Турсунбой Исмоилов (1878—?) — самарқандлик ганчкор уста. Уста меъмор Саъдулладан бирга ишлаб ҳунар ўрганган. Асосан, сувоқчилик, ганчли безаклар яратиш билан шуғилланган, ганч ўймакори сифатида шуҳрат қозонган. Самарқанддаги Калонтаров уйи (ҳозирги Ўзбекистон халқлари санъати ва маданияти тарихи музейи биноси)ни безаган (1894). Муқимий театри биноси қурилишида, сўнг Навоий театри биносини безашда иштирок этган. 1947-йилдан Самарқанд таъмирлаш устахонасида ишлаган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил