Турунж сўзи эски ўзбек тилида форс-тожик тилидан ўзлашган бўлиб, у лимон, апелсинлар оиласига кирувчи ёқимли ҳидли, ҳуштам, сувли мева номини айтайди. Қадимги ёзма манбаларда учрамайди. Алишер Навоий асарларида: Эй чучук жоним сенинг ширин лабинг, Меваи жоним турунжи ғабғабинг. (Ғаройиб ус-Сиғар , 359)

Этимони

Сўзнинг этимони ҳақида ҳеч маълумот йўқ. Эски тожик тилида турунж, ҳозирги тожик тилида турунж (нок), форс тилида ترنج (торондж) тарзида қўлланади. Туркий тилларда ишлатилмайди. Бу сўз ҳақида „Ғиёс ул-луғат“да кенг маълумот берилган. Ҳозирги форс тилида ранг билдирувчи(торонджи) — (тўқ сариқ, зарғалдоқ рангли) сўзи борки, у турунж сўзи билан бир хил асосдан бўлиши керак. Бундан ташқари, форс-тожик тилидаги туруп-турп сўзи билан турунж сўзларида қандайдир яқинлик борга ўхшайди. Чунки форс-тожик тилида тар сўзи меванинг тозалигини, янгилигини ифодалашда қатнашади. Яна тармева сўзи ҳам бор. Шунинг учун ҳам бу сўзлар асосини тар морфемаси ташкил қилган бўлиши керак (тарунж, таруп-тарип).

Манбалар

[1]

  1. ↑ Вафоев, Баҳром. Мева номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 26-27-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.