Тушунча — нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятлари, алоқалари ва муносабатларини акс эттирувчи тафаккур шакли. Тушунчанинг. билиш маҳсулидир, бу билиш оддийдан мураккабга кўтарила бориб, эски Тушунчаларни мукаммаллаштиради, аниқлаштиради ва янгиларини шакллантиради. Тушунчанинг.нинг асосий мантиқий вазифаси бирон нарсани бошқа нарсадан фикран ажратишдан иборат. Предметларнинг туркумларини ажратиш ва бу предметларни Тушунчда умумлаштириш табиат қонунларини билишнинг зарур шартидир. Ҳар бир фан муайян Тушунчалар билан иш кўради, уларда билимлар жамланади. Тушунча. ҳиссий билиш шаклларидан фарқ қилиб, инсон миясида тўғридантўғри акс этмайди. У таққослаш, анализ, синтез, абстраксиялаш, умумлаштириш каби мантиқий усуллардан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинади. Тушунчанинг шаклланиши сўз билан боғлиқ. Улар ўртасидаги узвий алоқадорлик тафаккур ва тил ўртасидаги боғланишнинг аниқ тарзда намоён бўлишидир. Тушунчалар сўз ва сўз бирикмалари ёрдамида ифода қилинади. Ҳар қандай Тушунчалар. — абстраксиядан иборатдир, бу ҳол Тушунчада воқеликдан узоклашгандек туюлсада, ҳақиқатда эса Тушунча ёрдамида воқеликнинг муҳим томонларини ажратиб, тадқиқ қилиш йўли билан чуқурроқ билиб олинади. Тушунчаларнинг ўзаро алоқадорлиги ва бир-бирига ўтиб туриши диалектик мантиқнинг тушунча ҳақидаги қоидасининг муҳим томонларидан биридир.