлбарси, 1899-йил [1]. | ||||||||||||||||
| Биологик классификация | ||||||||||||||||
| ||||||||||||||||
Турон ё'лбарсининг тарихий тарқалиш ҳудудлари
| ||||||||||||||||
Турон йўлбарсининг (Пантҳера тигрис тигрис) тарқалиш ҳудуди шарқий Туркия, шимолий Эрон, Месопотамия, Каспий денгизи атрофи, Кавказ, Марказий Осиё, шимолий Афғонистон ва Хитойнинг ғарбий Хинжианг ҳудудларини ўз ичига олган[2]. Ўрта асрларгача у жанубий Россияда ҳам мавжуд бўлган[3]. Турон йўлбарси 1970-йилларгача бу ҳудуддаги қуруқ ўрмонлар ва дарё бўйларида яшаган[1]. Ушбу популяция алоҳида кенжа тур сифатида кўрилган ва 2003-йилда йўқолиб кетган деб баҳоланган[4].
Филогеографик таҳлил натижалари Турон ва Амур йўлбарслари популяциялари ХИХ аср бошларига қадар умумий ва узлуксиз географик тарқалишга эга бўлганини кўрсатади[5].
Турон йўлбарсининг ўлчам жиҳатдан Амур ва Бенгал йўлбарсининг ўртасида бўлган[3][6][7].
Турон йўлбарси[4] Балхаш йўлбарси, Ҳйрcаниан йўлбарси, Каспий йўлбарси ва Мазандаран йўлбарси деб ҳам аталган[8].
Таксономия
1815-йилда Жоҳанн Карл Wилҳелм Иллигер томонидан Каспий денгизи атрофида яшовчи йўлбарсни Фелис виргата деб номлаган ва бу Турон йўлбарси учун ишлатилган биринчи илмий номдир[9]. 1904-йилда Константин Сатунин Тигрис септентрионалис илмий номини 1860-йилларда Ланкаран пасттекислигида ўлдирилган йўлбарслар учун уларнинг бош суяги ва тери намуналаридан келиб чиқиб таклиф қилган[10]. Эрнст Счwарз эса 1916-йилда Фелис тигрис леcоқи ва Фелис тигрис трабата номларини Лоп Нур ва Или дарёси ҳудудларидан олинган йўлбарс териси ва бош суякларига асосланиб таклиф қилган[11].
1929-йилда Региналд Иннес Поcоcк йўлбарсни Пантералар туркумига киритган[12]. Бир неча ўн йиллар давомида, Турон йўлбарси алоҳида кенжа тур сифатида қаралган[6][13].
1999-йилда бир нечта йўлбарс кенжа турларининг ҳақиқийлиги савол остига олинган. ХИХ ва ХХ асрларда тасвирланган кўплаб эҳтимолий кенжа турлар, асосан, мўйна узунлиги ва ранглилиги, чизиқларнинг нақши ва тана ўлчамлари асосида фарқланган. Булар эса йўлбарс популяциялар орасида кенг ўзгариб турадиган хусусиятлар ҳисобланган. Морфологик жиҳатдан, турли ҳудудлардаги йўлбарслар бироз фарқланади ва Плеистоцен даврида ушбу ҳудудлар популяциялари ўртасида ген оқими бўлиши мумкин деб ҳисобланади. Шунинг учун фақат икки йўлбарс кенжа турини ҳақиқий деб тан олиш таклиф қилинган: Осиёда П. т. тигрис ва Катта Сунда оролларидаги П. т. сондаиcа[14].
ХХИ асрнинг бошида, музей коллексияларидан олинган 20 та йўлбарс суяги ва тўқима намуналари асосида генетик тадқиқотлар ўтказилган ва камида бешта митохондриал ген сегменти кетма-кетлиги ўрганилган. Натижалар Турон йўлбарсларининг митохондриал ДНКларида кам миқдордаги ўзгарувчанликни ва Турон йўлбарси ва Амур йўлбарси жуда ўхшаш эканлигини кўрсатган. Бу эса Амур йўлбарсининг Турон йўлбарсининг генетик жиҳатдан энг яқин тирик турдоши эканлигини кўрсатади. Филогеографик таҳлил шуни кўрсатадики, Турон ва Амур йўлбарсларининг умумий аждоди Марказий Осиёга шарқий Хитойдан Гансу-Ипак йўли ҳудуди орқали 10,000 йилдан камроқ вақт илгари кўчиб ўтган ва кейинчалик шарққа ўтиб, Россия Узоқ Шарқидаги Амур йўлбарси популяциясини ташкил этган. Турон ва Амур йўлбарслари эҳтимол ХИХ аср бошигача битта узлуксиз популяция бўлган, аммо саноат инқилоби даврида яшаш муҳитларининг парчаланиши ва йўқолиши сабабли бир-биридан ажралиб кетган[5].
2015-йилда барча эҳтимолий йўлбарс кенжа турларининг морфологик, экологик ва молекуляр хусусиятлари комбинацияланган усулда таҳлил қилинган. Натижалар иккита эволуцион гуруҳни, яъни континентал ва Сунда йўлбарсига ажратишни қўллаб-қувватлаган. Муаллифлар фақат икки кенжа турини тан олишни таклиф қилишган: П. т. тигрис Бенгал, Малай, Ҳиндихитой, Жанубий Хитой, Амур ва Турон йўлбарси популяциялари, ва П. т. сондаиcа Ява, Бали ва Суматра йўлбарси популяцияларини ўз ичига олади. Осиёнинг қуруқлик қисмидаги йўлбарслар иккита кладга бўлинади. Яъни Турон ва Амур йўлбарси популяциялари томонидан шаклланган шимолий клад ва Осиёнинг қолган қуруқлик қисмидаги популяциялари томонидан шаклланган жанубий клад[15].
2017-йилда Cат Спеcиалист Гроуп йиртқичлар таксономиясини қайта кўриб чиқди ва Осиёнинг қуруқликдаги йўлбарс популяцияларини П. т. тигрис деб номлади[2]. Бироқ, 2018-йилда чоп этилган генетик тадқиқот олтита монофилетик клад мавжудлигини илгари сурди, Амур ва Турон йўлбарслари Осиёнинг қуруқликдаги бошқа популяцияларидан ажралиб туришини, шу билан бирга олтита тирик кенжа турнинг анъанавий консепсиясини қўллаб-қувватлади[16].
Ташқи кўриниши
Мўйнаси
Турон ва Амур йўлбарси терисининг фотосуратлари шуни кўрсатадики, Турон йўлбарси мўйнасининг ранги ўзгариб турган ва умуман олганда Амур йўлбарсига қараганда ёрқинроқ ва бир хил тонда бўлган. Чизиқлар торроқ, тўлиқроқ ва Манжуриядаги йўлбарсларга қараганда бир-бирига яқинроқ жойлашган. Чизиқларининг ранги жигарранг ёки долчин рангларининг аралашмаси бўлган. Тоза қора нақшлар фақат бош, бўйин, бел қисмининг ўртаси ва дум учида жойлашган. Думининг асосидаги бурчакли нақшлар Узоқ Шарқ популяцияларига қараганда камроқ ривожланган. Ёзги ва қишки мўйналар орасидаги фарқ кескин бўлган. Аммо Узоқ Шарқ популяцияларидаги каби бўлмаган. Қишки мўйна очроқ, камроқ аниқ нақшларга эга эди. Ёзгиси Бенгал йўлбарсининг мўйнаси билан бир хил зичлик ва соч узунлигига эга бўлган, аммо Турон йўлбарсининг чизиқлари одатда торроқ, узунроқ ва бир-бирига яқинроқ жойлашган. У Осиёнинг мўтадил қисмларида учраши сабабли, йўлбарслар орасида энг қалин мўйнага эга бўлган[3][6][7].
Ҳажми
Эркак Турон йўлбарсининг тана узунлиги 270–295 см (106–116 дюм) ва вазни 170–240 кг (370–530 фунт) бўлган. Урғочиларининг бошдан танага бўлган ўлчами 240–260 см (94–102 дюм) ва вазни эса 85–135 кг (187–298 фунт) эди[6]. Эркакларнинг бош суяги максимал узунлиги 297–365,8 мм (11,69–14,40 дюм), урғочиларники эса 195,7–255,5 мм (7,70–10,06 дюм) бўлган[3]. Турон йўлбарсининг энсаси Бенгал йўлбарсиникидан кенгроқ бўлган[14]. Турон йўлбарси энг катта мушук турларидан бири бўлиб, у Амур йўлбарси билан бир қаторда бўлган[6][3][17].
Турон йўлбарсининг баъзи аъзолари фавқулодда йирик ўлчамларга эга бўлган. 1954-йилда Сумбар дарёси яқинидаги Копет-Даг да бир йўлбарс ўлдирилган, унинг тулум қилинган териси Ашхабод музейига қўйилган. Унинг бошдан танага бўлган узунлиги 2,25 м (7,4 фут) эди. Унинг бош суяги кондилобазал узунлиги тахминан 305 мм (12,0 дюйм), ва зигоматик кенглиги 205 мм (8,1 дюйм) ни ташкил этган. Бош суяги узунлиги 385 мм (15,2 дюйм) бўлган, бу Турон йўлбарси популяцияси учун ўша пайтдаги максимал 365,8 мм (14,40 дюйм) кўрсаткичдан юқори эди ва аксарият Амур йўлбарсларининг бош суяги узунлигидан озгина катта бўлган[3]. 1899-йил феврал ойида Пришибинскда яна бир йўлбарс ўлдирилган. Тери олиниб ўлчанганда, тана узунлиги 270 см (8,9 фут) ни, 90 см (3,0 фут) узунликдаги дум билан бирга, жами узунлиги тахминан 360 см (11,8 фут) ни ташкил этган. Турон йўлбарсининг тана узунлиги 2,95 м (9,7 фут) гача бўлганлари маълум[6]. Гувоҳларга кўра Турон йўлбарси „улкан ҳажмдаги йўлбарс“ ва „маҳаллий от зотларидан кичик эмас“ деб тасвирган. Унинг мўйнаси анча узун бўлган[3].
Турон йўлбарслари бош суяги ўлчами ва шакли Осиёнинг қуруқликдаги бошқа йўлбарс намуналари билан сезиларли даражада ўхшаш ва деярли фарқли бўлмаган[18].
Тарқалиши ва яшаш ҳудудлари
ХИХ асрда йўлбарслар қуйидаги ҳудудларда учраган:
- Шарқий Анатолия ҳудуди, бу Турон йўлбарси учрайдиган энг ғарбий ҳудуд ҳисобланади[1]. Туркиянинг шарқидаги Арарат тоғи, Şанлıурфа, Şıрнак, Сиирт ва Ҳаккари вилоятларида Турон йўлбарси ҳақида ёзувлар мавжуд. Ҳаккари вилоятида йўлбарслар эҳтимол 1990-йилларга қадар учраган[19][20] . Ироқда тасдиқланган ягона манба 1887-йилга тўғри келади. Унга кўра Мосул яқинида йўлбарс отиб ўлдирилган, у жануби-шарқий Туркиядан кўчиб келган деб ишонилади[19]. Шунингдек, Ироқ ва Суриядаги Дажла ва Фурот дарёси ҳудудида йўлбарсларнинг тарихан мавжудлиги ҳақида даъволар мавжуд[21][22].
- Кавказнинг жануби-шарқий чеккаси, масалан, Талйш тоғларининг тепалик ва пасттекислик ўрмонлари, Ланкаран пасттекисликлари, Гöйтəпə, Жалилабад пасттекислик ўрмонлари, бу ерлар орқали йўлбарслар Транс-Кавказнинг шарқий текисликларига Дон дарёси ҳавзасигача кўчган; шимоли-ғарбий Форснинг Арасбаран ва Зангезур тоғлари[3].
- Каспий денгизи ҳудудида, нотекис тарқалган ва дарё ҳавзалари, кўл қирғоқлари ва денгиз қирғоқлари каби ботқоқликлар атрофида яшаган[3]. Эроннинг тарихий ёзувлари фақат Каспий денгизининг жанубий қирғоқлари ва унга туташ Алборз тоғлари бўйлаб тарқалгани ҳақида маълум холос[23].
- Марказий Осиё, масалан, Туркманистоннинг жануби-ғарбий қисмида Атрек дарёси ва унинг ирмоқлари бўйлаб, Сумбар ва Чандйр дарёлари бўйлаб; Копет-Дагнинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмларида; Ашхабоднинг шимолий этакларида; Афғонистоннинг Ҳарируд дарёсининг Ҳиротдаги юқори оқимида ва дарёнинг қуйи оқимидаги ўрмонлар бўйларида; Тежен ва Мургап атрофида, Кушка ва Кашан дарёлари бўйларида; Амударё ҳавзасидан Орол денгизигача ва Орол денгизининг бутун қирғоқлари бўйида; Сирдарё бўйлаб Фарғона водийсигача Тошкент ва Талас Олатовининг ғарбий тармоғигача; Чу ва Или дарёлари бўйлаб; Балхаш кўлининг жанубий қирғоқлари бўйлаб ва шимолга томон жанубий Алтай тоғлари, жануби-шарқий Трансбайкал ёки Шарқий Сибиргача тарқалган[3][24] . Хитойда, у Тарим, Манаси дарёси ва Лоп Нур ҳавзаларида учраган[1].
Турон йўлбарсининг аввалги тарқалишини минтақадаги туёқли ҳайвонларнинг тарқалишини ўрганиш орқали тахмин қилиш мумкин[25]. Ёввойи чўчқа ўрмонли ҳудудларда, сув оқимлари бўйлаб, қамишзорлар ва Каспий ва Орол денгизлари бўйидаги чакалакзорларда сон жиҳатдан ҳукмрон туёқли ҳайвон эди. Сув оқимлари чўл ҳудудларига чуқур кириб борганда, ёввойи чўчқа ва йўлбарс яшаш жойи одатда чизиқли бўлган, энг кўпи билан бир неча километр кенгликда яшаган. Қизил кийиклар Қора денгиз атрофидаги ўрмонларда ва Каспий денгизининг жанубий қисмидаги тор ўрмон ҳудудида учраган. Балхаш кўлининг жанубидаги ўрмонларда кийиклар учраган. Бухоро буғуси Орол денгизининг жанубий чегарасида, ва жанубга Сирдарё ва Амударё бўйлаб чўзилган тор ўрмон ҳудудида яшаган[3].
Сўнги Плеистоцен ва Ҳолоцен даврларида, Турон йўлбарси популяцияси эҳтимол Ҳиндукушда 4,000 м (13,000 фт) дан паст бўлган йўлаклар орқали Бенгал йўлбарси популяцияси билан боғланган. Кейинчалик эса ген оқими одамлар томонидан узиб қўйилган[26].
Маҳаллий қирғинлар

Турон йўлбарсининг йўқ бўлиши ХИХ аср охирида Россиянинг Туркистонни мустамлакага айлантириши билан бошланди[27]. Унинг йўқ бўлиб кетишига бир неча омиллар сабаб бўлди:
- Йўлбарслар спортчилар ва ҳарбий хизматчиларнинг катта гуруҳлари томонидан ўлдирилган, улар шунингдек ёввойи чўчқа каби йўлбарсларнинг асосий ўлжаларини ҳам овлаган. Ёввойи чўчқанинг яшаш ҳудудлари ХИХ-аср ўрталаридан 1930-йилларгача ҳаддан ташқари кўп овлаш, табиий офатлар ва чўчқа безгаги ва оғиз ва туёғ касаллиги каби касалликлар туфайли тез ва кенг кўламда камайиб кетган[3].
- Йўлбарс яшайдиган кенг қамишзорлар тобора кўпроқ пахта ва бошқа экинларни экиш учун қишлоқ хўжалиги ерларига айлантирилган[27].
- Катта чўл ҳудудларидаги сув оқимларининг чекланиши аллақачон табиатан тарқалиши заиф бўлган йўлбарсларнинг кўпайишини баттар ёмонлаштирган[25].
ХХ аср бошигача рус армияси мунтазам равишда ўрмонлардан, аҳоли яшаш жойларидан ва потенсиал қишлоқ хўжалиги ерлари атрофидан йиртқич ҳайвонларни тозалаш учун фойдаланилган. Биринчи жаҳон урушигача ҳар йили Амударё ва Панж дарёлари ўрмонларида тахминан 50 та йўлбарс ўлдирилган. 1929-йилгача йўлбарс териси учун юқори мукофотлар тўланган. Йўлбарсларнинг асосий емиши бўлган ёввойи чўчқа ва кийиклар, овчилар, ўрмонларнинг кесилиши ва дарёлар бўйлаб ўсиб бораётган аҳоли сони туфайли йўқолиб кетди[28]. 1910-йилгача пахта экинлари Туркистоннинг деҳқончилик ерларининг деярли бешдан бир қисмини, Фарғона водийсида эса тахминан ярмига тенг эди[29].
Сўнги кўришлар
1887-йилда Ироқнинг Мосул яқинида бир йўлбарс ўлдирилган[1][19]. Грузияда, маълум бўлган охирги йўлбарс 1922-йилда Тбилиси яқинида уй ҳайвонларини олиб кетгандан кейин ўлдирилган[30][1]. Хитойда, йўлбарслар 1920-йилларда Шинжоннинг Тарим дарёси ҳавзасидан йўқолиб кетган[1][30]. Озарбайжонда, маълум бўлган охирги йўлбарс 1932-йилда ўлдирилган; аммо, Талйш тоғларида кейинги йилларда йўлбарсларнинг бир неча марта кўрингани айтилган[31].
Туркияда, 1943-йилда Селçук ҳудудида бир жуфт йўлбарс ўлдирилганлиги айтилган[32]. 1970-йилларнинг бошларида Улудере яқинида топилган бир нечта йўлбарс терилари шарқий Туркияда йўлбарс популяциясининг мавжудлигини кўрсатган[33][34] . Ушбу ҳудудда ўтказилган сўровномалар натижасида 1980-йилларнинг ўрталаригача ҳар йили бирдан саккизтагача йўлбарс ўлдирилгани ва йўлбарслар эҳтимол 1990-йилларнинг бошларигача ушбу ҳудудда омон қолгани аниқланди. Қизиқишнинг пастлиги ва хавфсизлик сабабларига кўра, бу ҳудудда қўшимча дала тадқиқотлари ўтказилмаган[20].
Эроннинг Голестон миллий боғида 1953-йилда маълум бўлган охирги йўлбарслардан бири отиб ўлдирилган[7]. Бошқа бир йўлбарс 1958-йилда Голестон вилоятида кўринган. Туркманистонда, маълум бўлган охирги йўлбарс 1954-йилнинг январида Копет-Даг тизмаларидаги Сумбар дарёси водийсида ўлдирилган[35]. Яна бири 1960-йилларда Üрüмқининг ғарбий томонидаги Тян Шан тизмаларидаги Манаси дарёси ҳавзасида йўқолганлиги ҳақида хабар берилган[3]. Амударёнинг қуйи оқимларида 1968-йилда Орол денгизи ҳудудидаги Нукус яқинида тасдиқланмаган кузатув охирги хабардир. 1970-йилларнинг бошларига келиб, йўлбарслар дарёнинг қуйи оқимлари ва Туркман-Ўзбек-Афғон чегараси ҳудудидаги Панж водийсидан йўқолган[3]. Панж дарёси, Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳудуд бўлиб, 1960-йилларнинг охиригача Турон йўлбарсининг асосий яшаш манзили ҳисобланган. Афғон-Тожик чегараси ҳудудидаги йўлбарснинг энг сўнгги кўриниши 1998-йилда Бабатаг тизмасида бўлган[28]. Афғонистоннинг Лагҳман вилоятида 1997-йилнинг апрелида бир жуфт Турон йўлбарси қўлга олинган[36].
Қозоғистонда, маълум бўлган охирги Турон йўлбарси 1948-йилда Или дарёси атрофида қайд этилган, бу Балхаш кўли ҳудудидаги охирги маълум бўлган асосий яшаш манзили эди[3]. 2006-йилнинг май ойида, бир қозоғистонлик овчи Балхаш кўли яқинида болалари билан бир урғочи йўлбарсни кўрганлигини даъво қилган. Аммо, бу кузатув ноаниқ ва тасдиқланмаган бўлиб қолмоқда[37].
Феъл-атвор ва экология

Турон йўлбарсининг яшаш ҳудудлари ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Ўлжа излаб, улар эҳтимол кенг ҳудудларда айланган, бир яйловдан бошқасига кўчиб юрадиган унгулатларни кузатган. Ёввойи чўчқалар ва кийиклар уларнинг асосий ўлжа манбасини ташкил этган. Марказий Осиёнинг кўплаб ҳудудларида яшаган, Бухоро буғуси ва қизил кийик унинг муҳим ўлжаларидан бири бўлган. Шунингдек, Эроннинг Хазар қизил буғуси ва жайрони; Амударёнинг қуйи оқимларидаги Евросиё олтин чакали, қоплон мушуги, чигирткалар ва бошқа майда сутемизувчилар унинг озуқа манбасига кирган. Мианкалеҳ ярим оролида саигалар, ёввойи отлар ва форс онагирлари; Жанадарё ва Орол денгизи атрофида Туркман қулонлари, Мўғул ёввойи эшаклари ва тоғ қўйлари; Байкал кўли ҳудудида Манжурия буғуси ва лосини овлаган. Турон йўлбарслари сув босган ҳудудларда ва суғориш каналларида балиқ овлаган. Қишда, тез-тез подадан узоқлашган итлар ва чорва ҳайвонларига ҳужум қилган. Турон йўлбарси дарёлардан сув ичишни афзал кўрган ва сув камроқ шўр бўлган фаслларда кўллардан сув ичган[3].
Касаллик
Тожикистоннинг жануби-ғарбий қисмида икки йўлбарснинг кичик ва катта ичакларида 5–7 лентасимон гижжа (Таэниа бубесеи) топилган[3].
Ҳимоя қилиш
1938-йилда Тожикистонда биринчи муҳофаза қилинадиган ҳудуд Тигровая Балка (русча: Тигровая балка) ташкил этилган. Ушбу заповедник номи қуриган дарё канали бўйлаб от минган икки рус армияси зобитига йўлбарс ҳужум қилганидан кейин берилган. Тигровая Балка Совет Иттифоқидаги Турон йўлбарсларининг охирги бошпанаси бўлган ва Афғонистон чегарасига яқин жойлашган Панж ва Кофарниҳон дарёлари орасидаги Вахш дарёсининг қуйи оқимида жойлашган. 1958-йилда у ерда бир йўлбарс кўринган[39]. 1947-йилдан кейин йўлбарслар Совет Социалистик Республикалар Иттифоқида қонуний ҳимояга олинган[28].
Эронда Турон йўлбарслари 1957-йилдан бери ҳимояланган бўлиб, отиш учун катта жарима белгиланган. 1970-йилларнинг бошларида, атроф-муҳит қўмитасининг биологлари Хазар ўрмонларининг одам яшамайдиган ҳудудларида бир неча йил давомида Турон йўлбарсларини қидирган, аммо уларнинг мавжудлигини топа олмаган[7].
Тутқинликда
Кавказдан келган йўлбарс ХИХ асрнинг охирида Берлин ҳайвонот боғида сақланган[1]. ХХ асрда Москва ҳайвонот боғида сақланган ва Эроннинг шимолида қўлга олинган йўлбарснинг ДНКси Турон йўлбарси ва Амур йўлбарси ўртасида яқин генетик муносабатни аниқлаган генетик тестда ишлатилган[5].
Табиатга қайтариш лойиҳаси
Амур йўлбарси Турон йўлбарсининг энг яқин турдоши эканлиги ҳақидаги сўнгги топилмалар туфайли, Амур йўлбарсини Марказий Осиёнинг Турон йўлбарси яшаган хавфсиз жойларига қайта киритиш эҳтимоли ҳақида муҳокамалар бошланди[40]. Амударё делтаси бундай лойиҳа учун потенсиал жой сифатида таклиф қилинди. Ҳудуд мос келишини кўрсатиш ва бундай ташаббус тегишли қарор қабул қилувчилардан қўллаб-қувватланишини олиш учун техник-иқтисодий асослаш бошланди. Тахминан 100 та йўлбарс популяцияси учун йўлбарс ўлжасига бой камида 5,000 км² (1,900 кв ми) кенгликдаги яшаш жойларини талаб қилинади. Ҳозирда бундай яшаш жойи мавжуд эмас ва қисқа муддат ичида таъминланиши даргумон. Шунинг учун таклиф қилинган ҳудуд ҳозирги босқичда, табиатга қайтариш учун мос эмас[28].
Турон йўлбарсини тиклаш муҳокамаларга туртки берган бўлса-да, йўлбарслар учун жойлар ҳали тўлиқ режалаштиришга жалб қилинмаган. Аммо дастлабки экологик тадқиқотлар орқали аниқланганидек, Марказий Осиёнинг баъзи кичик аҳоли яшайдиган ҳудудлари йўлбарслар учун табиий яшаш жойларини сақлаб қолган[41].
Маданиятда
Рим империясида Африка ва Осиёдан олиб келинган йўлбарслар ва бошқа йирик ҳайвонлар гладиатор ўйинларида ишлатилган[42]. Торос тоғларида леопард ва йўлбарсларни қўлга олиш учун тош тузоқлар қўлланган[43].
Пилпай масалларида йўлбарс ваҳший ва чўлни бошқарувчи ҳайвон сифатида тасвирланган[44]. Форс ва Марказий Осиё маданиятида бабр (форсча: ببر, йўлбарс) тасвири мавжуд. „Бабр Мазандаран“ номи баъзида таниқли курашчиларга берилган[8]. Палмира шаҳридаги сурия мозаикаси Соссонийларни йўлбарс сифатида тасвирлайди, бу эҳтимол Палмиранийлар қироли Оденатнинг Шапур И устидан қозонган ғалабасини назарда тутган. Мозаикадаги ёзув Оденат томонидан ишлатилган „Мрн“ номини яширади[45]. Бу, эҳтимол, Оденатнинг форслар устидан қозонган ғалабасини англатгам. Камончи Оденатни, йўлбарслар эса форсларни ифодалаган. Оденатнинг устидан учаётган бургут уни ғалаба билан қутлашини билдирган[46].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 ; Жаcксон, П. „Тигер, Пантҳера тигрис (Линнаэус, 1758)“, Wилд Cац: статус сурвей анд cонсерватион аcтион план. ИУCН/ССC Cат Спеcиалист Гроуп, 1996 — 55–65-бет.
- ↑ 2,0 2,1 Китченер, А. C.; Бреитенмосер-Wüрстен, C.; Эизирик, Э.; Гентрй, А.; Wерделин, Л.; Wилтинг, А.; Ямагучи, Н.; Абрамов, А. В. эт ал. (2017). "А ревисед тахономй оф тҳе Фелидаэ: Тҳе финал репорт оф тҳе Cат Cлассифиcатион Таск Форcе оф тҳе ИУCН Cат Спеcиалист Гроуп". Cат Неwс (Спеcиал Иссуэ 11): 66–68. Арчивед фром тҳе оригинал он 2017-07-31. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20170731185717/ҳттп://www.cацг.орг/филеадмин/филешаринг/5.Cат_Неwс/5.3._Спеcиал_Иссуэс/5.3.10._СИ_11/CН_Спеcиал_Иссуэ_11_Ревисед_тахономй_оф_тҳе_Фелидаэ.пдф. Қаралди: 2024-07-30.Турон йўлбарси]]
- ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 3,10 3,11 3,12 3,13 3,14 3,15 3,16 3,17 Ҳептнер, В. Г.; Слудскиж, А. А. „Тигер“, . Млекопитажуščиэ Совецкого Соиуза. Москва: Вйсšаиа Šкола. Wашингтон ДC: Смитҳсониан Институтион анд тҳе Натионал Сcиэнcе Фоундатион, 1992 — 95–202-бет.
- ↑ 4,0 4,1 Жаcксон, П.; Ноwелл, К. (2011). "Пантҳера тигрис ссп. виргата". ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс 2011: э.Т41505А10480967. ҳттпс://www.иуcнредлист.орг/спеcиэс/41505/10480967.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Дрисcолл, C. А.; Ямагучи, Н.; Бар-Гал, Г. К.; Роcа, А. Л.; Луо, С.; Маcдоналд, Д. W.; О'Бриэн, С. Ж. (2009). "Миточондриал Пҳйлогеограпҳй Иллуминатес тҳе Оригин оф тҳе Эхтинcт Cаспиан Тигер анд Иц Релатионшип то тҳе Амур Тигер". ПЛОС ОНЕ 4 (1): э4125. дои:10.1371/жоурнал.поне.0004125. ПМИД 19142238. ПМC 2624500. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=2624500.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 Мазáк, В. (1981). "Пантҳера тигрис". Маммалиан Спеcиэс (152): 1–8. дои:10.2307/3504004.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 Фироуз, Э. „Тигер“, . Тҳе cомплете фауна оф Иран. Лондон, Неw Ёрк: И. Б. Таурис, 2005 — 66–67-бет. ИСБН 978-1-85043-946-2.
- ↑ 8,0 8,1 Ҳумпҳрейс, П.; Каҳром, Э. „Cаспиан тигер“, . Лион анд Газелле: Тҳе Маммалс анд Бирдс оф Иран. Авон: Имагес Публишинг, 1999 — 75–77-бет. ИСБН 9781860642296.
- ↑ Иллигер, C. (1815). "Üберблиcк дер Сäугетҳиэре нач иҳрер Вертеилунг üбер диэ Wелттҳеиле". Абҳандлунген дер Кöнигличен Преуßисчен Академиэ дер Wиссенсчафтен зу Берлин 1804−1811: 39–159. Арчивед фром тҳе оригинал он 2019-06-08. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20190608070026/ҳттп://библиотҳек.ббаw.де/ббаw/библиотҳек-дигитал/дигиталеқуэллен/счрифтен/анзеиге/индех_ҳтмл?банд=07-абҳ%2Ф18041811&сеите%3Аинт=195. Қаралди: 2020-07-15.Турон йўлбарси]]
- ↑ Сатунин, К. (1906). "Диэ Сäугетиэре дес Талйсчгебиэтес унд дер Муганстеппе". Миттеилунген дес Каукасисчен Мусеумс 2: 263–394. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/извиэстииами219051906тбил/паге/308/моде/2уп.
- ↑ Счwарз, Э. (1916). "Зwеи неуэ Локалформен дес Тигерс аус Cентраласиэн". Зоологисчер Анзеигер 47 (12): 351–354. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/зоологисчеранзе47деут/паге/350/моде/2уп.
- ↑ Поcоcк, Р. И. (1929). "Тигерс". Жоурнал оф тҳе Бомбай Натурал Ҳисторй Соcиэтй 33 (3): 505–541. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/жоурналофбомб33341929бомб/паге/н133.
- ↑ Андоза:МСW3 Cарнивора
- ↑ 14,0 14,1 Китченер, А. „Тигер дистрибутион, пҳенотйпиc вариатион анд cонсерватион иссуэс“, . Ридинг тҳе Тигер: Тигер Cонсерватион ин Ҳуман-Доминатед Ландсcапес. Cамбридге Университй Пресс, 1999 — 19–39-бет. ИСБН 978-0-521-64835-6 (2012-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Wилтинг, А.; Cоуртиол, А.; Чристиансен, П.; Ниэдбалла, Ж.; Счарф, А. К.; Орландо, Л.; Балкенҳол, Н.; Ҳофер, Ҳ. эт ал. (2015). "Планнинг тигер реcоверй: Ундерстандинг интраспеcифиc вариатион фор эффеcтиве cонсерватион". Сcиэнcе Адванcес 11 (5): э1400175. дои:10.1126/сcиадв.1400175. ПМИД 26601191. ПМC 4640610. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=4640610.
- ↑ Ли, Й.-C.; Сун, Х.; Дрисcолл, C.; Миқуэлле, Д. Г.; Ху, Х.; Мартелли, П.; Упҳйркина, О.; Смитҳ, Ж. Л. Д. эт ал. (2018). "Геноме-wиде эволутионарй аналйсис оф натурал ҳисторй анд адаптатион ин тҳе wорлд'с тигерс". Cуррент Биологй 28 (23): 3840–3849.э6. дои:10.1016/ж.cуб.2018.09.019. ПМИД 30482605.
- ↑ Ноwак, Р. М.. Wалкер'с Маммалс оф тҳе Wорлд. Балтиморе: Жоҳнс Ҳопкинс Университй Пресс, 1999. ИСБН 978-0-8018-5789-8.
- ↑ Мазáк, Ж. Ҳ. (2010). "Cраниометриc вариатион ин тҳе тигер (Пантҳера тигрис): Имплиcатионс фор паттернс оф диверситй, тахономй анд cонсерватион". Маммалиан Биологй – Зеицчрифт фüр Сäугетиэркунде 75 (1): 45–68. дои:10.1016/ж.мамбио.2008.06.003.
- ↑ 19,0 19,1 19,2 Коcк, Д. (1990). "Ҳисториcал реcорд оф а тигер, Пантҳера тигрис (Линнаэус, 1758), ин Ирақ". Зоологй ин тҳе Миддле Эаст 4: 11–15. дои:10.1080/09397140.1990.10637583.
- ↑ 20,0 20,1 Cан, Ö. Э.. Статус, cонсерватион анд манагемент оф ларге cарниворес ин Туркей. Страсбоург: Cонвентион он тҳе cонсерватион оф Эуропеан wилдлифе анд натурал ҳабитац, 2004.
- ↑ Ҳатт, Р. Т.. Тҳе маммалс оф Ирақ. Анн Арбор: Мусеум оф Зоологй, Университй оф Мичиган, 1959.
- ↑ Массети, М. „Cарниворес оф Сйриа“, . Анимал Биодиверситй ин тҳе Миддле Эаст. Проcеэдингс оф тҳе Фирст Миддле Эастерн Биодиверситй Cонгресс, Ақаба, Жордан, 20–23 Оcтобер 2008 Неуберт, Э.: . ЗооКейс 31, 2009 — 229–252-бет. ДОИ:10.3897/зоокейс.31.170.
- ↑ Фаизолаҳи, К. (2016). "Тигер ин Иран – ҳисториcал дистрибутион, эхтинcтион cаусес анд феасибилитй оф реинтродуcтион". Cат Неwс (Спеcиал иссуэ 10): 5–13.
- ↑ Сеиденстиcкер, Ж.; Чристиэ, С.; Жаcксон, П. „Префаcе“, . Ридинг тҳе Тигер. Тигер cонсерватион ин ҳуман-доминатед ландсcапес. Cамбридге, У.К.: Cамбридге Университй Пресс, 1999 — ХВ–ХИХ-бет. ИСБН 978-0-521-64835-6.
- ↑ 25,0 25,1 Сунқуист, М.; Карантҳ, К. У.; Сунқуист, Ф. „Эcологй, беҳавиоур анд ресилиэнcе оф тҳе тигер анд иц cонсерватион неэдс“, . Ридинг тҳе Тигер. Тигер cонсерватион ин ҳуман-доминатед ландсcапес. Cамбридге, У.К.: Cамбридге Университй Пресс, 1999 — 5–18-бет. ИСБН 9780521648356.
- ↑ Cоопер, Д. М.; Дугморе, А. Ж.; Гиттингс, Б. М.; Счарф, А. К.; Wилтинг, А.; Китченер, А. C. (2016). "Предиcтед Плеистоcене–Ҳолоcене ранге шифц оф тҳе тигер (Пантҳера тигрис)". Диверситй анд Дистрибутионс 22 (11): 1199–1211. дои:10.1111/дди.12484. ҳттпс://репоситорй.публиссо.де/ресоурcе/фрл:6407259/дата.
- ↑ 27,0 27,1 Жоҳнсон, П.. Тҳе биртҳ оф тҳе Модерн Wорлд Соcиэтй, 1815–1830. Неw Ёрк: Ҳарпер Cоллинс Публишерс, 1991. ИСБН 978-0-06-016574-1.
- ↑ 28,0 28,1 28,2 28,3 Жунгиус, Ҳ.; Чикин, Й.; Царук, О.; Переладова, О.. Пре-Феасибилитй Студй он тҳе Поссибле Ресторатион оф тҳе Cаспиан Тигер ин тҳе Аму Даря Делта. WWФ Руссиа, 2009. Қаралди: 2016-йил 19-август (2016-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Броwер, Д. Р.. Туркестан анд тҳе фате оф тҳе Руссиан Эмпире. Лондон: Роутледге, 2003. ИСБН 978-0-415-29744-8.
- ↑ 30,0 30,1 Огнев, С. И. „Cарнивора (Фиссипедиа)“, . Маммалс оф тҳе У.С.С.Р. анд аджаcент cоунтриэс. Wашингтон Д. C.: Натионал Сcиэнcе Фоундатион, 1935.
- ↑ Новиков, А. Г.. Кҳишчне млекопитаюшчиэ фаунй СССР. Исраэл програм фор сcиэнтифиc транслатионс, 1962. ОCЛC 797893515.
- ↑ Жоҳнсон, К. (2002). "Тҳе Статус оф маммалиан cарниворес ин Туркей". Эндангеред Спеcиэс Упдате 19 (6): 232–237. ҳттпс://деэпблуэ.либ.умич.эду/бицтреам/ҳандле/2027.42/91257/ЭСУновдеcонлине2002.пдф?сеқуэнcе=1&исАллоwед=й.
- ↑ Байтоп, Т. (1974). "Ла пресенcе ду враи тигре, Пантҳера тигрис (Линне 1758) эн Турқуиэ". Сäугетиэркундличе Миттеилунген 22 (3): 254–256.
- ↑ Кумерлоэве, Ҳ. (1974). "Зум Воркоммен дес Тигерс ауф тüркисчем Боден". Сäугетиэркундличе Миттеилунген 22 (4): 348–350.
- ↑ Министрй оф Форест оф Туркменистан. Тҳе Ред Дата Боок оф Туркменистан, 2нд, Туркменистан Публишинг Ҳоусе, 1999.
- ↑ УН Департмент оф Ҳуманитариан Аффаирс (1997). "Афгҳанистан Wеэклй Упдате Но. 215". УН Оффиcе фор тҳе Cоординатион оф Ҳуманитариан Аффаирс. ҳттпс://релиэфwеб.инт/репорт/афгҳанистан/афгҳанистан-wеэклй-упдате-но-215.
- ↑ Росси, Л.; Сcуззарелла, C.М.; Ангелиcи, Ф.М. „Эхтинcт ор Перҳапс Сурвивинг Релиcт Популатионс оф Биг Cац: Тҳеир Cонтроверсиал Сториэс анд Имплиcатионс фор Cонсерватион“, . Проблематиc Wилдлифе ИИ Ангелиcи, Ф.М.: . Спрингер Интернатионал Публишинг, 2020 — 393–417-бет. ДОИ:10.1007/978-3-030-42335-3_12. ИСБН 978-3-030-42335-3.
- ↑ Сиcкер, М.. Бетwеэн Роме анд Жерусалем: 300 еарс оф Роман-Жудаэан релатионс. Wестпорт: Греэнwоод Публишинг Гроуп, 2001. ИСБН 9780275971403. Қаралди: 2012-йил 26-июл.
- ↑ Дйбас, C. Л. (2010). "Тҳе Онcе анд Футуре Тигер". БиоСcиэнcе 60 (11): 872–877. дои:10.1525/био.2010.60.11.3. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_биосcиэнcе_2010-12_60_11/паге/872.
- ↑ Луо, С.-Ж.; Жоҳнсон, W. Э.; О'Бриэн, С. Ж. (2010). "Апплйинг молеcулар генетиc тоолс то тигер cонсерватион". Интегративе Зоологй 5 (4): 351–362. дои:10.1111/ж.1749-4877.2010.00222.х. ПМИД 21392353. ПМC 6984346. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6984346.
- ↑ Дрисcолл, C.А.; Честин, И.; Жунгиус, Ҳ.; Переладова, О.; Дарман, Й.; Динерстеин, Э.; Сеиденстиcкер, Ж.; Сандерсон, Ж. эт ал. (2012). "А постулате фор тигер реcоверй: тҳе cасе оф тҳе Cаспиан Тигер". Жоурнал оф Тҳреатенед Таха 4 (6): 2637–2643. дои:10.11609/жотт.о2993.2637-43.
- ↑ Аугуэт, Р. „Тҳе ҳунц оф тҳе ампҳитҳеатре“, . Cруэлтй анд cивилизатион: тҳе Роман гамес. Псйчологй Пресс, 1994 — 81–106-бет. ИСБН 978-0-415-10453-1.
- ↑ Şэкерcиоğлу, Ç.Ҳ.; Андерсон, С.; Акcай, Э.; Билгин, Р.; Cан, О.; Семиз, Г. (2011). "Туркей'с Глобаллй Импортант Биодиверситй Ин Cрисис". Биологиcал Cонсерватион 144 (12): 2752–2769. дои:10.1016/ж.биоcон.2011.06.025. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_биологиcал-cонсерватион_2011-12_144_12/паге/2752.
- ↑ Кāшифī, Ҳ. В.. Тҳе Анвари Суҳаили; ор тҳе Лигҳц оф Cанопус Беинг тҳе Персиан версион оф тҳе Фаблес оф Пилпай; ор тҳе Боок Калíлаҳ анд Дамнаҳ рендеред инто Персиан бй Ҳусаин Вá'из У'Л-Кáшифí. Ҳертфорд: Степҳен Аустин, 1854.
- ↑ Гаwликоwски, М. (2005). "Л'апотҳéосе д'Одеинат сур уне Мосаïқуэ Рécеммент Дécоуверте à Палмйре" (фр). Cомптес Рендус дес Сéанcес де л'Аcадéмиэ дес Инсcриптионс эт Беллес-Леттрес 149 (4): 1293–1304. дои:10.3406/cраи.2005.22944.
- ↑ Гаwликоwски, М. (2006). "Палмйра". Cуррент Wорлд Арчаэологй 12: 32. ҳттп://www.wорлд-арчаэологй.cом/cатегорй/иссуэс/иссуэ-12.
Қўшимча адабиётлар
- Абботт, Ж.. А Нарративе оф а жоурней фром Ҳераут то Кҳива, Мосcоw анд Ст. Петерсбургҳ. Хива: Жамес Мадден, 1856 — 26-бет.
- Счнитзлер, А.; Ҳерманн, Л. (2019). "Чронологиcал дистрибутион оф тҳе тигер Пантҳера тигрис анд тҳе Асиатиc лион Пантҳера лео персиcа ин тҳеир cоммон ранге ин Асиа". Маммал Ревиэw 49 (4): 340–353. дои:10.1111/мам.12166.
Ташқи ҳаволалар
| Викиомборда „Турон йўлбарси“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- „Cаспиан тигер (Пантҳера тигрис виргата)“. ИУCН Cат Спеcиалист Гроуп. 2023-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 30-июл.
- „Тҳе Греат Cац оф Асиа: Cаспиан Тигер“. wилдтигер.орг. 2013-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган.
- „Тҳе Cаспиан Тигер“. лаирwеб.орг.нз.
- „Тураниан тигер реинтродуcтион“. Wорлд Wилдлифе Фунд Руссиа. 2020-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-декабр.
- Ричард Фреэман. „Анималс & Мен“. реддит (2018-йил 1-ноябр).