Turunçlu masjidi
Турунçлу масжиди (туркча: Турунçлу Cамии), Турунçлу Фетҳие масжиди номи билан ҳам танилган, деворлар билан ўралган Никосия шаҳридаги Иплик Базар–Коркут Эффенди маҳалласида жойлашган масжид бўлиб, ҳозирда Шимолий Никосия ҳудудида жойлашган. У Усмонлилар даврига тааллуқлидир[1]. Масжид Белиğ пошо кўчасида жойлашган[2].
| Масжид | |
| Масжиднинг минораси | |
| Мамлакат | |
| Маҳалла | Иплик Базар–Коркут Эффенди |
| Йўналиши | сунний |
| Мулкдор | Эвкаф администрацияси |
| Масжид тури | Жомеъ-Масжид |
| Меъморий услуб | Усмонлилар меъморчилиги |
| Асосчи | Саййид Меҳмед Оға |
| Ҳажми | 210 нафар номозхон |
| Ҳолати | амалдаги |
| Таровиҳ | |
| Саҳарлик ва ифторлик | |
Масжид 210 нафар ибодат қилувчини ўзида сиғдира олади, ички майдони 148 м2. 2011-йил ҳолатига кўра, унинг жамоати 32 кишидан иборат бўлган[3].
Тарихи
ХИХ асргача бу жойда кичик масжид биноси бўлган. 1825-йилда Кипр ҳокими Сеаййид Меҳмед Оға ушбу масжид ўрнида каттароқ масжид қурдирган. Тарихан масжид Фетҳие масжиди номи билан танилган ва Мертек бозори ҳудудида жойлашган. Бу кичик масжидга сıбян мактаби (тарихий бошланғич мактаб) бириктирилган бўлиб, бу мактабни ҳам Меҳмед Оға буздириб, ўрнига „Мектеб-и İрфане“ (Билим мактаби) деб аталган янги мактаб қурдиртирган. 1894-йилга келиб, мактаб барча ўқувчиларни сиғдира олмас даражада кичик экани қайд этилган. Мактаб маъмуриятининг такрорий илтимосларига қарамай, мактаб таъмирланмаган ва 1904-йилга келиб, хароб ҳолда қолиб кетган. Натижада, 1900-йилларда мактаб биноси бузиб ташланиб, ўрнига янгиси қурилган[4].
1972-йилда масжиднинг ташқи деворларидан бири қулаб тушган, кейинчалик бу девор қайта тикланган[4].
Меъморчилик
Масжид шимоли-шарқ—жануби-ғарб йўналишида тўғри тўртбурчак режа асосида қурилган. Олд томондаги шимолий фасад олтита ўткир равоқ билан, ғарбий фасад эса тўртта равоқ билан безакланган[4]. Меҳроб ва минбар барокко услубига хос белгиларга эга[2].
Шимоли-шарқий қисмда аёллар бўлими вазифасини бажарадиган ёғоч мезонин мавжуд. Бу қисмга ёғоч зинапоя орқали чиқилади. Силиндрсимон минора шимоли-шарқда жойлашган бўлиб, унда битта безакли балкон бор. Минорага масжиднинг намоз ўқиладиган қисми орқали чиқилади[4].
Кириш қисмида 1825-йил санаси туширилган, усмонли турк тилидаги байт(лар)ни ўз ичига олган ёзув мавжуд[4].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Бодур, Мурат „Тариҳи Османлı Cами’лерийле геçмиşэ ёлcулук“. Стар Кıбрıс (2011-йил 18-ноябр). Қаралди: 2016-йил 10-март.
- ↑ 2,0 2,1 „Турунçлу Фетҳие Cамии“. Ниcосиа Туркиш Муниcипалитй. 2016-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-март.
- ↑ „Лефкоşа'я 3657 мüмин аранıёр“. Ҳабер Кıбрıс (2011-йил 20-феврал). Қаралди: 2016-йил 9-январ.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Баğışкан, Тунcер. Кıбрıс'та Османлı Тüрк Эсерлери. Туркиш Cйприот Ассоcиатион оф Мусеум Ловерс, 2005 — 104–7-бет.
Ҳаволалар
Викиомборда „Турунçлу масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.