Tursun Azlarov
Турсун Абдураҳимович Азларов (1938, Тошкент — 2012) – математик олим, Ўзбекистон Фанлар Академияси академик (2000), профессор (1974), физика-мат, фанлари доктори (1973). ТошДУ ни тугатган (1960). Тошкент Давлат Университетида ҳамда Ўзбекистон Фанлар Академияси В. И. Романовский номидаги математика институтида ишлаган (1960-йилдан), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси раиси ўринбосари (1992–95). Илмий ишлари лимит теоремаларга, оммавий хизмат кўрсатишнинг математик назариясига ва узлуксиз функсияларни чизиқли мусбат операторлар ёрдамида яқинлаштириш муаммоларига бағишланган. Азларов локал теоремаларда бир текис баҳолаш масаласи; ғалвирсимон тақсимотларнинг айрим синфлари учун теоремалар; текис тақсимланган ва бутун сон қийматли тасодифий миқдор ҳамда векторларнинг айрим синфлари учун локал лимит теоремаларнинг интеграл теоремаларга эквивалентлиги масалалари билан шуғулланди. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1973).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |