Турсунбой Боймиров (1949-йил Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Чуқурли қишлоғи) – таниқли ўзбек адабиёцҳуноси. „Шуҳрат“ медали соҳиби. Республика халқ таълими аълочиси[1].

Турсунбой Боймиров
Таваллуди 1949-йил
Касби ёзувчи
Ижод қилган тиллари ўзбек тили
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Қарши давлат университети
Жанр наср
Мукофотлари

Таржимаи ҳоли

Турсунбой Боймиров 1949-йил Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Чуқурли қишлоғида таваллуд топган. Қарши давлат университетида таҳсил олган. Дастлаб қишлоқдаги мактабда муаллим бўлиб ишлаган. Икки марта вилоят кенгаши депутати бўлиб фаолият олиб борган.

Ижоди

Турсунбой Боймировнинг „Балойи-бад“, „Ё, отамнинг қўли“, „Биринчи маош“, „Табассум“, „Изтироб“, „Бобуртепа қирларида баҳор“, „Эл фарзанди“, „Оқ ўтов“, „Қамаши ва қамашиликлар“, „Элда эъзоз топганлар“ номли бир қатор насрий китоблари чоп этилган. Ҳозирда адибнинг Ўзбекистон радиосининг „Табассум“ журналида ва „Телеминиатюра театри“ да интермедиялари, ҳажвий асарлари эълон қилинмоқда. „Муштум“ журналида ҳам бир қанча асарлари нашр этилган.

Асарларининг мазмуни

Адибнинг „Оқбурун“ номли қиссасида инсонга содиқ ва дўст бўлган жонивор от ҳақида ҳикоя қилинган. От кўпкарида ғолиб бўлган, бегонанинг қўлига борганда ҳам ўз эгасига содиқлик кўрсатиб ўз уйига беш маротаба қайтиб келган. Ҳайратланадиган томони шуки, умрининг сўнги кунида ўзи туғилган жойига келиб жон берган[2].

„Дард“ номли қиссасида „Тиғ тегмаган дарахт йўқ“ деган ҳикмат асос қилиб олинган. Воқеа бир кечалик зиёфат давомида айтилган дард ва ҳасратлардан иборат.

„Кўчки“ – номли қиссаси арча ва ёввойи дов-дарахтлар бағридаги мўжазгина қишлоқ фожеаси ҳақида. Йиллар ўтиши билан қишлоқни ўраб турган ўрмонлар кесилганлиги, қишлоққа яқинда кўчиб келган Мўмин қори одамларни ҳалокат келтирувчи ишлардан қайтармоқчи бўлиб кўп ҳаракат қилганлиги ҳақида ҳикоя қилинган. Адиб қанча қишлоқни сақлаб қолишга уринишмасин барибир кўчки бу қишлоқни ютиб юборганлиги тўғрисида ёзган.

Манбалар

  1. ↑ "Зиё истаган қалблар учун! – Турсунбой Боймиров (1949)" ҳттпс://н.зиёуз.cом/портал-ҳақида/харита/узбек-насри/турсунбой-боймиров-1949
  2. ↑ "Турсунбой Боймиров. Оқбурун ва Ўролбой Қобил. Анойи одам ёхуд Турсунбойнинг Ҳиндистонга саёҳати|Хуршид Даврон кутубхонаси" ҳттпс://кҳ-даврон.уз/кутубхона/узбек/турсунбой-боймиров-оролбой-қобил.ҳтмл