Tutak ota
Тутак ота — Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилоятига, қарашли Яккабоғ туманидаги қишлоқ[1].
Тутак ота | |
|---|---|
| қишлоқ | |
|
| |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё вилояти |
| туман | Яккабоғ тумани |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
Тарихи
Тутак ота тарихи ўрта асрларга бориб тақалади. Қишлоқнинг пайдо бўлиши ва бу ерда одамларнинг яшай бошлаши ҳақида турли тахмин ва афсоналар мавжуд. Тутак сўзини этимологик жиҳатдан таҳлил қиладиган бўлсак, тутак — сўғдийча тутк, тоғ шамоли, баландликда жойлашган ер каби маъноларни англатади. Яна бир манбада келтирилишича Амир Темур Кеш Доруғаси лавозимида бўлган вақтларда сохта шайхлар кўпайиб кетади ва уларга аниқлик киритиш учун синовдан òтқазади. Қишнинг қаҳратон совуқ кунларида Шоди Шайх Валий исмли шайхнинг ҳозирги Тутак ота ҳудуди ўрнида жойлашган масканига ташриф буюради. Шоди Шайх Валий шайх даражасига етишганлигининг белгисини кўрсатиши керак бўлади. Шунда шайх шогирдлари билан қишнинг қаҳратонида(90 ни кунида) чиқиб бир лаган тут билан токни (яъни узумни) Амир Темур ва унинг аскарлари олдига олиб келиб қòяди. Шундан кейин қишда тут ҳам ток ҳам пишмаслигини яхши билган Амир Темур шайхга тан беради ва òз отини сўйишни буюради. Амир Темур қишлоқдан чиқаётган пайтда эссиз отим яхши от эди дея кўнглидан ўтқизади ва бу шайхга етиб боради ва Шоди Шайх Валий Амир Темурнинг отини шогирдларидан қайтариб жóнатиб юборади. Шундан кейин шайхга тут бн токни қиш бўлишига қарамай пиширганлиги учун тутак ота номи берилади. Кейинчалик бу ном шайх яшаган қишлоқ номига айланади.
Аҳолиси
Қишлоқ аҳолиси 2023-йилнинг 1-апрел санасига кўра 1228 кишини ташкил қилиб, 254 хўжалик истиқомат қилади.
Манбалар
- ↑ Жой номлари қисқача изоҳли луғати[сайт ишламайди]
- Ғуломхон Ғафуров, Ибодулла Шаймардонов, ЖуманТухлиэв. Яккабоғ тумани. Тошкент: Шарқ, 1997 — 192-бет.
