Турор Рисқулов (1894-йил 14(26)-декабр, Еттисув (ҳозирги Олмаота) вилояти Верний уезди Шарқий Тўрғай бўлиси (волости) — 1938-йил 10-феврал, Москва) — давлат ва жамоат арбоби. Мерке шаҳридаги рустузем мактаби (1910) ва Пишпек (ҳозирги Бишкек)даги хўжалик мактабини тугатган (1914). Туркистонда подшо Россиясига қарши 1916-йилда кўтарилган миллий озодлик ҳаракатида қатнашган. Тошкентдаги ўқитувчилар семинариясида ўқиган (1916—1917). Қозоқ (қирғиз) ёшларининг инқилобий ташкилотини тузишда иштирок этган (1917-йил ёзи). Туркистон АССР соғлиқни сақлаш комиссари (1918—1919), Туркистон компартияси Мусулмонлар бюроси раиси (1919—1920), Туркистон АССР МИК раисининг биринчи ўринбосари (1919-йил октабрдан), раиси (1920). Рисқулов Москвага чақириб олиниб, унга РСФСР Миллий ишлар халқ комиссарлигининг иккинчи ўринбосари, комиссарликнниг Озарбайжондаги мухтор вакили лавозимлари (1920-йил август — 1922-йил июл) берилди. Кейин ўз юртига қайтарилди ва у Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Совети раиси вазифасида ишлай бошлади (1922-йил сентябр — 1924-йил январ). 1924—1925-йилларда у яна Москвага чақириб олинди, Коминтерн (Коммунистик Интернационал) ижроия қўмитасида, (фаолият кўрсатди (Ўрта Шарқ бўлими прининг ёрдамчиси, Монголияда… фавқулодда вакил). Сўнг ВКП (б) Қозоғистон ўлка комитетига юборилиб, „Енбекши казах“ газета масъул муҳарири қилиб тайинланди (1926-йил 10-апрелдан). РСФСР ХКС раисининг ўринбосари (1926—1937).

Турор Рисқулов
қозоқча: Тұрар Рысқұлұлы
Таваллуди 26-декабр 1894-йил
Фуқаролиги Россия империяси, СССР
Касби Давлат арбоби

Рисқулов тарих, иқтисод, сиёсат, журналистика соҳасида ўзбек, қозоқ, рус тилларида асарлар ёзди. „Еттисув масалалари“ (Тошкент, 1923), „Инқилоб ва Туркистоннинг туб аҳолиси“ (1917—1919) (Тошкент, 1925, 1қисм), „Ўрта Осиё долисининг 1916-йил қўзғолони“ (Кизил Ўрда, 1927), „Қирғизистон“ (МоскваЛенинград, 1927), „Қирғизистон“ (МоскваЛенинград, 1929), „Турксиб“ (1930) каби китоблари шулар жумласидандир.

Рисқулов 1937-йил 21-майда ҳибсга олинган. Туркистондаги „Иттиҳоди тараққий“ миллатчилик ташкилотига алоқадорлик ва „пантуркизм“да айбланиб, 1938-йил отишга ҳукм қилинган. 1956-йил оқланди. СССР парчалангач, Рисқуловнинг илмий мероси Туркистон халқларига қайтарилди. Уч жилдли асарлари Олмаотада рус тилида чоп этилди. Таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланди (1994).

Манбалар

[Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида]