Turoq
Туроқ — бўғинларнинг мисралар бўйича такрорланиб келган муайян бўлаги. Туроқ силлаботоник шеър тизимида урғули ва урғусиз бўғинларнинг шеър ўлчовини белгилайди. Бармоқтизимида шеър мисраларидаги ритмик бўлак ҳисобланади, шеърнинг ритмини, мусиқийлигини вужудга келтиради. Туроқлар арузда рукн деб юритилади; рукнлар ҳижоларнинг миқдори ва сифатига қараб ҳарактерланади. Шеърий мисралар икки, уч ва ундан ортиқ туроқдан ташкил бўлади. Бармоқ вазни шеърларидаги ҳар бир мисрада 2—3 Т., ҳар бир туроқда 2—3—4 ва ундан ортиқ бўғин бўлади.
Туроқлар мисрада 2 катта гуруҳга бўлиниб келади, бунинг натижасида бош туроқ пайдо бўлади. Қуйидаги мисолда бош туроқ 2 чизиқ билан кўрсатилган:Дарё тўлқин, сувлар тошқин ўтолмайман, Отим ориқ, манзилимга етолмайман. Отгинамни/ориқ қилган — шу майда тош, Ранггинамни/сариқ қилган—шу қалам қош. (Ўзбек халқ қўшиғи).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |