Туронтош — Чаюниён ҳукмдори (ВИИ аср 2ярми). Унинг исми Самарқанддаги Афросиёб деворий расмларидаги битикларда қайд этилган. Илк ўрта асрларда Чағониён вилояти Тохаристонга бўйсунар эди. Тохаристон эса, ўз навбатида, Турк хоқонлиги (552—745) таркибида эди. Бу пайтда Тохаристонда хокрнликка мансуб туркий ябғулар сулоласи мавжуд бўлиб, Тохаристоннинг аксарият вилоят ва туманларида туркий ҳокимликлар вужудга келган эди. Хусусан, хитой роҳиби Сюан Сзаннинг маълумот беришича, 640-йилларда Чағониённи туркий ҳоким бошқарарди. Шунингдек, Табарий 710-йилларда Чағониёнда шад унвонли туркий ҳукмдор бўлганлигини қайд этади. Бу эса ВИИ—ВИИИ асрларда Чағониёнда туркий сулола ҳукм сурганлигини кўрсатади.

Т. исми ҳам туркий бўлиб, у мазкур сулолага мансуб бўлган.

Адабиёт

  • Пугаченкова Г. А., Ртвеладзе Э. В., Северная БактрияТохаристан. Очерки истории и култури. Древност и средневекове, Т., 1990.