Turonbank
Туронбанк - Ўзбекистондаги йирик аксиядорлик-тижорат банки. 1990-йил 6-октабрда аксиядорлик тижорат бирлаштирув банки тарзида ташкил этилган. 1993-йилдан очиқ аксиядорлик жамияти. Бошқаруви Тошкент шаҳрида, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ташкилотлари, кичик ва ўрта бизнес субъектлари, савдо, тайёрлов ва қурилиш соҳаси ташкилотларининг қайта ишловчи корхоналарига, шунингдек, халқ хўжалигининг турли тармоқ корхоналари, хусусий тадбиркорлар, фермер хўжаликлари ва аҳолига банк хизматлари кўрсатади. "Т." кенг тармоқли универсал банклардан бири ҳисобланади. Тошкент ш. ва вилоятларда банкнинг 16 та филиали, 37 та мини банклари мавжуд. "Т." фаолияти давомида Жиззах вилоятида Арнасой, Наманган вилоятида Кенкулсой, Резаксой сув омборилари қурилишини, Чодак даҳасидаги ерларни ўзлаштириш, Бухоро вилояти Денгизкўл, Хоразм вилоятида кўл коллекторлари реконструксиямни, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туман идаги Бўстон канали қурилишини молиялаштирди. Т.нинг жами активлари 23,6 млрд. сўм, ўз капитали 3,4 млрд. сўм, захира капитали 974 млн. сўмни, баланс фойдаси 0,6 млрд. сўмни ташкил этди; жорий ликвидлик коэффициенти 0,599, капиталнинг етарлилик коэффициенти 0,155 (2004-йил, 1 январ)[1]
| Туронбанк | |
|---|---|
| Асосий маълумотлар | |
| Тури | Очиқ аксиядорлик жамияти |
| Асос солинган | 1990-йил 6-октабр |
Расмий илова
Банкнинг расмий иловаси - МйТурон, Андроид ва ИОС операцион тизимлари учун ишлаб чиқарилган.[2]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ ҳттпс://депозит.уз/партнерс/банкс/турон-банк
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Банкга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |