Tushpa
Тушпа — Ван кўли (Туркия) шарқий соҳилида жойлашган қад. шаҳар, Урарту давлати пойтахти (мил. ав. ИХ—ВИ асрлар). Тушпанинг қалъа қисми баланд қоя устига қурилган. Подшо Менуа даврида (мил. ав. ИХ аср охири) тоғ булокларидан шаҳарга канал ўтказилган. 1916-йил И. А. Орбели қоятошнинг жан. ён бағридан подшо Сардури ИИ (мил. ав. ВИИИ аср ўртаси) йилномаси битилган катта устун (стела)ни топган. Тушпа оссурий ёзма манбаларида бир неча марта қайд этиб ўтилган. Мил. ав. 735 й. оссурияликлар шаҳарни вайрон қилишган бўлсада, қалъани эгаллай олишмаган. Мил. ав. ВИИ асрда подшоҳ қароргоҳи Тушпа таркибига кирувчи Тупроққалъага кўчирилган. Қалъа мил. ав. ВИ аср бошида мидияликлар томонидан вайрон этилган, лекин Ахоманийлар даврида қалъада ҳаёт давом этган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |