Turunj
Турунж (араб. — лимон) — нақш тури; ҳошия ва асосий майдондан тузиладиган нақш мужассамоти марказига ишланади. Шакли лимонга ўхшаганлиги учун шундай аталган. Наққошлик тараққиёти давомида Т. шакл жиҳатидан бойиб ва мукаммаллашиб борган: тухумсимон, доира, ромб, 5-10 ва ундан ортиқ, қиррали юлдуз шакллари кўп учрайди. Марказига Т., четига рута ва бошқа ҳошия нақшлар ишланадиган тўртбурчакли мужассамот кенг тарқалган. Т. ахтасн қоғозни 4, 8, 16 га буклаб, бир бўлагига нақш чизиб тайёрланади; сўнг нақш безатиладиган сиртга туширилади.
Амалий безак санъатининг барча соҳалари (наққошлик, гиламчилик, айниқса, зардўзлик ва бошқалар)да кенг қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |